Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ШОҲИМАРДОН ВА ШОҲИМАРДОНЛИКЛАР УЛАРГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ҒАМХЎРЛИКДАН МИННАТДОРЛАР

×

 2020-08-24 14:03:30    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Шоҳимардон ва шоҳимардонликлар ҳамиша давлатнинг алоҳида эътиборида бўлиб келди. Сўнгги йилларда бу мўъжаз қишлоқ мутлақо янгича чирой очди. Ўнлаб сайёҳлар дам олиш уйлари, кемпинглар, хотеллар қурилди. Хизмат кўрсатиш билан боғлиқ иншоотлар фойдаланишга топширилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўчаларга асфальт ётқизилди, ичимлик суви қувурлари тортилди. Давлат идораларининг Шоҳимардондаги вакилликлари ташкил этилди. Табиати гўзал, ҳавоси шифобахш, одамлари самимий ва меҳмондўст Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларининг янги истиқболи бунданда файзлидир.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоят бошқарма, тегишли ташкилот рахбарларидан иборат ишчи гуруҳи билан Шоҳимардонда Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган  йиғилиш ўтказди.

Унда таъкидланишича қарорда белгиланган вазифалар бандма-банд ижро этиб келинмоқда. Бундан ташқари  “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида асаларичилик, тикувчилик, чорвачилик ва бошқа йўналишлар учун 2 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади. Шоҳимардонда шу ой охиригача хорижий валюта бирликларини сотиб олиш, алмаштириш, почта жўнатмаларини олиш кичик банки ташкил этилади. Бўш турган иншоатлар мулкчилик шаклидан қатьий назар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, давлат тасарруфида бўлганлари тадбиркорларга сайёҳлик хизматини ташкил этиш шарти билан сотилади.

-Биз Шоҳимардондаги собиқ дам олиш уйларидан бирини ҳокимлик тасарруфига олдик ва энди уни ”Аёллар реаблитация маркази”га айлантирамиз. Зарур тиббий жиҳоз, мутахассислар билан таъминлаймиз,-деди Шуҳрат Ғаниев. - Бу ишлар учун талаб этилган  миқдордаги маблағни ажратамиз.

Шоҳимардонда 30 та оилага 200 миллион сўмлик иссиқхоналар қуриб бериш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2 та резурвуор       қуриш, биргина Ёрдон қишлоғига 7 километр сув тармоғи тортиш, 15 километр электр тармоқларини таъмирлаш ёки янгилаш, 80 тонналик суюлтирилган газ сақлагич, ҳудудни  тезкор интернет  тизими билан қамраб олиш, ветеринария хизмати шахобчасини ташкил этиш, 200 та хотин-қизлар учун тикувчилик корхонасини тез кунда ишга тушириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди, йиғилишда. Вилоят ҳокими ҳар бир вазифанинг ижрочисидан уни бажаришнинг аниқ кунини айтишни талаб қилди.

Ишчи йиғилиши Шоҳимардон марказига яқинда қурилган амфитеатр ҳудудида очиқ-ошкора тартибда бўлиб ўтди. Ва уни қишлоқ аҳли вакиллари кузатиб турдилар.

-Шоҳимардонда аҳолига бирламчи зарур бўлган барча турдаги дори-дармон бепул берилади, ёшларга ташкил этилган спорт заллари учун 15 турдаги йўналишда машғулот анжомлари келтириб берилади, электр қувватининг 24 соатлик таъминоти кафолатланади, олий ўқув юртига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари Шоҳимардон қишлоғида ўтади...

Ҳали вилоят ҳокими сўзини тугатмасдан очиқ йиғилишни кузатиб турган қишлоқ аҳли ҳар бир масала ечимини қарсаклари ва “Раҳмат!”, “Барака топинг!”, ”Президентимиз омон бўлсинлар!” каби хитоблар билан олқишлаб турдилар.

Шу куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Шоҳимардон қишлоғида ўнлаб хонадон эгалари билан учрашиб суҳбатлашди. Уларнинг муаммоларини жойида ҳал этди.

Шоҳимардон қишлоғида кўп тармоқли шифохона ишлаб турибди. Шу бугун унга кислород консептраторлари ва турли хил дори-дармонлар топширилди.

-Бизга бўлган чексиз эътибор ва ғамхўрликдан миннатдормиз,-дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Икромжон Абдуҳолиқов. -Ҳа, Шоҳимардон бошқа давлат ҳудудидаги оролча. Аммо аввало Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймаган. Мана, бугун ҳам Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида 2500 қоп ун, 2500 та ҳар бири 5 литрлик ёғ бепул юборибдилар. Уни барча хонадонларга бирдек тарқатяпмиз.

Икки кун давомида вилоятнинг барча хизмат кўрсатиш бошқарма, идора раҳбарлари, мутахассислари Шоҳимардон ва Ёрдондаги 16 та кўчада жойлашган  мингта хонадонга бирма-бир кириб уларнинг холидан хабар олдилар.

-Ҳали олдимизда   ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар борлигини аниқладик, -дейди вилоят маҳалла ва аҳолини қўллаб- қувватлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидмурод Аминжонов. -Қишлоққа қўшимча тез ёрдам автомашинаси, ёш йигит ва эркаклар учун                      иш ўринлари, давлат хизматлари кўрсатиш туман марказининг ваколатли шахобчаси... Биз барча талаб ва истакларни тез кунда ўрганиб ечимини албатта топамиз.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube