Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАНИНГ ЎЗ ХОНБАЛИҒИ ВА ОСЕТРАСИ БЎЛАДИ

×

 2020-08-26 17:57:30    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёзёвон сув омбори икки жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Аввало у Марказий Фарғона чўлларидаги ерларни ўзлаштириш, ҳосилдорликни ошириш, табиат  мўътадиллигини сақлаш каби экологик вазифаларни бажаради. Шу билан бирга балиқчиликни ривожлантириш учун катта имконият.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев сув омборида бўлиб, дамбалар мустаҳкамлиги, сув сақлаш ва суғориш тизимларига тақсимлаш, балиқчилик хўжалигидаги аҳвол билан яқиндан танишди.

-Ёзёвон сув омбори водий аҳолиси учун стратегик аҳамиятга эга,-деди вилоят ҳокими бу ерда мутахассислар ҳамда тадбиркорлар билан бўлган мулоқот чоғида. - Сув - зарга тенг, деймиз. Демак уни имконият бўлган чоғида кераклигича ғамлаб олиш ва оқилона сарфлаш талаб этилади. Биз сув омборидан вилоятнинг энг катта балиқ кўли сифатида ҳам самарали фойдаланиб тансиқ ва шифобахш маҳсулот етказиб беришимиз лозим.  

  

Маълумки, вилоятдаги туманларда ихтисослашув йилдан-йилга кучайиб боряпти. Масалан, Олтиариқ-узумчилик, Қува-анорчилик, Қувасой-гилосчилик  каби тармоқларни ривожлантиришнинг дастурига эга. Ёзёвонда эса балиқчилик кенг ёйилган. Келгусида бу ерда яна ўнлаб ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этилади.

-Мустақиллик байрами кунлари 100 тонна балиқни барча  шаҳар-туманлар аҳолисига арзон, килосини 8 минг сўмдан етказиб берамиз,-дейди тадбиркор Мирзарасул Маматов. -Келгусида эса сув омборидан йилига 4-5 минг тонна балиқ олиш имкониятимиз бор. Биз Осетра, Хонбалиқ етиштириш хўжалигини ҳам йўлга қўямиз.

2015 йилда Фарғона вилоятида жами 25 минг тонна пархез балиқ олинган  бўлса, 2020 йилда у 35 минг тоннага етиши учун барча имконият ва шароит борлиги таъкидланди, мулоқот чоғида.

Шу куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳар марказий чиқиндихонасига ҳам борди. 72 гектар майдондаги чиқиндихона аҳволи, уни қайта ишлаш технологиялари билан танишди. Бу ерда ҳозир 529 минг тонна турли хил чиқиндилар тўпланган. Вилоят ҳокими уларни  турларига қараб қабул қилиш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш билан экологик вазиятга чиқиндихона таъсирини камайтириш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube