Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ҚЎШМА СЕССИЯСИДА

×

 2020-08-27 17:46:07    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 27 август куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Унда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссия раислари, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, ўрганишлар олиб борилган ҳудудларнинг сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Уни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Қўшма сессия кун тартибидаги масала  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 3 июнь куни бўлиб ўтган видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2-4 июль кунлари Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилояти сектор раҳбарларига бириктирилган ҳудудларда - Фарғона, Риштон, Фурқат ва Қува туманларида ўтказилган ўрганишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Сенат ишчи гуруҳи раҳбари  Толибжон Мадумаровнинг маърузаси тингланди.

Маърузачи ўз сўзи аввалида, вилоятнинг Фарғона, Риштон, Фурқат ва Қува туманларини ўрганиш жараёнида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш, пандемия даврида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Мазкур жараёнга ҳудуддаги сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам жалб этилиб, амалга оширилаётган ишларда депутатларнинг иштироки ва улар томонидан назорат тадбирларининг олиб борилиши, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар юзасидан бевосита мулоқотлар олиб борилди.

Маърузачи шунингдек,  пандемия даврида карантин қоидаларига  риоя этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш кўламини кенгайтириш,  экспорт салоҳиятини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг ва оилавий ажримларнинг олдини олиш  ҳамда пандемия шароитида кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ва бажарилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида  тўхталиб ўтди.

Сессияда  Сенат ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилган ҳудудлар сектор раҳбарлари Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Равшан Қурбонов,  Риштон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Мавлонов, Фурқат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Баҳодир Калонов, Фарғона тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари, 4-сектор раҳбари Дилшод Адҳамовлар сўзга чиқишиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек, қўшма сессия кун тартибида белгиланган иккинчи масала “Ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш, пандемия даврида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида депутатлар томонидан олиб бориладиган ишлар, депутатлик назорати тадбирлари ҳақида” халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Раҳматулло Камоловнинг маърузаси тингланди.

         Сессия ишида  кун тартибига киритилган  масалалар юзасидан  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube