Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРОНАВИРУС: БИЗ УНГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШЯПМИЗ

×

 2020-09-01 17:43:52    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Биринчи сентябрь куни коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят мувофиқлаштирувчи штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан гапириб, коронавирус бўйича хавф-хатар манбаи шундоққина ён-атрофимизда юргани, шу боис барчамиз доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз зарурлигини таъкидлади.

Вилоятда 2-10 сентябрь кунлари кунига икки сменада олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларини муваффақиятли ўтказиш режалаштирилган. Имтиҳонларни белгиланган карантин тартиб-қоидалари асосида ўтказиш учун вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳамда Сўх туманида 6 та стадион танлаб олинган. Шу мақсадда Фарғона шаҳридаги “Истиқлол”, Қиргулидаги “Нефтчи” стадионлари, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари ҳамда Сўх туманидаги марказий стадионларда барча шароитлар яратилди.

Имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган ҳар бир стадионга махсус жиҳозланган ва тез тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган 3 тадан реанимобиль автомашиналари ажратилиб, стадионларда ҳар соатда дезинфекция ишларини амалга ошириш белгиланди. Вилоят транспорт бошқармасига ҳудудлардан абитуриентларни имтиҳонга ўз вақтида етиб келишини таъминлаш ва тест синовларидан сўнг хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда яшаш манзилига элтиб қўйиш мақсадида автобуслар ажратиш, абитуриентларга қулай бўлиши учун бекатларда махсус тўхташ жойларини ташкил этиш вазифаси топширилди.

Йиғилишда Шуҳрат Ғаниев яна бир бор вилоят аҳолисига мурожаат қилди.

—Коронавирус билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳали тўлиқ бартараф этилгани йўқ. У ҳамон инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий зарар етказиш манбаи бўлиб қолмоқда,— деди вилоят раҳбари. – Вирусни тўхтатувчи битта куч бор, у ҳам бўлса, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш. Афсуски, кейинги кунларда такси хизматлари, жамоат транспортларида оддий гигиена талабларига амал қилмаслик, дезинфекция, антисептик воситалардан фойдаланиш, ижтимоий масофа сақлашга риоя этмаслик, энг ёмони ниқоб тақмаслик каби салбий ҳолатлар кўп кузатилмоқда.

Бундай салбий ҳолатларга қарши курашиш биргина вилоят штаби зиммасидаги вазифа эмас. Бу борада жамоатчилик назорати, ҳар бир ҳамюртимизда шахсий масъулият ва жавобгарлик туйғуси кучли бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда коронавирусга чалинган битта бемор учун кунига миллионлаб маблағ сарфланяпти. Бу рақамларни шаҳар-туман, вилоят миқёсида аниқ ҳисоб-китоб қилсак, қандай катта маблағ келиб чиқишини тасаввур қилиш қийин эмас, албатта. Касал тузалади, ундан баъзи асоратлар қолиши ёмон.

Яна бир гап. Касаллик болалар ва ўсмирларга юқмайди, деган тушунча мутлақо ёлғон. Ҳаётий тажриба ва амалиёт ушбу вирус болалар ва ўсмирларда учраши, уларнинг организмига ҳам жиддий зарар етказиши мумкинлигини исботламоқда.

Афсуски, бозорларимизда, одамлар гавжум бўладиган жойларда карантин талабларига риоя этилиши умуман унутилиб қўйиляпти. Азиз фарғоналиклар, келинглар, бу борада белгиланган тартиб-қоидаларга жиддий амал қилиб, оиламиз, нуронийлар ва фарзандларимизни асрайлик. Унутманг, пандемия юртимиздан тезроқ даф бўлиши ва яна тўкис ҳаётга қайтишимиз, энг аввало, ўзимизга боғлиқ.

Ҳусан МАМАЖОНОВ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи:

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, тиббиёт соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, илмий марказлар, олимлар коронавируснинг олдини олишда гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш, ниқоб тақиш энг самарали усул эканлигини таъкидлаётганликлари бежиз эмас.

Ҳамюртларимиз ана шу оддий, лекин муҳим тартибларга амал қилиш орқали биринчи навбатда ўзи, оиласи ва яқинларини ушбу хавфдан асраган бўлади. Бу кунлар биз тиббиёт ходимларига ўзига хос синов ва тажриба мактаби бўлмоқда. Карантин талабларига қатъий риоя этиш билан ҳамюртларимиз бизнинг ишимиз анча енгил бўлишига ёрдам берган бўладилар.

Аҳмаджон ЯКУБОВ, вилоят санитария-осойишталик назорати маркази раҳбари:

— Вилоят ҳокимлиги томонидан фаолиятимизни бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш учун барча шароитлар муҳайё этилди. Белгиланган тартибда вилоятнинг барча ҳудудларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини олиб бормоқдамиз. Афсуски, баъзи ҳамюртларимиз пандемия гўёки унга ва оиласига тааллуқли эмасдек бепарволик қилмоқда. Хавф-хатар билан юзма-юз бўлганда эса кеч бўлиши мумкин.

Шу боис вилоятимиз аҳолисини яна бир бор белгиланган карантин талабларига сўзсиз риоя этиш орқали соғлиғи ва ҳаётини асрашга чақирамиз. Юртимизда яна яхши кунлар, байрам шодиёналари давом этиши учун бугун масъулиятлироқ бўлишимиз зарур.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати