Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАРОР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

×

 2020-09-07 19:18:48    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида Сўх тумани фаоллари билан бўлиб ўтган онлайн видеомулоқотда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Вилоят студиясида секторлар ҳамда тегишли ташкилот, бошқармалар раҳбарлари, депутатлар иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очиб, Сўх туманини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасидаги ишларга тўхталиб ўтди.

Видеомулоқотда Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Дарҳақиқат, чегарадош ҳудудда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар Президентимизнинг топшириғи асосида босқичма-босқич ҳал этилмоқда. Ичимлик суви, электр таъминоти яхшиланяпти, кўчаларга асфальт ва бетон қопламалар ётқизиш ишлари давом этмоқда. Қарор билан тасдиқланган 2020-2021 йилларда Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли дастурига 146 та лойиҳа киритилган бўлиб, 639 миллиард сўм маблағ сарф этилади. Ундан тижорат банклари кредитлари 123,5 миллиард сўмни, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 5,2 миллион долларни ташкил қилади. 

Айни кунларда Қайроқ массивидаги 1 448 гектар яйлов майдонларини ўзлаштириш учун уч кўтармали “Қайроқ” насос станциясини қуриш ишлари қизғин давом этмоқда. 50 гектар ўзлаштирилаётган майдонда эса бодомзор, пистазор ва ёнғоқзор ташкил этиш ишлари бошланди. Бу ерда тадбиркорликни ривожлантириш ҳам муҳим вазифалардан саналади. Ҳозирга қадар тадбиркорларнинг 140 та лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилди. Туманда бугунги кунда 14 мингдан ортиқ мол-мулк ва ер солиғи тўловчилар бор. Солиқ имтиёзининг тадбиқ қилиниши натижасида жорий йилда 2 миллиард 300 миллион сўмлик маблағлар туман аҳолиси ихтиёрига қолдирилмоқда. Шунингдек, 400 дан ортиқ кичик бизнес субъектлари ҳам ана шундай имкониятлардан фойдаланади.

 “Чашма” булоғи сувини қадоқлаб, ишлаб чиқарадиган тармоқ иш бошлади. Форель балиғини етиштириш йўлга қўйилди. Тиббиёт муассасаларида ишлаётган шифокорларнинг маошларига шу йилнинг ўзида 550 миллион сўм қўшимча устамалар тўлаб берилди. Туманда самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси тайёр ҳолатга келтирилмоқда. Жорий йилда 96 км йўл ва 20 км пиёдалар йўлакларини қуриш режалаштирилган бўлиб, йўлсозлар томонидан бу борада ишлар ўз муддатида сифатли бажариляпти.

“Сарибозорча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 25-умумтаълим  мактабига қўшимча 240 ўринли янги бино қуриш бошланди. Шунингдек, ҳозирга қадар туманда 1 та давлат, 2 та давлат-хусусий шерикчилик асосида, 10 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилди. Туманда мактабгача таълим тизимига жорий йил якунларига кўра болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 37,4 фоиздан 53 фоизга етказиш учун барча тадбирлар белгиланган.

Видеомулоқотда давлатимиз раҳбари қарори ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бунда мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг шахсан масъуллиги қайд этиб ўтилди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube