Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МЎМИНЖОН ЙЎЛДОШЕВ: ЛАФЗ – МУҚАДДАС. ВАЪДА БЕРДИК, УНИ АЛБАТТА БАЖАРАМИЗ

×

 2020-09-11 18:59:41    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Ота-она учун энг катта бахт фарзандлар камолини кўришдир. Саодатхон ая асли марғилонлик. Қувасойга келин бўлиб тушганига ҳам ярим аср бўлди. Шокиржон ака билан етти ўғил, тўрт қизли бўлдилар. Пиру бадавлат оила фарзандларини меҳнатсевар қилиб тарбиялади. Ҳозир етти ўғил бир мушт бўлиб вилоятда қурилиш ташкилоти ва қишлоқ хўжалиги кластерини юритмоқда. Ютуқлар бисёр. Аммо ҳозир гап бу ҳақида эмас.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусларидан бири – фойдаланилмай келинган ерларни ўзлаштириб, деҳқончиликни йўлга қўйиш бўлди. Бу ғоянинг ортида икки муҳим мақсад туради. Биринчидан, маҳсулот ишлаб чиқариб даромад олиш, иккинчидан, инсон омили – янги иш ўринлари яратишдир. Бугунгача биргина Фарғона вилоятида 30 минг гектар ана шундай ерларни ўзлаштириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Оиланинг ўртанча фарзанди, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мўминжон Йўлдошев ташаббус билан чиқди. Қува тумани ҳудудидаги 1000 гектар қир-адирларни ўзлаштириб, кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирмоқчи. Шуни айтиш керакки, илгари ҳам улар оила аъзолари билан Фарғона туманидаги қир-адирларда боғлар яратди, пахта ва ғаллазорлар учун янги ерлар очди. Мана энди Қувада ҳам шу тажрибани давом эттирмоқчилар.

– Биз аввало бу адирларда тик қудуқлар қазиб сув чиқарамиз. Сўнгра ер ўзлаштириб, унга 550 гектарда пахта, 200 гектарда интенсив боғ, 200 гектарда полиз экинлари экамиз. 50 гектар майдонда эса замонавий иссиқхона қурамиз, – дейди Мўминжон Йўлдошев. – Барча турдаги фаолиятимиз томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясига асосланган бўлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги тадбиркор Мўминжон Йўлдошев бошчилигида амалга оширилаётган ишлар ва янги ташаббусини муносиб баҳолаб, иқтисодиётни ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган етти ўғлон оиласини «Ласетти-жентра» автомашинаси билан тақдирлади.

— Президентимиз тадбиркорлар учун энг қулай имкониятлар яратиб бердилар. Биз тадбиркорларга бу каби эътироф ва эъзоз учун Президентимиз ва вилоят раҳбарига чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Мукофот кучимизга куч қўшди. Лафз — муқаддас. Ваъда бердик, уни албатта бажарамиз. Қуваликлар билан ака-ука бўлиб меҳнат қилиб, 1000 гектарни бўстонга айлантирамиз, –дейди Мўминжон Йўлдошев.

Мукофотни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Қува адирларида, бугундан иш бошланаётган қўриқ ерлар устида топширди. Бу ерга Саодатхон она ҳам келган эдилар.

– Илоҳо юртимиз тинч, Президентимиз омон бўлсинлар. Бошланаётган ишларингизга Оллоҳ мададкор бўлсин, – дея дуои фотиҳа қилди ҳожи она. – Фарзандларимдан минг бор розиман. Мен дунёда энг бахтли онаман. Давлатимиздаги халқпарварлик туфайли улар ҳаётда ўз ўринларини топдилар. Умрим пахта даласида кетмон чопиб ўтганди. Қариган чоғимда ардоқдаман. Барчасига мамлакатимиз мустақиллиги, тадбиркорларга берилган имконият, меҳнатсеварлик ва Оллоҳга илтижоларимиз сабаб. Бу адирларда пахта, ғалла унгани, боғлар яратилганини кўриш насиб этсин.

Фарғонанинг яна минг гектар адирларида қудратли техникалар иш бошлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмат
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube