Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ЁШЛИК” СУВ СПОРТИ МАРКАЗИ ИШГА ТУШДИ

×

 2020-09-12 18:17:49    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, бундан бир ой аввал Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳар марказидаги собиқ ёшлар сув ҳавзасини бориб кўргани ва бу ерни ободонлаштириш, мақсадли равишда ҳақиқий сайлгоҳга айлантирилиши ҳақида мутасаддиларга қатъий топшириқ ва муддат берган эди.

Бугун “Ёшлик” сув спорти маркази таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. У эндиликда ёшларнинг энг севимли масканларидан бирига айланади.

- Фарғонада бир неча ёпиқ сув ҳавзалари бўлиб, уларда 3 мингдан зиёд ёшлар сув спортининг 6 тури бўйича шуғулланмоқдалар, - дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев. – Байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турини ривожлантириш мақсадида “Ёшлик”сув спорти марказида спортчиларнинг ўқув йиғин машғулотларини олиб боришларига ва келажакда Осиё, жаҳон ва олимпияда мусобақаларида юқори натижаларга эришишларига замин яратилди. Бу иншоот вилоят ҳокимлигининг жуда катта ёрдами туфайли қайта тикланди. Энди бу ерда ёш байдарка ва каноэчилар йил давомида шуғуллана оладилар.

Сув ҳавзаси ёнидаги сув спорти маҳорат мактабининг икки қаватли биноси, унинг ҳудудидаги 2 та бассейн ҳам таъмирдан чиқарилди. Биринчи кунданоқ ҳар икки сув ҳавзасида ёш спортчилар қизғин машқ жараёнини бошлаб юборишди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати