Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНГ ЧАҚҚОНЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ: ФАРҒОНАНИНГ МОҲИР ТЕРИМЧИЛАРИ

×

 2020-09-14 16:22:19    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада пахта терими қизғин паллага кирди. Ҳар куни хирмонларга    10 минг тонна ҳосил уюлмоқда.

Сабаби маълум. Биринчидан, деҳқон,  фермер астойдил меҳнат қилди. Чунки, сўнгги икки йилда моддий манфаатдорликни кўрди. Кластер ёнилғи, ўгит, техника, уруғ билан таъминлади. Тўловларни ўз вақтида амалга оширди. Иккинчидан, теримга аҳоли ўзи хоҳлаб чиқмоқда, у ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга, кўпроқ теришга тиришмоқда.

Чунки, яна моддий манфаатдорлик билан боғлиқ. Ҳар килограмм терган пахтаси учун кун якунида  тарози бошида минг сўмдан иш хақи оляпти.

-Оиламиз аъзолари: -мен, турмуш ўртоғим, икки ўғлим ва қизим фермер даласига чиқдик, - дейди олтиариқнинг Азимобод қишлоғидан бўлган Хатича опа. - Кун бўйи 560 килограмм пахта тердик. Фермер ва “Агробанк” вакили қўлимизга 560 минг сўм пул берди.

Хатича опа каби чаққон теримчилар ҳар бир туманда бор. Шунинг учун вилоят ҳокимлиги бу йил ҳам илғор теримчилар ўртасида мусобақа ўтказди. Унда 14 та тумандан 42 нафар теримчи иштирок этди. Эрталаб соат саккиздан кеч соат бешгача бўлган вақт ичида Ёзёвон, Олтиариқ туманлари вакиллари Хакима Халилова ва Фатима Убайдуллаевалар 256 хамда 253 килограммдан пахта териб биринчи ўринни эгалладилар. Бешариқ ва данғаралик Ўғилой Қобилова, Гулноза Абдураҳимовалар 229, 223 килограммдан териб иккинчи, Қува ва Фурқат туманидан бўлган Эъзоз Ортиқова, Саида Эгамназаровалар 208 ва 201 килограммдан териб учинчи ўринни эгалладилар.

Вилоят ҳокимлиги мусобақанинг барча иштирокчиларини тақдирлади. Чунки энг оз кўрсаткич ҳам 150 килограммдан юқори эди. Биринчи ўринга 10 млн сўм,  иккинчи ўринга 7, учинчи ўринлар эгалари 5 миллион сўм билан мукофотландилар.Қолганларга қимматбахо электрон жиҳозлар совға қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ғолиб ва иштирокчиларга таниқли ҳунарманд “Иброхимжон гиламлари” корхонаси раҳбари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброҳимжон Султонов ўзининг махсус совғалари-замонавий дизайнда ипак матодан тикилган кийимлар топширди.

-Мен бугунгача 3 тоннага яқин пахта тергандим, мавсум давомида ўн тоннага етказаман, - дейди мусобақа ғолиби Хакима Халилова.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube