Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА КИСЛОРОД КОНЦЕНТРАТОРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

×

 2020-09-15 17:15:53    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус пандемияси даврида кислород концентраторларига бўлган талаб ортди. Мазкур тиббий жиҳоз мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаслиги боис, Президентимиз ва республика ҳукумати топшириғига асосан, уни чет давлатлардан, асосан Хитойдан Ўзбекистонга имкон қадар қисқа муддатда олиб келиш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилди. Шу жумладан, Фарғона вилоятига 500 дона кислород концентратори олиб келиниб, тиббиёт муассасаларига тақсимланди.

Кислород концентратори коронавирус билан касалланган беморларни оғир аҳволда даволашда ёрдам беради. Зотилжам (пневмония) касаллиги ҳам жиддий асоратлар келтириб чиқаради ва беморнинг нафас олиши қийинлашади. Қондаги кислород миқдорини барқарорлаштиришда сунъий нафас олиш аппарати зарур бўлади. Кислород концентраторига талабнинг ортиб бораётгани уни ўзимизда ишлаб чиқаришни тақозо этди.

Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш лойиҳасини имкон қадар тезроқ амалга оширишга киришилди. Бу масъулиятли лойиҳа ишлари тадбиркор Шавкатжон Ҳамзаев таъсисчиси бўлган “Грейт Қўқон” МЧЖ томонидан олиб борилди.

Умумий қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган корхонанинг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Унда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов бугунги кунда талаби юқори бўлган мазкур тиббий жиҳознинг ишлаб чиқарилиши, аввало, вилоятимиз ва республика тиббиёт муассасаларини кислород консентратори билан тўлиқ таъминлаш имконини беришини, қолаверса вилоят экспорт салоҳиятини оширишини айтиб ўтди.

- Вилоятимизда аҳолини коронавирус пандемиясидан асрашга, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун вилоятимиз ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигида жуда катта тадбирлар амалга оширилиб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, беморлар учун махсус жойлар ва дори-дармон захираси яратилди. Шундай шароитда хавфли касалликка қарши курашишга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз,-дейди корхона директори Ф.Раҳмонов.

Мазкур корхонада йилига 30 000 дона кислород консентратори ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 20 та янги иш ўринлари яратилди.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube