Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗАРО МАНФААТЛИ ЛОЙИҲАЛАР  АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2020-09-17 17:52:00    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Савдо-Саноат Палатаси ҳамда Туркия Республикасининг Бурса вилояти Бош секретар ўринбосари Умар Шендоган бошчилигидаги Бурса саноат ва савдо палатаси вакиллари билан видеомулоқот ўтказилди.

Учрашув аввалида вилоят ҳокимлигининг Инвестиция ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Юлдашев ўзбек ва турк халқларининг азалий дўстлик ва  биродарлиги ҳақида, шунингдек Туркиянинг ривожланган саноати, транспорт коммуникациялари, денгиз йўллари, текстил, машинасолик саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм салоҳияти, улкан давлатчилик тажрибаси Ўзбекистон учун  катта аҳамиятга эга эканлиги хусусида гапирди.

Ўз навбатида Бурса вилоятининг Савдо-саноат палатаси раҳбари жаноб Умар Шендоган Бурса вилояти, унинг салоҳияти борасида маълумотлар берар экан, Фарғона вилояти билан иқтисодий, маданий, таълим ва кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилишга Бурса томонининг иштиёқи баланд эканлигини, қолаверса Ўзбекистон, хусусан Фарғона вилояти Бурса учун стратегик ҳамкор саналишини мамнуният билан таъкидлади.

Учрашув сўнггида ҳар иккала томон ҳам алоқаларни ривожлантириш мақсадида ўзаро манфаатли бўлган енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, заргарчилик борасидаги лойиҳалар ҳақида келишиб олишди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube