Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИШОНЧ ҒАЙРАТИМИЗГА ҒАЙРАТ ҚЎШАДИ

×

 2020-10-05 17:32:22    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Аслида чўлнинг одамига етадигани бўлмайди. Меҳнаткаш, самимий, дилкаш, шукурни кўп айтдиган бўлишади улар. Бошида оқ дурра рўмоли, енгилгина нимча костюм кийиб юрадиган, бутун юртга  Ўзбекистон Қаҳрамони дея донг таратган  Лолахон опа ҳам чўлнинг қизи. Опа деҳқончиликнинг пахта, ғалла етиштиришнинг уста миришкори .

          Бугун Олтиариқ тумани вилоятимизда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий йиллик режасини бажарди. Хушхабарнинг қаноти бўлади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров туманликларни муборакбод этиш мақсадида энг аввало “Нурлиобод” фермер хўжалиги раиси Лолахон Муротова дала шийпонига ташриф буюрди.

           -  Деҳқонни қачон юзи ёруғ бўлади. Баҳорда хирмон ғаллага тўлганда , кузда пахта режаси бажарилганда. Бугун мен Сизларни шундай кунда кутиб олаётганимдан мамнунман. Эс ҳаёлимиз бугун пахтани йиғиб териб олишга қаратилган. Ҳали биринчи теримга тушмаган пахтазорларимиз турибди. Оилавий бўлиб пахта тераётган теримчилар 10 миллион сўмдан даромад қилишди. Пахта кони фойда бўлиб қолди, -дейди фермер опа вилоят раҳбари билан дилдан суҳбатлашар экан.

       Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров фермер хўжалиги даласида бўлиб етиштирилган мўл  ҳосилнинг агротехникаси ҳақида, сувчидан тортиб механизаторлар фаолиятига  баҳо берди. Аслида чўл ер бўлган ҳудудни унумдор ерга айлантириш бу инсондан  меҳнат,  пешона тери ва матонатни талаб этади.

-2006 йилдан буён “Нурлиобод” хўжалигининг  раҳбариман. Оила, ака-укаларим, қўйингки ҳаётимда нима азиз нарса бўлса шу ерда.  124 нафар  ишчи-ходимлар барчамизнинг меҳнатимиз маҳсули шу далада. Аввал айтганимдек, қумлик ер бўлган. Шамол бўлса одам бўйи қум уйилиб кетарди. Шукр, меҳнат ва ерга меҳр - муҳаббат боис обод ва файзли масканнинг эгаси бўлиб турибмиз. Меҳнатларимиз роҳатда. Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва ғамхўрлигини сезиб турамиз ва бунга муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз,- дейди Лолахон опа Муротова.

Суҳбат давомида вилоят ҳокими фермер хўжалиги аъзоларига яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди, муаммо ва масалаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олинди. Анъанага кўра йиллик шартномавий режани бажарган фермер хўжалиги аъзоларига совғалар туҳфа этилди.         

  

   Фарғона вилояти ҳокимлиги

Facebook, Telegram, Веб сайт, YouTube