Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

×

 2020-10-05 19:41:50    235

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раисининг ўринбосари Т.Солиев очди ва олиб борди.

Сессияга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, иқтисодий соҳадаги ташкилот раҳбарлари, масалага даҳлдор корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари, шунингдек, рейтинг натижаларига асосан йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлардан иборат аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича туман сектор раҳбарларининг ахбороти киритилди.

Дастлаб сессия иштирокчилари туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг ахборотини тингладилар.

Ахборот берувчи мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилингани, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганига тўхталиб ўтди. Шу билан бирга жорий йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Тошлоқ тумани яшил тоифага киритилиб, “Яхши” баҳоланган 48 та шаҳар ва туманлар қаторида қайд этилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Президентимиз топшириғига асосан “Яшил худуд” деб топилган 48 та туман ва шаҳарлар, шу жумладан Тошлоқ туманининг ҳам барча иқтисодий кўрсаткичларини , жорий йил якунига қадар 30 фоизга ошириб бажариш борасида белгилаб олинган барча зарурий чора-тадбирлар билан йиғилганларни таништириб ўтди.

Шундан сўнг туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Худойберганов, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Бектошев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Қ.Бекмирзаевларнинг кун тартибидаги масала юзасидан ахборотлари тингланди.

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Шу билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 19-сессияси ўз ишини якунлади.