Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: БАҒДОД ҚАЛАМПИРИ БРЕНДГА АЙЛАНИШИ КЕРАК

×

 2020-10-13 10:05:22    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиздаги ислоҳотлар, лойиҳалар аҳоли ҳаётида акс этиб, турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилсагина самарадорлик бўлади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Бағдод туманида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди. Тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқотда бўлиб, муаммоларини эшитди.

- Муҳтарам Президентимизнинг вилоятга қилган ташрифларида “Фарғона тадбиркори – ислоҳотчи” дея илгари сурган шиори бугун ҳар бир ҳудудда катта ҳаракатга айланиши керак. Биз раҳбарлар эса сизларга доимо елкадош ва кўмкчимиз,- деди вилоят ҳокими тадбиркорлар билан бўлган учрашув чоғида.

Дастлаб вилоят ҳокими туман марказий ўйингоҳида олиб борилаётган реконструкция ишларини бориб кўрди. Ташландиқ ҳолга келиб қолган стадионда бугун лойиҳа қиймати 1 миллиард 800 минг сўмни ташкил этадиган кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Коммуникация тизимлари янгиланиб, замон талаби даражасида барпо этилаётган стадион 3 минг томошабинни ўз бағрига олиш имкониятига эга бўлади. Эътиборлиси, бу ерда аёллар спортини ривожлантириш учун алоҳида комплекс ҳам қуриш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими шунингдек, тумандаги собиқ модий техник таъминот базаси ҳудудида 1,9 гектар майдонда ташкил этилган кичик саноат зонасида хорижий капитал ёрдамида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ерда кореялик ишбилармонлари билан ҳамкорликда лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ доллари қийматига эга, уч босқичдан иборат қўшма корхонани ташкил этиш бошлаб юборилган. Эски бинолар таъмирланиб, янгиларини қурилмоқда. Корхонада асосан тиббиёт буюмлари ва ускуналари, кейинги босқичда озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади, сутни қайта ишлаш ҳамда текстил йўналишида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Комплекс 2024 йилдан тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Вилоят раҳбари туман марказидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги шароитларни кўриб, фуқаролар билан учрашди. Ҳудуддаги маънан эскирган, кўримсиз ҳолга келиб қолган, ўтган асрнинг ўрталарида бунёд этилган икки қаватли уйлар ўрнига, ўринма – ўринга янги, коммуникация тизимларига эга, замон талаби даражасидаги кўп қаватли уйлар қурилиши таклифини берди.

“Бўстон” маҳалласи Қўқондан Бағдодга кириб келиш дарвозасида жойлашган. Бугун маҳаллага киришдаги 30 сотихли фойдаланилмай ётган ерда тадбиркор Ақлиддин Жиянбоев томонидан замонавий меҳмонхона қурилмоқда Лойиҳа қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этади. 4 қаватли меҳмонхона, савдо ва оила маркази, шунингдек, сервис хизматлари ташкил этилади. Вилоят ҳокими тадбиркор билан мулоқотда бўлди ва ўзининг тавсияларини берди.

Бугун фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида туманда 21 та 4 ва 5 қаватли уйлар барпо этилмоқда. Вилоят ҳокими бу ердаги қурилиш жараёни билан яқиндан танишди. Қурувчилар билан суҳбатлашди. Бу борада ёзда салқин, қишда иссиқликни таъминловчи, замонавий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда, кўп қаватли уйлар қурилишини кўпайтириш ва бунёдкорлик ишларига хусусий сектор вакилларини ҳам жалб этиш бўйича тавсияларини берди.

Маълумки, бағдодликлар қалампир етиштиришнинг ҳадисини олганлар. Бугун қалампир етиштириш ва саноат йўналишида қайта ишлаш йўлга қўйилган. Вилоят ҳокими бу йўналишдаги “Арамати Багдада томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Лойиҳа қиймати 19 миллиард сўм бўлиб, шундан 12 миллиард сўми тадбиркорнинг ўз ҳисобидан, 6 миллиард сўмини банк кредити ташкил этади. 105 та янги иш ўринлари яратилади. Асосий фаолияти кооперация асосида қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилишдан иборат бўлиб, Хитой давлатидан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилган. 1 500 минг тонна сиғимга эга музлатгич ҳам мавжуд. Йил охирига қадар иш фаолиятини бошлайди. Корхона фаолияти билан танишган вилоят ҳокими шу йўналишни кластерга айлантириш лозимлигини айтди.

Вилоят ҳокими туманда чинни ишлаб чиқариш ва замонавий гидропоника иссиқхона фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган қиймати 9 миллиард сўм бўлган “МАРВЕЛ ИНВЕСТ” инвестиция лойиҳаси билан танишди. Яратилган шароитлар, маҳсулотлар сифати ва тайёрланиши билан қизиқди. Лойиҳа доирасида 5 ярим миллиард сўмлик қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган гидропоника ташкил этилган. Бу ерда йилига 400 тонна помидор, 350 тонна бодринг етиштирилади. Бюджетга 1 миллиард 900 миллион сўм маблағ туширилади. 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот чет элларга эпкспортга йўналтирилади.

Туманнинг дашт ҳудудига сув етказиб берувчи Бағдод-Риштон кўтарма насос станцияси бугун таъмирталаб ҳолда. Асосан, Сариқўрғон сойидан ёз фаслида сув келади. Насос тўхтаб қолган, ишламайди. Вилоят ҳокими мазкур кўтарма насосни таъмирдан чиқариш масаласи билан ҳам қизиқди. Ҳамда, тумандаги собиқ 10 гектарли аэродром ер майдонларидан келажакда кичик саонат зоналари ташкил этиб, тадиркорликни ривожлантириш, 10 километр асфальт қопламаси ва барча коммуникация тизимларига эга жойдан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш долзарб масалалардан бири. Бу борада туманда “Ғофуржон Деҳқон” масъулияти чекланган жамияти томонидан наслли қорамолчиликни ривожлантириш инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳа қиймати 45 миллиард сўмни ташкил этади. Австриядан 214 бош 6 ойлик бўғоз сигирлар келтирилган.Улардан бугунгача 150 бош бузоқ олинди. Ноябрь ойида яна 60 бош туғилиши кутилмоқда. Ҳар бир сигирдан 23 литр, ойига жами 3 тонна сут соғиб олинмоқда ва “НЕСТЛЕ” компаниясига сотилмоқда. Келажакда шу ернинг ўзида сутни қайта ишлаш ҳам режалаштирилган. Шу боис, сут ҳажмини кўпайтириш мақсадида Чехия давлатидан “ГОЛИШТЕЙН” зотли 400 бош ҳамда гўшт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича бўрдоқичиликкка мос “АНГОС” зотли моллардан 400 бош келтирилиши белгиланган. Бу билан қорамоллар 1 минг 600 бошга етади. Ҳозирда қўшимча 1 минг 300 бош мол учун жой тайёрланди. Комплексдаги чорва ҳайвонларига ем-хашак, озуқа учун 90 гектар ер ажратилган бўлиб, ҳосилдорликни ошириш мақсадида маҳаллий ўғитдан шарбат тайёрланиб, ерларга солинмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасига кўра амалга оширилаётган ишлар билан танишиши давом этмоқда.

Фарғона вилоят ҳокимлиги