Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА БОЛАЛАР ШИФОХОНАСИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-10-18 06:40:18    267

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибидаги шаҳар болалар шифохонаси реконструкция қилиниб, 50 ўриндан иборат уч қаватли даволаш корпуси барпо этилди. 

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тиббиёт муассасалари ходимлари иштирок этди.

Президентимизнинг 2018 йил Фарғона вилоятига қилган ташрифлари давомида берилган топшириқ асосида мазкур тиббиёт масканида амалга оширилган реконструкция ҳамда қурилиш ишларига 10 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Натижада бемор болалар учун зарур шароитлар яратилиб, янги тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, шаҳар болалар шифохонасига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус жиҳозланган “Дамас” русумли енгил автомашина совға қилинди. 

Бугунги кунда мазкур муассасада 335 нафар шифокорлар, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари шаҳарнинг 92 минг нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган фуқароларга хизмат кўрсатишмоқда.

– Аҳолига, айниқса, болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш – бизнинг энг асосий вазифамиз, – деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров. – Мазкур шифохонада болаларни малакали даволашни йўлга қўйиш, замонавий технологиялар асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратамиз. Шунингдек, бу ерда ёш шифокорларимизга инновацион изланишлар олиб бориш, сифатли муолажаларни ташкил этиш, ривожланган тиббиёт муассасаларида малака ошириш ишларини ҳам йўлга қўйиш айни муддао бўлади.

Вилоят ҳокими очилиш маросимидан сўнг шифохонанинг янги биносини кўздан кечириб, шифокорлар билан самимий суҳбатлашди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги