Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2020-10-27 21:57:51    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Бугунги кунда шаҳар ва туманларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Тадбиркорлар ислоҳотчи бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим куч эканлигини барча яхши тушуниб етмоқда. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс.

Шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда вилоят ҳокими уларга яқиндан кўмакдош эканлигини таъкидлади. Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим изланди.

-Тадбиркорлар учун доимо эшиклар очиқ, - дейди вилоят раҳбари. – Ҳар қандай масалада ҳудуд раҳбарларидан тортиб, менгача бемалол мурожаат қилиш мумкин. Мурожаатлар энди ечилмасдан, ҳал этилмасдан қолмайди. Биз уларга ёрдамчи эканлигимизни амалда кўрсатишимиз керак.

Мазкур мулоқотда 26 нафар тадбиркор лизинг муддатини кечиктириш, ер ажратиш, кредит олиш, боғдорчилик кооперациясини йўлга қўйиш каби масалаларда вилоят раҳбарига мурожаат қилди.

Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати мутасадди идоралар вакиллари, бошқармалар ҳамда масалага даҳлдор ҳокимликлар, масъуллар иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.

Хусусан, Қўштепа туманилик тадбиркор Умиджон Мадаминов бир неча йиллардан буён дори-дармонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. У ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида хом ашё сотиб олишда маблағ етишмаётганлиги ва кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тадбиркорнинг мурожаати юзасидан унга хом ашё хариди учун банк томонидан кредит ажратиладиган бўлди.

Қувасойлик тадбиркор Муроджон Қаландаров 100 бош наслли қорамолга озуқа етиштириш учун экин майдони зарурлигини билдирди. Тадбиркорнинг муаммосига жойида ечим топилиб, Найман қишлоғи ҳудудида чорва ҳайвонлари учун ем-ҳашак етиштиришга 20 гектар ер майдони ажратилди.

Вилоятда бугунги кундан ўндан зиёд олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Қабулда иштирок этган Беҳзод Аҳмедов Фарғона халқаро университетини очиш таклифини ўртага ташлади. Унинг таклифи бўйича мутахассислар ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Вилоят ҳокими тегишли идораларга билдирилаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги