Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУЗГИ ШУДГОР - ҲОСИЛДОРЛИК ГАРОВИ

×

 2020-10-27 23:49:20    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров жорий йил 23 октябрь куни Бувайда туманига ташрифи давомида тумандаги машина трактор паркида бўлиб, техникаларнинг ҳолати билан яқиндан танишган ҳамда техникалар сонини кўпайтириш, уларнинг иш унумдорлигини янада ошириш кераклиги бўйича топшириқлар берган эди.

Вилоят раҳбари берилган топшириқларнинг қай даражада ҳал этилганлигини бориб кўрди.

Тумандаги машина трактор паркида 9 та отряд ташкил этилди, ишчиларнинг шароитлари яхшиланди. 7 та вагон уларнинг дам олишлари учун шай ҳолатга келтирилди.

Механизаторлар билан учрашув чоғида вилоят ҳокими шудгор ишларини ўз вақтида сифатли бажаришга муҳим эътибор қаратиш лозимлигини билдирди. 15 гектар ҳайдалган ер майдони учун мукофот пули белгиланишини айтиб ўтди.

***

Шу куни вилоят ҳокими Ёзёвон туманидаги марказий трактор парки “Ёзёвон транс сервис” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди.

Вилоят раҳбари жорий йил 18 октябрь куни Ёзёвон туманига ташрифида техникаларнинг камлиги, марказий трактор парки ташландиқ ҳолатга келиб қолганлигини танқид қилиб, мутасаддиларга қатъий топшириқ ва муддат берганди. Қарийб бир ҳафта ичида туман сектор раҳбарлари бошчилигида марказий трактор паркига тубдан ўзгартириш киритилди.

Бу ерда 10 та отряд ташкил этилиб, барча шароитлари ичида бўлган 10 та вагон ҳам тайёрлаб қўйилди. Таъмирталаб техникалар, омочлар янгиланди.

- Бугунги масъулиятли кунларда барча шароитлар яратилиши лозим. Хусусан, техникалар замонавий бўлиши ва айни пайтда бир мавсумга етарли талаб этилган эҳтиёт қисмлар билан таъминланиши, ўғит ва ёқилғи таъминоти узлуксизлиги, ишчилар муносиб тарзда рағбатлантирилиши керак. Сабаби, бу ишларни амалга ошириш натижасида келгуси йил ҳосилининг мўл бўлиши таъминланади, - деди вилоят ҳокими.

Фарғона вилояти ҳокимлиги