Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАМИНЛАШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

×

 2020-10-30 17:56:17    116

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Халқаро меъёрларда белгилангани каби юртимизда ҳам ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган.

Аҳоли бандилиги масаласи бугунги коравирус пандемияси шароитида янада долзарблик касб этмоқда. Маълумки, COVID-19 туфайли дунёнинг барча мамлакатларида ишсизлар сони ортиб бормоқда. Бу глобал иқтисодиётнинг умумий муаммосига айланди. Ана шундай таҳликали шароитда Ўзбекистонда ушбу масала муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

 Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 22 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда ҳам айнан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган эдилар.

Таъкидлаш лозим, эски “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига йигирма йилдан ортиқ вақт ўтди.

Шу сабабли, ундаги қоидалар эскириб, бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермай қолган эди.

2020 йил 20 октябрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон қонунинг асосий жиҳатлари шундаки, у тўғридан-тўғри амал қилувчи хусусиятга эга бўлиб, 3 та қонун, давлатимиз раҳбарининг 12 та Фармон ва қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қабул қилинган 40 дан ортиқ меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқий нормаларни ўзида жамлаган.

19 та боб, 123 та моддадан иборат Қонунда бандлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, йўналишлари ва воситалари аниқ очиб берилиб, меҳнат органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилди.

Қонун билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар кучайтирилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларда баён қилинган.

Алоҳида янги моддаларда бандликни таъминлашда хусусий бандлик агентликлари иштироки, янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш, жамоат ишлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, микрокредитлаш дастурларини молиялаштириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланиш тартиблари белгилаб берилган.

Шунингдек, ишсиз шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш кафолатлари кучайтирилиб, банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш, энг муҳими ва эътиборли жиҳати фаол иш қидираётган ишсизларга нафақа тайинлаш ва тўлаш шартлари батафсил кўрсатиб ўтилди.

Таъкидланганидек, қонун билан меҳнат бозори ва бандлик, меҳнат ресурслари баланси, ташкил этилаётган иш ўринлари ҳақидаги холис, мунтазам янгилаб бориладиган маълумотлар базасини ўз ичига олган, иш берувчилар ва ходимларга меҳнат муносабатларини электрон шаклда расмийлаштириш, ишга жойлашишнинг шахсга доир тарихи, бўш (вакант) иш ўринлари, ходимларнинг сон ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда сақлаш учун электрон ахборот тизими — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан бериладиган молиявий ёрдам - субсидиялар, ажратиладиган пул маблағлари ва моддий ресурслар – грантларнинг кимлар ва нима мақсадларда берилишига оид нормалар алоҳида моддаларда белгилаб берилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари амалдаги қонунда берилмаган эди. Янги қонуннинг алоҳида бобида фуқароларнинг чет элларда ишлаш ҳуқуқи, чет элда ишлаш тартиби, меҳнат мигрантларининг кенг қамровли маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг кетишдан олдинги тайёргарлиги, мониторинги ва моддий ва ижтимоий ҳимояси каби бандликнинг комплекс масалалари акс эттирилган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 20 октябрдаги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон Қонуни ҳозирги кунда ўта долзарб бўлиб турган бандлик соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга ҳамда шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Маъмуржон ТОПВОЛДИЕВ,
 Фарғона вилояти ҳокимлиги бош юрисконсульти