Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ МУДИРЛАРИГА АВТОМАШИНАЛАР БЕРИЛДИ

×

 2020-10-31 00:20:17    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари мудирларига “Нексия-3” русумидаги хизмат автомашиналари тантанали топширилди. 

Янги Ўзбекистон таълим ва илм-фан соҳасида улкан ислоҳотларга киришди. “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси эълон қилиниб, кенг муҳокама қилинмоқда. Вилоятдаги таълим муассасаларида, кенг жамоатчилик орасида фармон лойиҳасининг тарғиботи йўлга қўйилди. Шу аснода жамоатчилик фикри ўрганилди, вилоят, шаҳар–туман кенгашлари сесссияларида муҳокама қилиниб, лойиҳа бўйича таклифлар жамланди. Айни кунларда ўқитувчининг жамиятдаги мақомини ошириш, таълим муассасаларидаги шароитларни яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида бугунги кунда туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирларининг тизимдаги ўрни сезилмаётганлигини танқид қилди ва аниқ вазифаларни белгилаб берди. Уларга ҳокимнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси ва бир қатор ваколатлар берилиши кутилмоқда. 

Ҳокимликлар маъмурий биносидан хизмат хоналари ажратилиб, ҳозирги кунда зарур мебеллар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоят ҳокимининг 2020 йил 26 октябрдаги “Фарғона вилоятида таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

Халқ таълими ҳудудий бўлимларининг хизмат автомашиналари билан таъминлангани бу борадаги ишларнинг амалий ифодасидир. 

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, шаҳар-туман халқ таълими бўлими мудирларига автомашина калитларини топширди. 

- Ўқитувчи ва педагоглар жамиятимизнинг ибратли, илғор вакилларидир, -деди вилоят раҳбари. - Айниқса, халқ таълими тизими ёшларимизни таълим-тарбиясида катта ўрин тутади. Биз мактаблардаги муаммоларни албатта, босқичма-босқич ҳал қиламиз. Сизлар эса янги Ренессанс пойдеворини яратишда камарбаста бўлиб, буюк аждодларга муносиб ворисларни тарбиялашга ҳисса қўшасиз. Вилоят ҳокимлиги барча масалада таълим соҳаси ходимларига ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашга тайёр.