Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 181 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ШАҲРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

×

 2020-11-04 13:31:46    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоятимизда тўқимачилик, кимё, машинасозлик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби кўплаб соҳаларда дунёнинг етакчи мамлакат вакиллари ўз бизнесларини юритмоқдалар.

Хусусан, Сингапурнинг “Indorama” компанияси йирик лойиҳаларни амалга ошириб келяпти. Улар орасида “Indorama Kokand Textile” қўшма корхонаси етакчилик қилади. Бу ерда пахта толаси қайта ишланиб, ипга айлантирилади ва хорижий давлатларга экспорт қилинади.

Корхона фаолияти билан танишиш асносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров калава ипни матога кейинчалик тайёр маҳсулотга айлантириш занжирини яратиш бўйича тавсияларини берди.

Навбатдаги объект Сингапур давлатининг “Indorama” компанияси томонидан 70,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция сарфланиши режалаштирилган «Қўқон суперфосфат заводи» АЖдаги ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш лойиҳаси билан танишиш бўлди.

- Индорама корхонасини Фарғона вилоятининг йирик хорижий стратегик ҳамкорига айлантирамиз. Янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қиламиз, замонавий корхоналар албатта, керак, - деди вилоят раҳбари муҳандислар билан суҳбат чоғида.

Корхонанинг I босқичи жорий йил декабрь ойида фойдаланишга топширилади. Суҳбат давомида кейинги лойиҳалар бўйича ҳам фикрлашилди.

Тадбиркорлар мурожаатини белгиланган меъёрлар асосида тезкорлик билан ижобий ҳал этиш, уларга кўмакчи ва суянч бўлиш мақсадида вилоятдаги барча шаҳар-туманларда “Тадбиркорлар уйи” фаолияти йўлга қўйилди.

Вилоят ҳокими шаҳардаги “Тадбиркорлар уйи”да иш жараёни қай тартибда йўлга қўйилгани билан қизиқди. Маълум бўлдики, бу ерда 50 яқин тадбиркорлар турли масалаларда мурожаат қилган. Вилоят раҳбари тушунтириш берилган 6 нафар тадбиркорнинг карточкасини сўраганда марказнинг масъул ходимлари ушбу саволга жавоб бера олмади.

 “Тадбиркорлар уйи”да иш яхши ташкилланмагани танқид қилинди. Шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосарига ушбу камчиликларни тезда бартараф этиш ва ҳар куни тадбиркорлар билан ишлаш муҳим эканлиги айтилди.

“Мirus Textile Group” хорижий корхонаси Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланган Александр Романов таъсисчилигида ташкил қилинган бўлиб, асосий фаолияти тўқимачилик маҳсулотлари (пайпоқ) ишлаб чиқаришга йўналтирилган. 

Вилоят ҳокими ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, унинг ҳудудида ташландиқ ҳолда турган майдондан оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Ушбу корхонани молиявий соғломлаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиб, таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Совуқ кунларда аҳоли фойдаланиши учун суюлтирилган газга бўлган эҳтиёж ортади. “Қўқон механика заводи” АЖ да мана шу талабдан келиб чиқиб, турли ҳажмдаги газ баллонлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров бу ердаги ишлаб чиқаришлар билан яқиндан танишар экан, заводнинг имкониятлари тўғрисида маълумотлар берилди.  

Инновациялар – тараққиятнинг муҳим омили эканлигини мазкур жамият раҳбарияти яхши тушунади. Шу сабаб замонавий технологиялар олиб келиб, янги қувватларни ишга тушириш юзасидан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 12 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштириляпти. Ҳозирда 400 га яқин ишчи – хизматчилар фаолият олиб бораётган бўлса-да, бу рақамни янги лойиҳалар ишга тушса 900 га етказиш мумкин. Бироқ, тажрибали ва ёш мутахассисларга эҳтиёж бор.

Бу корхона имкониятларидан фойдаланган ҳолда ёшларимизни замонавий дастгоҳларда ишлаши, ўрганиши бўйича бир неча хил йўналишда касб-ҳунар ўргатиш маркази ташкил этиш топшириғи берилди.

Вилоят ҳокими навбатдаги манзилда “Қўқон нефт-газ пармалаш ишлари” АЖга қарашли минора қуриш бўлими фаолияти билан қизиқди.

Шаҳарни янада обод ва кўркам кўринишга келтириш учун белгиланган лойиҳалар кўргазмасида янги қурилаётган турар-жой бинолари, Муқумий шаҳарчасининг Бош режаси таништириб ўтилди. 

Вилоят ҳокими томонидан Қўқон шаҳрида янги замонавий, қулай ва арзон кўп қаватли уйлар қуриш, шунингдек, келгусида 2 та янги массив учун ер танланиб, 50 дан ортиқ 7-12 қаватли уйлар қуриш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди. 

Замонавий кўринишга ҳамда қулай шарт-шароитларга эга “Меҳрижон” болалар боғчаси ҳам меҳмонларда яхши таассурот қолдирди. Яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган бу маскан 200 нафар болаларни ўз бағрига олиши мумкин. 

Қўқон университетида бакалавриатнинг иқтисодиёт, молия, менежмент, тадбиркорлик, меҳмонхона ва туризмни бошқариш, мактабгача таълим, бошланғич таълим, хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналишлари бўйича таълим амалга оширилмоқда.

Истиқболда Ўзбекистоннинг етакчи бешталик олий таълим муассасалари рўйхатидан ўрин олиш режалаштирилган. Вилоят ҳокимига бу ерда мазкур олий таълим масканида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Хорижий ҳамкорлар таништирилди. 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб университет қошида ихтисослашган мактаб ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Қўқон шаҳри марказий кўчаларини айланди. Шаҳар ҳокимлигида бўлди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли “Болалар уйи”даги шароитларни бориб кўрди.

Кейинги танишув жойи “Қўқон ёғ-мой” АЖ бўлди. Унинг айни кундаги фаолияти, корхонани янада жонлантириш, янги инвесторларга давлат улушини сотиш масаласи муҳокама қилинди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Қўқон бозорларини, бу ерларда олиб борилаётган ишларни кўрди. Янги қурилаётган расталарга эътибор қаратди ва сотувчилар билан мулоқот қилди. Бозорни мутлақо янги замонавий концепция асосида қайта қуриш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Фарғона вилоятида 1550 нафардан зиёд ҳунармандлар 30 дан ортиқ йўналишда фаолият олиб бормоқда. “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” мақомига эга Қўқонда ҳам халқ амалий санъатини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар кетяпти. Кўркам “Ҳунармандлар шаҳарчаси” қад ростлагани ҳам фикримиз исботи.

Бу ерда намунавий лойиҳа асосида қурилган 2 қаватли ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш марказлари бор. Вилоят ҳокими ҳудуд ва унинг имкониятлари билан танишар экан, тадбиркорларнинг савдо учун жой сўраб қилган мурожаатларини ҳам тинглади.

Шу куни Бахт уйи мажмуасида тадбиркорлар лойиҳалари билан ҳам танишилди.

Маҳалла - ватан ичра кичик ватан хисобаланади. Шунинг учун у ерда тинчлик – осойишталикни сақлашда сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ўрни муҳим аҳмиятга эга. Қўқон шаҳридаги Давлат хизматлари марказида дахлдор идоралар вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда ушбу мавзу кун тартибида бўлди. 

Йиғилишда вилоят раҳбари шаҳар халқ таълими бўлими мудири, маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторларини танқид қилди. Сабаби бу йил 4200 га яқин ёшлар мактаб, коллежни тамомлаган бўлса, уларнинг атиги 10 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган, қолган 90 фоизининг бандлиги таъминланмаган. Натижада маҳаллаларда безорилик, ўғрилик ва бошқа жиноятлар кўпайиб борган. 

Шундан келиб чиққан ҳолда йиғилишда: 

- таълим соҳасида, ёшлар ва аёллар билан ишлаш, секторлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича Қўқон тажрибаси,

- “Шаҳрим - фахрим” шиори остида мурожаат қабул қилиш ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш дастурини ишлаб чиқиш,

- жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш қаттиқ муҳокама этилиб вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги