Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ВЕБСТЕР УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИНИ ОЧИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2020-11-05 16:12:17    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Вебстер университети ўртасида ташкил этилган видеомулоқотда мазкур олий таълим муассасасининг филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. 

Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Файзулло Қосимов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Сайёра Алимова, Вебстер университети президенти Жулиян Шустер, инновациялар бўйича директор ва талабаларни қабул қилиш бўйича вице-президент Жоҳн Пйле, Эд.Д, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Бугунги кунда ҳудудларда олий маълумотга эга бўлган малакали мутахассисларга эҳтиёж юқори. Хусусан, вилоятда 10 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатаётган бўлиб, ўтган даврда Жанубий Корея, Латвия билан ҳамкорликда университетлар ташкил этилди. Таълим соҳасида ривожланган давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳага инвестицияларни жалб этиш ҳамда илғор педагогик технологияларни тадбиқ қилиш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда. Мазкур онлайн мулоқотда бу борадаги ишлар таъкидланиб, Вебстер университетининг таълимдаги ютуқлари эътироф этилди.

Вебстер университети АҚШнинг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлиб, унинг кўплаб давлатларда 60 дан ортиқ филиаллари бор. Хусусан, ўтган йил Марказий Осиёдаги филиали - Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш маркази очилди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Вебстер университети президенти Жулиян Шустер Фарғона вилоятида университет филиалини очиш ҳамда сифатли таълим тизимини амалга ошириш таклифини билдирди. Мулоқотда университетнинг таълим дастурлари, бакалавриат босқичи ва магистратуранинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов Фарғонанинг географик жойлашуви, иқтисоди, таълим тизими ҳақида маълумот берди.

- Вилоятимиз олийгоҳлар сони бўйича Республикада Тошкент шаҳридан кейин 2-ўринни эгаллайди, -дейди вилоят ҳокими ўринбосари.- Шу ҳолатда ҳам улар сони йиллик ўқишга топширувчи талабалар сонига нисбатан мутаносиб эмас. Вилоятда асосан IT ва IT муҳандислиги, график дизайн, замонавий дастгоҳлар билан ишловчи малакали мутахассисларга эҳтиёж баланд. Шу боис айнан шу борадаги Вебстер университетининг малакали профессорлари халқаро тажрибасини вилоятимизда қўллаш мақсадга мувофиқ бўларди. Вилоят ҳокимлиги университет филиалини ташкил этишда бино, ер майдони ва дастлабки сармоя сифатида маблағ ажратилишида кўмакка тайёр.

Мулоқотда ҳар икки томонни қизиқтирган масалалар ўртага ташланиб, ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Филиални очиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги