Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БАНКЛАР “ТЕМИР ДАФТАР”, “ЁШЛАР ДАФТАРИ”, “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА КЎМАКДОШ

×

 2020-11-06 10:33:02    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб бу борада бериладиган кредит маблағлари “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” ва “Агробанк” АТБ томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Марказий банкнинг Фарғона вилояти Бош бошқармаси тақдим этган маълумотга асосан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилда Фарғона вилоятида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 400 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Шу йилнинг ўтган даврида 494 млрд. сўм кредитлар ажратилди ҳамда белгиланган прогноз режаси 124 фоизга бажарилди.

Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 14 минг 927 та лойиҳаларга 359,9 млрд. сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 2 минг 679 нафар ҳунармандларга 84,8 млрд. сўм, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида 139 та ёш тадбиркорларга 33,5 млрд. сўм, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 538 нафар аёлларга 9,5 млрд. сўм ва бошқа дастурлар доирасида 141 нафар тадбиркорларга 6,4 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Кредит маблағлари ҳисобига аҳолига 4 минг 16 бош қорамол, 40 минг 100 бош қўй, 13 минг 450 та тикув дастгоҳи етказиб берилди. Шунингдек, 10,1 гектар иссиқхона қуриб битказилди ва ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 3683 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Кредит маблағлари устувор равишда ҳудудлардаги сектор раҳбарлари тавсиясига кўра, кафолатланган иш ўрни яратувчи тадбиркорлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун “Темир дафтар”га киритилган 2,5 минг нафардан зиёд ҳамюртларимизга 32,7 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.

Ўз навбатида бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади ва ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, банклар томонидан “Мижозга йўналтирилганлик” иш услубини қўллаган ҳолда тадбиркорлик қилиш истагидаги аёллар ҳамда ёшларнинг бизнес ғоялари тўлиқ қўллаб-қувватланади.