Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲА ИШГА ТУШИРИЛДИ

×

 2020-11-07 17:52:31    147

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, энергетика вазири ўринбосари Баҳром Норматов, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи директори Ҳабиб Латипов ва бошқалар нефть-газ соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, модернизация ишлари нафақат мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи, балки экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида ҳам муҳим қадам эканини таъкидлади.

Заводда амалга оширилаётган бу каби ишлар 2020-2023 йилларда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Гидрокрекинг, Изомеризация ва Водород ишлаб чиқариш жараёнларини босқичма-босқич жорий этиш орқали Евро-5 стандартидаги АИ-92 русумли автомобиль бензини ва дизел ёқилғиси, Джет А-1 авиаёқилғиси ва II-III гуруҳга мансуб мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда қайта ишлаш чуқурлигини камида 92 фоизга оширишга қаратилган дадил қадамдир.

ГДС қурилмасида янги катализаторни ишга туширилиши “Евро 4” ва “Евро 5” дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг биринчи босқичидир. Инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа доирасида ГДС қурилмасидаги маънавий эскирган катализаторни янги замонавий ва юқори самарадор бўлган катализаторларга алмаштириш мақсадида Франциянинг “Axens” компаниясидан катализатор олиб келиб ўрнатилди. Қурилма “Тойо инжиниринг корпорейшн” томонидан қурилган бўлиб, 1999 йилда фойдаланишга топширилган ва унинг лойиҳавий қуввати йилига 1 миллион 700 минг тоннани ташкил этади.

Бундай ўзгаришлар заводда ишлаб чиқарилаётган “Евро 2” дизель ёқилғиси сифатини келгусида “Евро 4” ва “Евро 5” стандартлари талаблари даражасига ошириб, олтингугурт чиқиндиларини камайтириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш ва толлинг операцияларининг жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ушбу завод минтақамиздаги гигант корхоналардан ҳисобланади. Корхонада комплекс модернизация ишлари охирги марта 1997-2000 йиллари амалга оширилган. Бугунги кунда жами 7 минг нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади ҳамда 70 га яқин турли нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Эътиборли жиҳати шуки, бу гал амалиётга татбиқ этилаётган ушбу модернизациянинг экологияга ижобий таъсири катта бўлади. Масалан, бугунги кунда автоуловлар атмосферага чиқараётган зарарли чиқиндилар тахминан 93 фоизгача бўлиб, “Евро 4” ва “Евро 5” ёқилғиси эса автомобиль чиқиндиларидаги мазкур ифлослантирувчи моддаларни сезиларли даражада камайтиради ва бу жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бериши билан аҳамиятлидир.

Фарғона вилояти ҳокимлиги