Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ: ТАДБИРКОР ИШ ЎРНИ ЯРАТАМАН ДЕСА, БИЗ УНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ

×

 2020-11-11 09:46:11    62

PDF юклаш
Чоп этиш


  Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг шаҳар-туманлардан келган тадбиркорлар билан навбатдаги юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.

Ҳафтанинг илк кунида вилоят раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилди. 

Тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс. Аниқ мақсадга эга бўлган хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Қабулда 35 нафар тадбиркор томонидан оилавий тадбиркорлик, мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, инвестиция жалб этиш ҳамда маданият соҳасини янада ривожлантириш масаласида муаммолар ўртага ташланди.

Тадбиркор Азизбек Усмонов 2 йилдан буён Хитойдан қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳасига зарур бўлган махсус техникалар олиб келиб сотади. Ҳозирда талаб кўплаб тушаётганлиги боис савдо мажмуаси очиш ниятида. Махсус техника учун сервис ҳали Фарғонага олиб келинмаган. Мажмуанинг ишга тушиши натижасида 65 та иш ўрни яратилади. Шу мақсадда жой ажратилиши бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 

Бу таклифни вилоят ҳокими қўллаб-қувватлади. Тадбиркорнинг масаласи тез орада мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

- Вилоятимизнинг шаҳар-туманлари кесимида тадбиркорлик, саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис тармоқлари салоҳиятини ўрганиб, ҳар бир ҳудуд бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз, - деди вилоят раҳбари. - Шу боис, янги иш ўринлари яратиш, оилаларни муқим даромад манбаи билан таъминлашга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати масалага даҳлдор мутасадди идора вакиллари иштирокида таҳлил этилиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилди ва муаммонинг ижобий ечими бўйича топшириқлар берилди.