Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИ ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНИШИ КЕРАК

×

 2020-11-11 11:55:43    106

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳри кун сайин ўзгараётган бўлиб, бир биридан муҳташам иншоотлар қад ростлаяпти. Бунёдкорлик ишлари вақтни ҳам шошириб қўяётгани рост.

Бугунга келиб бош пудратчи ташкилот - “Қилич бунёд” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 16 қаватли бино қуриб битказилмоқда. Турар-жой бинолари Туркия технологияси асосида қуйма темирбетон ва газобетондан барпо этилди. Бу уларнинг хавфсиз ҳамда зилзилага чидамлилигини таъминлайди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

16 қаватли бинодаги хонадонлар 2 ва 3 хонали бўлиб, коммуникация тармоқлари, ошхона, ювиниш хонаси ва бошқа шарт-шароитлар уй эгалари учун қулайлик яратади. Кўплаб юртдошларимиз бу ерда иш билан банд бўлмоқда. Ҳозирда 1 кв метр 4,2 млн. сўмга тўғри келмоқда. Вилоят раҳбари хонадоннинг 1 кв метрини 3,6 млн.сўмга тушириш, турк архитекторларини жалб этган ҳолда 6 гектар ер майдонида ташкил этиладиган массивни бош лойиҳасини қайта ишлаб чиқиш, 20 та хусусий пудрат ташкилотлари томонидан шу каби уйлар қурилишини тенг бошлаш ва келгуси йил фойдаланишга топширишни таъминлаш топшириғини берди.

Шаҳарнинг Қашқар кўчасида Президент мактаби бунёд этиляпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 68 млрд 900 миллион сўмни ташкил этади. Қуввати 168 ўринга эга. Ер майдони эса 2 гектардан зиёд. Жорий йил якунига қадар қурилиш ишлари якунланиши режлаштирилган. Айни пайтда ишлар жадал олиб борилмоқда. Ўғил-қизлар таълим-тарбияси учун бу ерда барча имкониятлар яратилади.

Вилоят раҳбари қурилиш жараёнини кўриб, ҳудуд атрофига дарахтларни кўпроқ экиш, қурилиш ишларини шошмасдан, сифатли қилиб якунлаш бўйича қурувчиларга кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтди.

Шу куни вилоят раҳбари Ўзбекистон - Корея халқаро университетида ҳам бўлди. Меҳмонларга олийгоҳ ва ундаги йўналишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлик алоқалари таълим йўналишида ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани эътироф этилди. Вилоят ҳокими ушбу университет ҳақида бошқа вилоятлар хабардор эмаслигини таъкидлаб, ОАВ орқали рекламани кўпайтириш зарурлигини айтди. Дарс машғулотлари қай тартибда олиб борилиши билан қизиқди.

Самимий мулоқотда вилоят ҳокимлиги университетга доимо ёрдам учун тайёр эканлиги яна бир бор таъкидланди.

“Fergana Glоbal textile” қўшма корхонаси “Авиасозлар” кўчасида жойлашган. Лойиҳа қиймати 510 млрд. сўмни ташкил этади. 1500 нафардан ортиқ иш ўрни яратилган. Корхона йилига 14 минг тоннагача калава ип ишлаб чиқариш имконига эга. Бундан ташқари, бу ерда бўялган ип ва трикотаж матолар тайёрланади.

Вилоят раҳбарига мутасаддилар томонидан корхонани кластерга айлантириш жараёни ҳақида маълумотлар берилди. Корхонани 2-босқич лойиҳасини йил якунига қадар ишга тушириш топширилди.

Автомашиналар учун эҳтиёт қисмлар тайёрловчи “UzSUNGWOO” қўшма корхонаси дадил ривожланиш йўлидан бормоқда. Бу ерда юқори сифат - мунтазам даромад манбаи деб баҳоланади. Кўплаб юртдошларимиз иш билан банд. Вилоят ҳокими корхонадаги ишлаб чиқаришлар, истиқболдаги режалар билан танишди.

Фарғона шаҳридаги “Сайқал” корхонаси фаолияти айниқса, водий вилоятларида яхши таниш. Бу ерда ногиронлик аравачалари ишлаб чиқарилади. Тадбиркор Абдураҳмон Ниёзов биргина бу билан чекланиб қолгани йўқ. Хорижлик ҳамкорлар билан янги ишлаб чиқаришларни ҳам йўлга қўймоқда.

Тошдан қоғоз ишлаб чиқараётган тадбиркор, тупроқдан гилам тайёрлаяпман деса, сиз ҳам ҳайрон қолишингиз аниқ. Абдураҳмон Ниёзов бу маҳсулотдан қурилиш ишларида фойдаланиш ўз самарасини беришини айтиб ўтди.

Шу ерда вилоят раҳбари эронлик ва хитойлик инвесторлар билан ҳам суҳбатлашди. Ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикрлар алмашилди. Корхонадаги муаммолар бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Фарғона шаҳридаги иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастуридаги янги лойиҳалар билан ҳам танишилди.

Тадбиркор Алишер Ғофуров машиналарга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этаётганлигини айтиб ўтди. У банк билан боғлиқ хисоб ишларида, хусусан, ускуналар нархларини белгилашда муаммо борлигини маълум қилди ва ушбу масала ўрганиб чиқилиб, ҳал этилиши белгиланди.

Шаҳар секторлар раҳбарларига аҳоли бандлигини таъминлаш учун лойиҳаларни кўпайтириш, уларни тезроқ ишга тушириш зарурлиги юзасидан топшириқлар берилди.

“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ ҳам йирик саноат корхоналаридан бири. Унинг вазифаси шаҳардаги йирик саноат корхоналарини ҳамда аҳоли хонадонларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашдан иборат. Жамият 1956 йилда ташкил топган. 6 та қозон агрегати, 6 та турбогенераторлар бор. 800 нафардан ортиқ ишчи–ходимлар меҳнат қилишмоқда.

Вилоят ҳокими корхонадаги ўзгаришлар, янги қувватларни ишга тушириш жараёнларни, лойиҳаларни кўздан кечирди. Янги қувватларни қиш мавсумига ишга туширишни тезлаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шу куни вилоят ҳокими Қиргули мавзесида “Нефчи” спорт мажмуаси фаолияти билан ҳам танишди. Стадион ҳолатини яхшилаш, клуб аъзолари, ҳаваскор ўйинчилар ҳамда томошабинларга қулай шарт-шароитлар яратилиши зарурлиги таъкидланди. Таклиф ва тафсиялар ўртага ташланди.

Карантин шароити юмшатилгач, шаҳардаги “Ҳайвонот боғи” ҳам келувчилар учун яна очилди. Ҳозирда бу ерга ота-оналар ўз фарзандларини олиб келиб, уларнинг тасаввур ва дунёқарашларини бойитишмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур жой билан яқиндан танишиб, унинг бугунги ҳолатини ўрганди. Республикамиздаги машҳур полвонлардан бири Турсунали полвон олиб келинган ҳайвонлар, уларнинг павариши билан боғлиқ қизиқ маълумотларни айтиб ўтди. “Ҳайвонот боғи” фаолиятини янада жонлантириш, кўкламзорлаштириш юзасидан Хайрулло Бозаров шаҳар мутасаддиларига топшириқлар берди.

Кун якунида “Ёшлик” сув спорти маркази ҳам бориб кўрилди. Уни ривожлантириш бўйича масъуллар таклифлар тайёрлашлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги