Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА “ЭЗГУЛИК” МАВЗЕСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

×

 2020-11-12 09:37:53    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда кенг кўламда бунёдкорлик, яратувчилик ишлари амалга оширилмоқда. Бу каби бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар-туманларимизнинг кўркига кўрк қўшилиши билан биргаликда аҳоли эҳтиёжини қондириш, турмуш шароитларини яхшилаш, оғирини енгил қилишга эришиляпти. Ҳудудлардаги кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши эса одамларнинг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш масалаларига ижобий ечим топишга хизмат қилади.

Ўзбекистон тумани “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 200 хонадонли 10 та кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши бошланди. Шунингдек, ушбу мавзеда замонавий хусусий клиника, математика ва хорижий тилларга ихтисослашган хусусий нодавлат мактаб ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров тумандаги янги қурилаётган турар жой мавзесида бўлиб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Даставвал, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбатлашди, Президентимиз бошчилигида халқимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар, хусусан, аҳолининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

- Қурилишлар қанча кўп бўлса, аҳолига шунча қулай шароит яратилади ва айни пайтда янги иш ўринлари пайдо бўлади, бу эса ёшлар бандлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга, - деди вилоят ҳокими.

Жамоатчилик вакиллари янги турар жой мавзесини “Эзгулик” деб номлаш таклифини билдирдилар. Вилоят ҳокими ушбу таклифни маъқуллади.

Шу куни янги қад ростлаётган уй-жой биносига дастлабки тамал пойдевори қуйилди. Кексалар ва барча йиғилганлар дуога қўл очиб, қурилаётган янги уйлар халқимизнинг яхши кунларига насиб этишини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик бардавом бўлишини, бунёдкорлик ва яратувчилик ишлари янада ривож топишини тиладилар.