Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 262 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УММОН СУЛТОНЛИГИНИНГ “ATYAB FOODTECH” LLC КОМПАНИЯСИ МЕНЕДЖЕРИ МОХСИНУДДИН САИД ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

×

 2020-11-12 17:51:07    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Ташриф давомида вилоятнинг йирик экспортёрлари билан учрашиш, ҳамда амалга ошириладиган лойиҳа учун ажратилиши белгиланган бино-иншоотларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Дастлаб, Олтиариқ туманидаги “Far Meva Oltiariq” МЧЖ корхонасига ташриф буюрилди. Мутахассислар режалаштирилаётган лаборатория ҳамда халқаро сертификатлаш маркази бўйича маълумотлар беришди. Тадбиркор томонидан келажакда Европа бозорларига кириш истаги борлиги ва халқаро сертификатларга эҳтиёж борлиги таъкидланди.

Учкўприк туманидаги “Мехригиё” МЧЖнинг цитрус мевалар ва ўсимликлардан шифобахш экстрактлар олиш лойиҳаси билан танишилди. Мазкур корхона вакили ҳам ҳозирда БАА импортёрлари билан 15 йилга савдо келишуви имзолагани ва ISO сертификати олишда қийинчиликларга дуч келаётганини таъкидлади.

Қўштепа туманидаги “Шукр Давлат” фермер хўжалиги сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасига борилганда 1000 дан ортиқ қорамол парваришланаётган фермер хўжалиги раҳбари хорижлик мутахассисдан сут маҳсулотлари турини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича консултация олиш истагини билдирди.

Фарғона шаҳридаги Корея капитали иштирокидаги “Узсеганг” МЧЖ қўшма корхонаси бошқарувчиси томонидан Европа давлатига мевалар етказиб бериш бўйича шартнома имзолангани ва ҳозирда “Global Gap” халқаро сертификати олишда қийинчиликлар юзага келганини билдирди. Хорижлик мутахассис бу борада дастлабки маслаҳатларни берди ва томонлар ҳамкорликни бошлашга келишиб олдилар.

Кунинг якунида Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйида” Фарғона вилояти хокими ўринбосари М.Абдураҳмонов билан учрашув ўтказилди.

Хоким ўринбосари томонидан “Atyab Foodtech” LLC компанияси менеджери Мохсинуддин Саидга лойиҳани амалга оширишда ҳокимлик томонидан барча зарурий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.