Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ВА ШОҲИМАРДОН ДОИМО ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ЭЪТИБОРИДА

×

 2020-11-17 21:21:16    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун жойлардаги ислоҳотлар вақтни ҳам шошириб қўяётгани рост. Хусусан, анклав ҳудудда жойлашган Сўх туманида бўлган киши бунга яққол гувоҳ бўлади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 августда қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар босқичма-босқич ижобий ечимини топмоқда.

Қисқа вақт мобайнида туманда кенг кўламдаги ободонлаштириш, бунёдкорлик, йўл қурилиши, ҳудудларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалий ишлар олиб борилди. Ўз навбатида, кичик саноат зоналарини ташкил этиш, саноат салоҳиятини ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали тараққиётнинг янги босқичига қадам ташланмоқда.

Қарор асосида тасдиқланган 2020-2021 йилларда Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури асосида 5 та йўналишдаги кенг қамровли ишларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратиляпти. Маҳаллаларда электр таъминоти яхшиланяпти, ичимлик суви тармоғини тортиш, асфальт ётқизиш ишлари давом этмоқда. Аҳолининг бандлигини таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларини моддий-техник базасини яхшилаш борасида ҳам салмоқли ишлар қилиняпти.

Ҳозирда кўмир конини ўзлаштириш, интенсив писта ва бодом боғи ташкил этиш, гипс маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишларда инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Келгуси йилда 65,2 миллиард сўмлик ана шундай йирик ишлаб чиқариш тармоқларини ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари манзилли дастурига киритилган лойиҳалар ижроси билан танишуви “Чашма” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлар, қурувчилар, аҳоли вакиллари билан учрашувдан бошланди.

Чашма булоғи атрофида рўй берган тартибсизликлар вақтида 3 та оиланинг уйи талафот кўрган эди. Айни кунларда бу оилалар учун янги уйлар қурилмоқда. Вилоят раҳбари қурувчиларга халқимиз менталитетидан келиб чиқиб, бу уйларда яшовчилар учун зарур қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Мазкур йиғин ҳудудида "Тарих" кўприги барпо этилаётган бўлиб, унга 2 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ ажратилган. Вилоят раҳбари бу қурилишни ҳам кўздан кечирди. “Зангат” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Маҳалла эзгу қадриятлар маскани сифатида аҳолининг энг яқин кўмакчисига айланмоқда. Айни кунларда туманда 11 та маҳалла фуқаролар йиғини учун давлат –хусусий шериклик асосида хизмат хоналари қуриляпти. 4 та маҳалла биноси вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қад ростламоқда.

Вилоят ҳокими “Чумоқча” ва “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, янги бунёд этилган маъмурий бинодаги шароитлар билан танишди. Хусусан, Сариканда маҳалласида бугунги кунда 3 минг 500 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Тадбиркор Икромжон Сафоев томонидан давлат-хусусий шериклик асосида янги маҳалла биноси қуриб берилди. Бу ерда ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Вилоят ҳокимлиги томонидан тумандаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинига комьпютер жамланмалари топширилди ҳамда улар мебел ва бошқа жиҳозлар билан тўлиқ таъминланади.

"Сарибозорча" маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилган 29-умумтаълим мактабининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Мазкур мактаб "Мирзақурбон" масъулияти чекланган жамияти томонидан 5 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ эвазига қурилди. Бу ерда ўқувчиларнинг замонавий билим ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Вилоят раҳбари мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларга тўхталиб, мазкур янги билим маскани билан барчани қутлади. Мактаб жамоасига китоблар совға қилинди.

Сўх ўзининг қадамжолари билан ҳам машҳур. Ҳазрат Али, Маҳмуд Ғазнавий, Тошойна, Мозорбува каби зиёратгоҳлар доимо аҳоли билан гавжум. Вилоят ҳокими "Ҳазрат Али" зиёратгоҳида нуроний отахонлар билан суҳбатлашди. Шу ерда кам таъминланган оилаларнинг уч нафар фарзанди учун ўтказилаётган хайрия суннат тўйида иштирок этиб, тўй болаларни табриклади, уларга вилоят ҳокимлигининг совға-саломларини ҳамда банк муассасасида улар номига очилган омонат дафтарчаларини топширди.

Бугун сўхликлар Президентимизнинг юксак эътиборини ҳис этиб яшашмоқда. Айниқса, эҳтиёжманд оилаларга манзилли кўмак кўрсатиб келиняпти. Пандемия даврида бу хайрли ишларнинг кўлами янада ортди. Бу гал ҳам 2,5 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган “Меҳр-саховат” карвони икки мингдан ортиқ оилаларни беҳад қувонтирди.

Вилоят ҳокимининг сўхлик қурувчилар билан учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтди. Алоҳида массив танланиб, 10 та кўп қаватли турар жойлар қурилиши бўйича таклифлар ўртага ташланди. Бу борада мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу ерда вилоятдаги тегишли ташкилот ва бошқарма раҳбарлари иштирокида “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси таҳлил қилинди. Унда белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида ҳам бўлиб, Ҳазрат Али мақбарасини зиёрат қилди, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий музейи билан танишди. “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Самимий мулоқот чоғида мазкур қишлоқларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш юзасидан манзилли режалар хусусида сўз юритилди.