Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНАДА

×

 2020-11-21 18:35:51    39

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда инвестиция муҳити яхшилангани натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида ҳудудий лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ва ижросини таъминлаш борасидаги ишлар самарасида энг чекка ҳудудларда ҳам янги корхоналар ташкил этиляпти. Асосийси, хорижлик инвесторлар ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров қабуллар уйида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси таъсисчиси билан учрашди.

Самимий мулоқотда икки давлат ўртасида ҳамкорлик муносабатлари кенгайиб бораётганига эътибор қаратилди. Хусусан, “Фарғона Ясин Қурилиш Моллари” қўшма корхонаси фаолияти ҳам қурилишда цемент махсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашга хизмат қилмоқда. Корхона Бешариқ туманида жойлашган.

Ўзаро мулоқотда икки томон вакиллари ушбу корхона фаолияти, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида суҳбатлашдилар.

Қўшма корхонада бир кунда 2 минг 500 тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкони бор. Лойиҳанинг биринчи босқичида 80 миллион АҚШ доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 нафар ёшлар иш билан таъминланган. 2021 йилда ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун 120 млн АҚШ доллар инвестиция киритилади. Цемент заводининг иккинчи босқичи келгуси йил июль ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада корхонада йилига 2 миллион тонна махсулот ишлаб чиқарилишига эришилади ҳамда 700 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойига эга бўлади.

Шунингдек, учрашувда хориждан ускуналарни вилоятимизга олиб келиш, уларни жойлаштириш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

- Биз ҳамкорликка доимо тайёрмиз, инвесторларни қўллаб-қувватлаймиз, - деди вилоят раҳбари.

Фарғона вилояти ҳокимлиги