Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 229 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИШОНЧЛИ ҲАМКОР ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲА

×

 2020-11-28 12:13:51    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Хитой дунёдаги энг ривожланган мамлакатлардан бири бўлиб, мамлакатимиз, хусусан Фарғона вилояти ўртасидаги муносабатлар йилдан-йилга ривожланиб, янги мазмун-моҳият касб этмоқда. Бу албатта икки давлат энг яқин ҳамкор ва стратегик шерик эканлигидан далолат беради.

Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров  Хитойнинг “ВМВМ Со., Ltd” қўшма корхонаси вакилларини қабул қилди.        

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўз олиб, мамлакатларимиз муносабатлари мустаҳкамлигининг ўзига хос сабаби борлигини, Буюк Ипак йўли тарихида халқларимиз муҳим ўрин тутганлигини айтиб ўтди. 

- Ўша пайтларданоқ миллий қадрият ҳамда анъаналаримиз жаҳон маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшган. Бугун эса Президентимиз ташаббуси билан икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш борасида устувор вазифалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида компания томонидан рангли гипсокартон ва метал профиллар ишлаб чиқариш лойиҳасининг амалга оширилиши бизни қувонтиради, - деди вилоят раҳбари.

Учрашувда “ВМВМ Со., Ltd” қўшма корхонасининг  чет эл лойиҳалари бўйича раҳбари Yang, Cheng Wen самимий қабул учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдириб,  ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа ишларига юксак ишонч билдирди.  

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 50,0 млн.АҚШ доллари бўлиб, барча маблағлар 100 фоиз хорижий инвестиция ҳисобланади. Бугунги кунда пандемиянинг пасайиши ва чегараларимиз очилиши билан компания вакиллари мамлакатимизга етиб келиб, қурилиш ва монтаж ишларини бошлаш ниятида эканликларини билдиришди. 

Учрашув сўнгида лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазалар,  инвестиция киритиш истикболлари ҳақида фикрлар билдирилди. 

Фарғона вилоят ҳокимлиги