Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БИРДАМЛИК ВА ҲАМФИКРЛИК МУВАФФАҚИЯТ ГАРОВИДИР

×

 2020-11-28 12:42:13    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Марғилон шаҳрига қилган ташрифи давомида ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни янада барқарорлаштиришга доир қатор кўрсатмаларни бериб ўтганди.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан Марғилон шаҳридаги мавжуд маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, шунингдек аёллар ва ёшлар муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган 14 та вилоят ишчи гуруҳи томонидан шаҳардаги жами 54 та маҳалла фуқаролари йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур жараёнда ижтимоий ҳаётнинг барча йўналишлари бўйича фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари, уларни қийнаб турган муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди.

Вилоят раҳбари бошчилигида шаҳардаги Эркин Воҳидов номидаги Истеъдодли ёшлар мактаб интернати мажлислар залида фаоллар билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, шаҳардаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ишчи гуруҳ томонидан 37 минг 574 та хонадонлар ўрганилиб, 7304 та муаммо ва камчиликлар аниқланди. Шундан ҳозирги кунгача 5896 таси ҳал этилган. Қолган 1408 мурожаатларнинг 790 тасини белгиланган муддат давомида ҳал этилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган. 618 та мурожаатлар бўйича секторлар кесимида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг асосий эътибори ҳудудда “Темир дафтар”нинг холисона юритилиши, унга киритилган ҳамда чиқарилган оилаларнинг бугунги ҳаёти, шунингдек, ёшлар ва аёллар дафтарларининг юритилиши, кузги-қишки мавсумга тайёргарликка қаратилди. Бундан ташқари, маҳаллаларга бириктирилган вакилларга аҳоли томонидан асосан, электр энергияси, табиий газ, тоза ичимлик суви, йўлларни асфальтлаштириш, канализация, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредитлари, моддий ёрдам кўрсатиш, дори-дармон олиш, даволаниш, кадастр ҳужжатларига доир мурожаатлар тушган.

Ишчи гуруҳнинг якуний хулосасига кўра юқоридаги каби муаммоларнинг бартараф этилиши натижасида маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарор бўлишига эришилди. Мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий техника базаси тўлиқ янгиланди, таъмирталаб МФЙ идораларида реконструкция ишлари олиб борилди, МФЙларда бўш турган бино ва ерлар фаолиятини кенгайтириш мақсадида юрган тадбиркорларга ажратиб берилди, ширкатлар фаолияти яхшиланди.

Йиғилишда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган Президент фармон ва қарорлари ижроси ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама этилди, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров йиғилишга якун ясар экан, кўҳна ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳри вилоятнинг ижтимоий ҳаётида муносиб ўринга эгалигини эътироф этиб, бундай салоҳиятни бардавомлигини таъминлашда сектор раҳбарларидан тортиб, барча соҳа вакиллари, шунингдек шаҳар аҳолиси бирдам ва ҳамфикр бўлиб ҳаракат қилмоғи зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги