Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИ

×

 2020-11-28 12:46:47    90

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Фарғона вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоятдаги барча сектор раҳбарлари, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати мутасадди раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят қабулхонаси ва ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов очди ва олиб борди. 

Йиғилишда Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов сўзга чиқиб, мамлакатимиз Президентининг жорий йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифлари чоғида вилоят ёшлари билан очиқ мулоқотида билдирган фикрлари билан ўртоқлашди. Бугун ёшларимизни қизиқтираётган саволлар, қийнаётган муаммоларни ижобий ҳал этишда вилоят фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, мутасадди идоралар раҳбарлари масъулият билан ёндашишлари зарурлигини айтиб ўтди. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва ишсиз ёшларни ҳамда олий таълим билан қамраб олинмаган ёшларнинг махсус “Ёшлар дафтари” асосида ҳисобини юритиш, мунтазам улар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш, шу жумладан, тадбиркорликка йўналтириш масалалари бўйича берган топшириқларининг ижросини доимий равишда назоратга олиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Йиғилишда кўрилган масала юзасидан сўзга чиққан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Топволди Холдоров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Энахон Сидиқова, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Муҳаммадамин Ғаниев, Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Феруза Соҳибовалар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.  

Йиғилиш сўнггида кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича барча чора-тадбирлар белгилаш ҳақида келишиб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги