Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАРНИНГ ЯНГИ ТАШАББУСЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ

×

 2020-11-28 12:51:24    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 20 ноябрь куни мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилаётган замонавий объектлар ва корхоналар билан танишиб, шаҳар аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш ва даромадларини ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бир қатор муҳим топшириқларни белгилаб берганди.

Фарғона вилоятида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига янгича тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифаларга масъул бўлган Мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов вилоятимизга ташриф буюрди.

Ташриф аввалида Мудофаа вазири вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров, вилоят сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида Марғилон шаҳридаги “Янгиҳаёт” кўчаси ҳудудида қурилиши бошланаётган кўп қаватли турар-жой бинолари бош режалари билан танишди. 9,12,16 қаватли жами 112 та кўп қаватли уйлар, 32 та жамоат биноларида олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари ҳақида “Қўқон лойиҳа қурилиш” МЧЖ раҳбари Лазизбек Позилов йиғилганларга гапириб берди.

- Умумий ер майдони 47, 7 гектарли қурилиш объектимизда 660 нафардан ортиқ қурилиш усталари иш бошлашади. Уларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади. Ниятимиз қисқа фурсат ичида обод ва кўркам маскан яратиш, - деди жамият раҳбари Лазизбек Позилов.

Вилоятда, жумладан Марғилон шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларида ёшларнинг иштирокини, айниқса бандлигини, уларнинг бирор бир касбкор эгаси бўлишига қаратилган ишлар кўламининг ортиб бораётгани кишини қувонтиради. 

 - Марғилонда азалдан устоз-шогирд анъанаси шаклланиб келган. Фарзандларимизни меҳнатсевар, ҳунарли, ватанига, халқига меҳр-муҳаббатли қилиб тарбияласак келажагимиз ишончли қўлларда бўлади, - деди Мудофаа вазири суҳбат чоғида. - Давлатимиз раҳбари ёшларга айниқса, 30 ёшгача бўлган ёшларнинг бандлигини таъминлашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бундай имкониятдан оқилона фойдаланиш зарурлигини фарзандларимиз онгига сингдиришда кўпни кўрган нуронийларимизнинг ҳаётий тажрибасига таянамиз, - дея мурожаат қилди Мудофаа вазири.

Урф-одатларимизга кўра қурилиш олдидан шаҳар нуроний оқсоқоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари эзгу ниятлар билан дуода бўлишди.

Шундан сўнг Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов шаҳардаги “Наврўз” ёшлар кичик саноат зонасига ташриф буюришди. У ерда умумий қиймати 36,3 млрд.сўм, йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 44,2 млрд.сўмдан иборат 12 нафар ташаббускор ёшлар лойиҳаси билан танишишди.

Ёшлар кичик саноат зонасининг ташкил этилиши натижасида қўшимча 597 та янги ишчи ўринлари яратилади. 

Хулоса ўрнида айтиш керакки, ёшларга берилаётган эътибор, ишонч ва кўмак эртага албатта ўзининг мевасини кўрсатади. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги