Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИЖРО ИНТИЗОМИ МАСЪУЛИЯТНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

×

 2020-11-28 12:56:42    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Риштон туманида олиб борилаётган ислоҳотлар, келгуси йил учун замин яратиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Риштон туманидаги “Воҳим” МФЙ ҳудудида жойлашган “Файз акротекс” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси 2007 йилда ташкил этилган. Корхона сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Лекин бугунги кунга келиб 80 та иш ўрни яратиш имкониятига эга бўлган бу корхонанинг фаолияти тўхтатилган. Вилоят ҳокими бу масала бўйича туркиялик инвестор билан учрашди. Бинода амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳа устида фикр алмашди ва бу борада ўзининг таклифларини билдирди. Ушбу лойиҳа ишга туширилгач 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Вилоят раҳбари томонидан сунъий тола ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини 45 кунда қайта йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими туманнинг М.Топиволдиев МФЙ ҳудудидаги “Нурафшон” мавзесида олиб борилаётиган қурилиш жараёни билан танишди. Бу ерда 10 та 5 қаватли 250 хонадондан иборат уй-жойлар қурилиши бошлаб юборилган. Ҳозирда 55 нафар фуқаро янги қурилаётган хонадондан харид қилиш истагини билдирган. “Нурафшон” мавзесини иккинчи Риштонга айлантирамиз, деди вилоят раҳбари қурувчилар билан бўлган суҳбатда.

Вилоят раҳбари Риштон туманида бўлганида “Навбаҳор” МФЙда кулолчилик кичик саноат зонасини кенгайтириш ҳамда у ерда чинни буюмлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш таклифи берилганди. 20 гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилган янги лойиҳалар устида амалий иш олиб борилмаганлигини вилоят ҳокими танқид қилди ва туман сектор раҳбарларига қатъий топшириқ ва вазифалар берди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокимининг Риштон тумани ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Туманнинг 40 дан зиёд ёшлари иштирок этган учрашувда вилоят раҳбари йигит-қизларнинг таклифлари, муаммоларини тинглади. 

Азизбу Фориқова тикувчилик цехи очиб, 25 нафар қизларни иш билан таъминлаган. Вилоят ҳокими билан учрашувда у яна 10 та иш ўрни яратиш мақсадида эканлигини билдирди. Вилоят раҳбари иш ўрни яратаман деган ёш тадбиркорга қўшимча бино берилишини айтди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар томонидан тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит, фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича ер ажратиш, ишга жойлаштириш, туман марказида “Ёшлар маркази”ни очиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Вилоят ҳокими ёшлар билан учрашув сўнггида эртанги кунимиз эгалари бўлган фарзандларимизга юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имконият ва шароитлардан оқилона фойдаланишларига, пухта билим ва бирор бир касбкорнинг эгаси бўлишга астойдил ҳаракат қилишларига ишонч билдирди.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги