Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИГА МУНОСИБ ТУҲФА

×

 2020-11-28 15:51:42    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар куни вилоятимизнинг ҳудудларида янги-янги турар-жой бинолари, хизмат кўрсатиш иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда. Бу албатта халқимиз турмуш тарзини янада яхшилашга, уларни ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

Тадбиркор Ҳаётбек Юрсинов ўз сармоясидан 11 млрд. сўм маблағ эвазига “Осиё маркет” савдо мажмуасини қисқа фурсатда қуриб битказиб, фойдаланишга топширди. Савдо мажмуасида нон ва нон маҳсулотлари, қандолат ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехларида 18 нафар ёшлар ўзларини илк иш кунларини бошлашди. Бундан ташқари, мажмуада аҳолига намунали савдо хизмати кўрсатиш учун 92 та жами 110 та янги иш ўрни яратилди.

Мажмуанинг очилиш маросимига маҳалла нуронийлари, фаоллари ва аҳли жамулжам бўлишди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этиб, вилоятимизда эл-юрт манфаати учун фойда келтирадиган тадбиркор ёшларнинг сафи тобора ортиб бораётганлигини мамнуният билан айтиб ўтди. Ҳар томонлама замон ва харидор талабига жавоб бера оладиган, бозорнинг янги кўринишидаги супер маркет фаолиятига омад тилади.

Маросим иштирокчилари савдо мажмуасида ташкил этилган савдо расталари, улардаги маҳсулотлар таннархи, сифати ва турлари билан танишишди.

Мазкур савдо мажмуаси 3 қаватдан иборат бўлиб, унда кийим-кечак савдоси ва болалар ўйингоҳи ташкил этилади.

Мамлакатимизда яратилаётган имконият ва шароитлар бисёр. Фақат ундан яхши истак билан оқилона фойдалансак оиламиз, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлишига замин яратамиз. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги