Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЖРИБА ВА ФИКРЛАР АЛМАШИЛДИ

×

 2020-12-02 16:24:57    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиздаги ислоҳотлар негизи “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган муҳим ҳаётий тамойилга асосланган. Президентимизнинг ташаббуси билан ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Сектор раҳбарлари ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича салмоқли ишларни амалга оширмоқда. “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларни бандлигини таъминлаш чоралари кўриляпти, жойлардаги муаммолар ҳал этилмоқда.

Секторлар штабида шароитларни яхшилаш, уларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш ҳам доимий эътиборда. 

Ўзбекистон туманида “Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда вилоят 2-сектор штаби янги биносининг фойдаланишга топширилгани ана шу ишларнинг амалий ифодасидир.

Мазкур биноларнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Штабда шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, уларнинг котиблари иштирокида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон тумани прокурори, 2–сектор раҳбари Мирвоҳид Отабоев ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди. Прокурор секторида 18 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 62 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. “Темир дафтар”га 831 та оила рўйхатга олиниб, ҳозирда уларнинг 660 таси камбағалликдан чиқарилди. Шунингдек, 2-сектор ҳудудида 16 та мактаб, 16 та мактабгача таълим ташкилоти, 5 та соғлиқни сақлаш муассасаси ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида телеграм канал ҳам ишга туширилган. 

Семинарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сектор томонидан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва мигрантлар билан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

- Ислоҳотлар даврида яшаяпмиз. Сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги ҳар бир ҳолатни яхши билиши ва уни таҳлил қила олиши зарур. Хонадонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш керак. Ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, бир сўз билан айтганда, халқнинг ишончини қозониш зарур. Бу борада манзилли, аниқ мақсадга йўналтирилган вазифалар тақсимоти бўлиши даркор, деди вилоят раҳбари.

Семинарда иштирокчилар секторлар ҳудудидаги муаммолар ечими ва инвесторларни жалб этиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, кам таъминланганларга кўмак бериш, бандлик, қўйингки, барча йўналишдаги вазифалар хусусида тажриба алмашдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги