Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2020-12-04 17:38:01    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланиб, саховат ва хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Президентимиз томонидан жорий йил 15 октябрда «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун имзолангани ҳам юксак эътибор ифодасидир. Қонун билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари белгилаб берилди. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан меҳр-мурувват ойлигини юқори савияда ўтказилиши бўйича вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб, вилоятдаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларига ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларни моддий-маънавий кўмаклашиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳудудидаги 270 нафар кўмакка мухтож шахсларга 144 та ногиронлар аравачаси, 47 дона эшитиш мосламаси, 40 дона қўлтиқ-таёқ, 39 дона ҳасса ҳамда 4 та “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари учун жиҳозлар туман-шахарларга етказиб берилди.

Ушбу совғалар шаҳар-туман ҳокимликлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ногиронларга тарқатилди.

Шунингдек, мазкур тадбирлар доирасида 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан якка тартибда уйда таълим олаётган вояга етмаган ногирон ёшларни ҳолидан синфдошлари билан биргаликда хабар олиш, уларга китоблар ва бошқа совғаларни тақдим қилиш ҳамда “Биз бир сафдамиз” челенжини ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ҳамда иқтидорли, ижодкор ва спорт соҳасида ютуқларга эришган ногиронлар ҳақида туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги