Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятини 2020 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси йилнинг истиқболли режалари юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг МУРОЖААТИ

×

 2020-12-14 17:15:14    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли фарғоналик юртдошлар!

 Маълумки, бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятини хавотирга солиб, ривожланган давлатлар иқтисодиётига ҳам жиддий зарба бераётган коронавирус пандемияси барча даражадаги раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини янада оширишни талаб этмоқда.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, шундай синовли кунлардан халқимизни эсон-омон олиб чиқиш, мамлакат тақдири, унинг эртанги тараққиёти, ҳаёт-мамот масаласи ҳудудлардаги ҳар бир раҳбарнинг ибрати, фидойилиги, қатъий интизом билан иш ташкил этиш салоҳиятига боғлиқ ҳисобланади.

Айни пайтда 3 миллион 800 минг нафардан зиёд аҳолига эга бўлган Фарғона вилояти халқи учун муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, камбағаллар ва ишсизлар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш фаолиятимизга баҳо берадиган энг устувор мезондир.

Ҳурматли депутатлар!

Рухсатингиз билан Фарғона вилоятини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб ўтсам.

Вилоятда 2020 йилнинг 9 ойи якуни билан деярли барча соҳаларда иқтисодий ўсишга эришилди. Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,4 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 100,4 фоиз, хизматлар кўрсатиш ҳажми 103,1 фоиз, қурилиш ишлари 100,4 фоизга ўсди.

Ҳисоб-китобларимизга кўра, 2020 йил якунлари бўйича макро-иқтисодий кўрсаткичлар прогнози барча йўналишлар бўйича ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот хажми 37,4 трлн. сўмга етиб, ўсиш кўрсаткичи 102,2 фоизни ташкил этади.

Вилоятда 2020 йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг бажарилишига қуйидаги омиллар сезиларли туртки бўлди. Авваламбор, мамлакатимизда инқирозга қарши курашиш бўйича ўз вақтида қабул қилинган Фармон ва қарорлар пандемия даврида аҳолининг кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Хусусан, Фармон ва қарорлар билан вилоятда фаолият кўрсатаётган 20 мингдан ортиқ тадбиркорларга қарийб 400 млрд. сўм солиқ имтиёзлари берилганлиги, 7,2 мингта тадбиркорларнинг 1,3 трлн. сўм кредит қарздорлиги 6 ой муддатга узайтирилганлиги тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар учун жуда катта ёрдам бўлди.

Ўтган даврда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 12 271 та субъектларга қарийб 5,0 трлн. сўм кредитлар ажратиб берилди.

Шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 7 мингта субъектларга хом ашё ва айланма маблағлар учун 1,7 трлн. сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида 2020 йил бошидан вилоятимизда 19063 та оилаларга  513 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бунинг натижасида пандемия даврида вилоятдаги 51 та йирик корхоналар фаолияти узлуксиз давом этди, вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган 1720 та саноат корхоналари ҳамда  3173 та кичик бизнес субъектлари фаолиятини қайта тиклашга эришилди.

Иккинчидан, асосий эътибор вилоятда бизнес муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилди.

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят маркази ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилди.

Вилоят маказидаги “Тадбиркорлар уйи”да бевосита кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга масъул бўлган тузилмалар (38 нафар ходимлар) бир жойга жамланди.

Натижада бу ерга мурожаат билан келган тадбиркорларнинг ҳар қандай масаласини шу жойнинг ўзида ҳал этиш имконияти яратилди.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларига лойиҳадан тортиб, ер, бино, кредит ажратиш, муҳандислик тармоқларига уланиш, рўйхатдан ўтиш каби масалаларни тизимли ҳал этиш механизми ишлаб чиқилди.

Телеграм каналларда, ижтимоий тармоқларда “Тадбиркорлар уйи”ни www.fartadbikor.uz саҳифаси очилиб, тадбиркорларни онлайн мурожаат қилишлари йўлга қўйилди.

Ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатини қабул қилиш, рўйхатга олиш ҳамда электрон назорат қилувчи дастур “Коллектив” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, вилоят “Тадбиркорлар уйи” билан барча масъул бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари ва туман (шаҳар) “Тадбиркорлар уйлари”нинг узвий алоқаси таъминланди.

“Тадбиркорлар уйлари”да дои-мий фаолият олиб боришлари учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман (шаҳар) ҳокимлари биринчи ўринбосарлари учун алоҳида хоналар тайёрланди.

Октябрь-ноябрь ойларининг ўзида жами 1975 та мурожаат келиб тушиб, улардан 1172 таси (59 фоиз) ижобий ҳал этилди, 506 таси (26 фоиз) тушунтириш бериш орқали ҳал этилди, 297 таси (15 фоиз) тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Тадбиркорларга бизнес юритиш-нинг илк сабоқлари ва ҳозирги ривожланиш тенденцияларини ўргатиш мақсадида шу бинонинг ўзида “Бизнес Академия” ташкил этилиб, ўқув жараёнларига республикамиз ва хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ҳозирги кунда 60 нафардан ортиқ тингловчилар малакали мутахассислардан сабоқ олмоқдалар.

Учинчидан, инвестиция дастурига мувофиқ 2020 йилда қиймати 7,0 трлн. сўм бўлган 737 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 20 050 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган бўлиб, январь-ноябрь ойларида  4.1 трлн. сўмлик 552 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилинди. Ушбу лойиҳалар доирасида 11997 та янги иш ўринлари яратилди. Қолган лойиҳалар йил якуни билан тўлиқ ишга туширилиши таъминланади. Жумладан:

2020 йилда “Қўқон” эркин иқ-тисодий зонасида 41 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 1,3 трлн. сўмлик ёки 136,4 млн. долларлик импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бунинг натижасида ушбу лойиҳалар ҳисобига 2 500 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Шу билан бирга мазкур корхоналар томонидан 25,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.

Вилоятда бино ва ер участкалари умумий майдони 140,3 гектар бўлган 26 та кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, бу саноат зоналарига умумий қиймати 1 838 млрд. сўм бўлган 223 та лойиҳалар жойлаштирилди.

Тўртинчидан, ўтган даврда вилоятда 7,5 мингта янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 35 мингдан ортди. Янги ташкил этилган субъектларда 14,6 мингдан кўпроқ иш ўринлари яратилди. Ҳисобот даврида 44 та янги хорижий сармоя иштирокидаги қўшма корхоналар ўз фаолиятини бошлади.

Жорий йил якунига қадар яна 1500 та янги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиб, ўз йўналишлари бўйича фаолиятини йўлга қўйиши таъминланади.

Бешинчидан, вилоятда 2020 йилда 423,4 млн. долларлик (394,7 млн.долл. режага нисбатан – 107,0 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Мазкур дастур доирасида Қўштепа туманидаги “Global textile solutions” МЧЖ томонидан пахта тозалаш ва пахтани қайта ишлаш, Қува туманида “Yingtai International Rent Service” МЧЖ томонидан интенсив боғ ва музлатгичли омборхона, Фарғона туманидаги «EKOKERAMA» МЧЖда сантехник буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди, бунинг ҳисобига 850 та янги иш ўринлари яратилди.

Олтинчидан, жорий йилда вилоятда жами 546,8 млн. дол-ларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилиши ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 %ни ўсиши кутилмоқда. Жумладан:

— саноат маҳсулотлари экспорти 331,1 млн. долларни (2019 йил-нинг шу даврига нисбатан 100,3 %);

— мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорти 215,7 млн. долларни (2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,9 %) ташкил этади.

Ўтган даврда вилоятдаги 663 та экспортёр корхоналар томонидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Шундан 375 таси саноат ҳамда 288 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга ихтисослашган корхоналар ҳисобланади.

Пандемия бўлишига қарамасдан мамлакатимизда яратилган имкониятлар натижасида экспортёр корхоналар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 136 тага кўпайиб, улар томонидан 14,1 млн. долларлик саноат маҳсулотлари экспортга чиқарилди.

Еттинчидан, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра вилоятда  66 845 та эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”ларга киритилган. Уларда 274 минг 819 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ҳозирда эҳтиёжманд оилаларнинг 43 минг 488 таси ёки 60 фоизи ҳудудлардаги туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилган ва шундан 52 минг 367 тасини меҳнатга лаёқатли ишсизлар ҳисобланади.

Ҳозирда эҳтиёжманд оилаларнинг 40 минг 415 таси ёки 60 фоизи ҳудудлардаги туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилди.

Бугунги кунгача 47 минг 625 та оилалардаги 50 минг 799 нафар (97%) фуқаро ишга жойлаштирилди. Шундан, 1-секторда 13,8 мингта (95%), 2-секторда 11,7 мингта (97%), 3-секторда 11 мингта (98%) ҳамда 4-секторда 14,3 мингта (98%) фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

“Темир дафтар”даги 2 571 оилаларга даромад манбаларини яратиш мақсадида 32,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Қолган 1 568 нафар ишсизларни оилавий тадбиркорлик, қурилиш объектларига ва инвестиция лойиҳаларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятдаги эҳтиёжманд оилаларга жами 94,1 млрд. сўмлик моддий ёрдам пуллари ва зарур маҳсулотлар тарқатилди.

Саккизинчидан, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жорий йилда 731,4 млрд. сўм маблағлар доирасида жами 336 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, мазкур объектлар бўйича 640,7 млрд. сўм (88%) маблағ ўзлаштирилди.

Бунинг эвазига мазкур объектлардан жами 290 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

 Маълумот учун: 30 та мактабгача таълим, 30 та умумтаълим мактаблари, 15 та соғлиқни сақлаш, 5 та бошқа объектлар, 156 та автомобиль йўллари объектлари, 17 та аҳоли яшаш пунктларида ичимлик сув таъминоти объектлари, 30 та ирригация ва мелиорация объектлари фойдаланишга топширилган.

 Жорий йил якунига қадар қолган 46 та объектлар фойдаланишга топширилади.

Хусусан, Фарғона шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган “Президент мактаби” жорий йил якуни билан фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Марғилон шаҳрида “Рақамли технологиялар маркази” фаолияти йўлга қўйилганини ҳам қувонарли янгилик сифатида эътироф этиш мумкин.

 Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

 Умуман олганда, 2020 йилда вазият қанчалар оғир бўлмасин, муҳтарам Президентимиз томонидан ўз вақтида ва узоқни кўзлаб белгиланган амалий чора-тадбирлар натижасида вилоят ҳаётининг барча жабҳаларида ижобий ўзгаришлар кузатилди десам, муболаға бўлмайди.

Эришилган ютуқлар ўзимизники, эндиги вазифамиз келаётган 2021 йил учун пухта тайёргарлик кўриш, аниқ режаларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш йўлида барча ресурсларни сафарбар этиш ҳисобланади.

 Ҳурматли депутатлар!

 2021 йилда амалга ошира-диган ишларимиз, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда олиб бориладиган ислоҳотларимизнинг устувор йўналиш-лари ва вазифаларини белгилаб олишимиз керак.

Вилоятимизда иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий ва устувор йўналиши этиб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, ҳар бир ижро органларини тадбиркорларга кўмакчига айлантиришимиз зарур бўлади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватламаган ҳоким, сектор раҳбари лавозимда ишлашга ҳақи йўқ ва Президент сиёсатининг хиёнатчиси сифатида баҳоланиб, қаттиқ жазоланади.

Тадбиркорларни доимий эшитиш ва қабул қилиш, масала ва муаммоларини ҳал этиш ҳар бир раҳбарнинг кунлик иши бўлади.

“Тадбиркорлар уйлари”нинг самарали ишлашини таъминлаш учун ҳокимнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида барча идора ва ташкилотлар биргаликда доимий шуғулланади. Боиси битта бинога кирганида тадбиркорнинг барча масаласи ҳал бўлиши керак.

Белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 2021 йилда 7,0 мингта тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, улар сони 43,0 мингтага етказилади, банклар томонидан бу соҳага ажратилаётган кредитларни 2 баробар ошириб, 10 трлн. сўмга етказиш таъминланади.

Шунингдек:

— хизмат кўрсатиш дастури бўйича 100 млрд. сўм;

— “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 250 млрд. сўм;

— “Ёшлар – келажагимиз” дастури бўйича 30 млрд. сўм;

— “Ҳунармандчилик” дастури доирасида 29,5 млрд. сўм;

— хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 12,5 млрд. сўм, жами                 422 млрд. сўм кредит ажратилади.

Асосий эътибор кичик саноат зоналарини ташкил этишга қаратилади ва ҳозирда 50 та янги ташкил этилган кичик саноат зоналари тадбиркорларга жорий йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида тўлиқ бўлиб берилади.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга алоҳида урғу берган ҳолда 2021 йил давомида 1096 та хизмат кўрсатиш субъектлари ташкил этилади.

Вилоятнинг Данғара ва Ёзёвон туманлари ҳудудидан ўтган “А-373” автомобиль йўли ёқасида замонавий архитектура талабларига мос келадиган 456 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти йўлга қўйилади.

Икки ой давомида шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари томонидан 2021 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар дастури қилинди ва куни кеча бўлиб ўтган сессияларда тасдиқланди. Унга кўра, жами 2505 та лойиҳаларда 19,9 трлн. сўм (шундан, хорижий инвестиция 591,0 млн. доллар) миқдорида маблағлар ўзлаштирилади ва 75,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.

 1-секторларда – 5,9 трлн. сўмлик 658 та лойиҳа, иш ўрни 22 826 та;

2-секторларда – 3,5 трлн. сўмлик 752 та лойиҳа, иш ўрни 18 921 та;

3-секторларда – 2,7 трлн. сўмлик 555 та лойиҳа, иш ўрни 12 592 та;

4-секторларда – 4,3 трлн. сўмлик 493 та лойиҳа, иш ўрни 13 982 та.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳаларга сарфланадиган маблағларнинг 50 фоизи                          (9,6 млрд. сўм) тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Иккинчидан, иқтисодий ривожланиш суръатлари паст дея баҳоланган 3 та туман вилоят ҳокимлигининг алоҳида диққат-эътибори ва назоратида бўлади.

Давлат раҳбарининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Ёзёвон, Қўштепа ва Фурқат туманларидаги аҳвол “қониқарсиз” деб баҳоланди.

Ушбу “қизил” ҳудудларга тушган туманларда тажриба сифатида ихтисослашган технопарклар ташкил этамиз. Бунинг ҳисобига ҳар бир туманда 2-3 мингтадан иш ўринлари яратилади.

Хусусан, Ёзёвон туманида 586 млрд. сўмлик 111 та лойиҳа, Қўштепа туманида 638 млрд. сўмлик 70 та лойиҳа ва Фурқат туманида 781,3 млрд. сўмлик 55 та лойиҳа амалга оширилади.

Иккинчи йўналиш — саноат ва тармоқ кластерлари ривожлантирилади. Бунда корхоналараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ва йирик корхоналар ўз атрофига кичик корхоналарни бирлаштириб, тўлиқ ишлаб чиқариш тизимини ташкил этиши керак бўлади.

Тармоқ кластерлари бугунги кунда пахта ва пиллачилик соҳасида ўзини оқлаяпти. Эндиликда халқ хўжалигининг барча соҳаларида, жумладан, мева-сабзавотчилик, узумчилик соҳалари, енгил саноат, чарм-пойабзал ва бошқа соҳаларга татбиқ этилади.

Айниқса, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида кластерларни ривожлантиришга жуда муҳим йўналиш сифатида эътибор қаратамиз. Мисол учун, мамлакатимиздаги йирик “Қувасой цемент” корхонаси драбилка, замонавий қурилиш техникалари, тунелли қолиплар, панелли уйлар қуришга мос “ДСК” корхоналар ташкил этиб, битта-битта массивни олиб қурса бўлади.

Шунинг учун барча цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиш кластерларига айлантирилади.

2021 йил биринчи ярим йиллигида саноат йўналишида ишлаб чиқилган жами қиймати 1.8 трлн. сўм бўлган 26 та лойиҳаларни, 8 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарни қурилиш кластерларига айлантириш орқали жами қиймати 1.7 трлн. сўм бўлган лойиҳаларни амалга оширишни таъминлашимиз лозим.

Яна бир муҳим масала — ма-ҳаллийлаштиришни ривожлантириш бўлиб, вилоятга ва респуб-ликага кириб келаётган импорт товарларини ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарур.

Бу борада вилоятимизда 2021 йилда маҳаллийлаштириш дас-тури доирасида жами 116 та лойиҳаларда 1,1 трлн. сўмлик импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Натижада 108,0 млн. долларлик импорт ўрнини босиш самарадорлигига эришилади ҳамда 845 та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, ер ости бойликларини ўрганиш ва уларни қайта ишлаш бўйича рўйхатларни ишлаб чиқиш;

геология эксплуатациясини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш ва бу соҳани маҳаллийлаштириш;

“Лойиҳалар фабрикаси”ни такомиллаштириш ва марказ ташкил этиш масалаларини вилоят ҳокимининг саноат-ни ривожлантириш ва маҳал-лийлаштириш бўйича маслаҳатчиси назоратга олади.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида — 2021 йилда 500,0 млн. доллар миқдорида инвестицияларни жалб этишни олдимизга режа қилиб олганмиз. Бу йўналишда амалга ошириладиган 122 та лойиҳалар бўйича ҳозирги кунда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 2021 йилда вилоятда қуйидаги йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилади:

— Бешариқ туманидаги «Farg’ona Yasin qurilish mollari» МЧЖ ҚК томонидан 80,0 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади;

— Фурқат туманидаги “BNBM building materials central Asia” МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун 50,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади.

Энергетика соҳасида — Кореянинг “HYUNDAI ENGINEERING” CO.LTD компанияси билан Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида жойлашган Иссиқлик энергия марказини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш чоралари кўрилади (лойиҳа қиймати қарийб 150 млн. АҚШ доллари).

Малайзиянинг “Clipper Energi” компанияси билан ҳамкорликда Бешариқ туманида қуввати 1,5 минг мегаватт шамол ва қуёш энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича 1,2 млрд. долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилади.

Кейинги муҳим масала — хорижда юрган ватандошларимиз жуда кўп. Бизнес билан шу-ғулланадиганлари бор. Уларнинг аниқ рўйхатини олиш ва ҳар бири билан боғланиб, ўз юртларига келиб, сармояларини киритишига ундаш керак.

Нафақат хорижда, балки Тошкентда ва бошқа вилоятларда ҳам фаолият юритаётган юртдошларимизни чақириш лозим. 2021 йилдан бошлаб бу масала билан ҳар бир сектор раҳбари шуғулланади.

Барча вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳам қайси тоифадан бўлишидан қатъи назар биттадан хорижда юрган ва биттадан ўзимизда юрган тадбиркорларни топиб, лойиҳа қилдириш чораларини кўради.

Умуман олганда, бугундан бошлаб ҳамма тадбиркорларни топиш, қўллаб-қувватлаш, хорижий ва маҳаллий сармоядорлар топиш ва лойиҳалар қилдириб, амалга татбиқ этиш билан шуғулланади.

Экспортни қўллаб-қувватлаш ва миқдорини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олганмиз. Бу йўналишда ҳар бир ҳудудда экспорт штаблари ташкил этилиб, инвестиция бўйича ўринбосарлар бошқаради. Сектор раҳбарлари ҳам ўзининг режаси бўйича жавоб беради.

Бир сўз билан айтганда, 2021 йилда вилоят бўйича жами 570,0 млн. долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилади.

Учинчи йўналиш, бугунги кунда кам қувватда, эски, иқтисодий самарасиз ишлаб келаётган саноат корхоналарини модернизация қилиш орқали тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш ҳисобланади.

Мисол учун, вилоят иқтисодиёти-нинг устуни бўлиб келган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг бугунги аҳволи қониқарли эмас. Бир вақтлар ушбу корхонада 15 минг одам ишлаб, вилоят бюджетини 50-55 фоизини берган. Ҳозирда корхона 30 фоиз қувватда ишламоқда, холос, ишчилар сони 7,5 мингга тушиб қолган, тўлаётган солиқ умумий тушумда атиги 15-16 фоизни ташкил этади.

Шуни инобатга олган ҳолда, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 2021 йилдан модернизация бошланади ва 2022 йил якуни билан рақобатбардош замонавий корхонага айланади.

Модернизация жараёнида бўшайдиган ер майдонлари ва бинолар ўрнида “Қиргули саноат зонаси” ташкил этилади ва бу ҳудудда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда бўш, ишламай турган ёки кам қувватда ишлаётган корхоналарга таъсирчан солиқ механизми қўллаш, хусусийлаштириш ва бошқа самарали усуллар орқали ишга тушириш чоралари кўрилади.

Мисол учун, Қува туманидаги “Қува қандолатлари” МЧЖ, “Қува консерва” ёки Қўқон шаҳридаги “Қўқон механика заводи”ни келтириш мумкин.

Шу билан бирга “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида бўш турган 180,0 гектар ер майдонларини истиқболли лойиҳалар учун маҳаллий ва хорижий инвесторларга беришни якунлаймиз.

Юқоридаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига 2021 йил якуни билан вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3,4 трлн. сўмга ошади, 2,8 трлн. сўм солиқ базаси яратилиб, маҳаллий бюджетга 245 млрд. сўм қўшимча маблағ жалб этилади.

Тўртинчи йўналиш, келгуси йилда қурилиш соҳасини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида асосий эътиборни қаратамиз.

2021 йилги Инвестиция дастури доирасида 724,2 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 93 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

 Маълумот учун:

— 16 та мактабгача таълим муассасаларида 74,5 млрд. сўмлик;

— 30 та умумтаълим мактаб-ларида 157,2 млрд. сўмлик;

— 15 та соғлиқни сақлаш объектларида 95,3 млрд. сўмлик;

— 5 та спорт объектларида 16,9 млрд. сўмлик;

— 2 та олий таълим муассасаларида — 18,0 млрд. сўмлик;

— 7 та мелиорация объектларида — 9,1 млрд. сўмлик;

— 8 та ирригация объектларида — 56,3 млрд. сўмлик;

— 4 та автомобиль йўлларида — 61,0 млрд. сўмлик;

— 2 та ичимлик ва оқова суви объектларида — 42,3 млрд. сўмлик;

— 1 та иссиқлик таъминоти объектида — 47,7 млрд. сўмлик;

— 3 та бошқа объектларда — 145,6 млрд. сўмлик ишлар бажарилади.

 Энг аввало, йирик шаҳарларимиз – Марғилон ва Қўқон шаҳарлари Бош режаларини кўриб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилади. Олтиариқ туманининг Тинчлик шаҳарчаси ва Бувайда туманининг Янгиқўрғон шаҳарчаси Бош режалари ишлаб чиқилади.

Ҳудудларда кўп қаватли уй-жой фонди бозорини яратиш мақсадида барча коммуникацияни ҳисоб-китоб қилган ҳолда массивлар танланиб, йўлдош шаҳарчаларга айлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишларни бошлаганмиз.

Бу борада 2021 йил Наврўз байрамига 300 та кўп қаватли 11,2 мингта хонадондан иборат уйларни фойдаланишга топшириш бўйича хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, аҳолини уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар йили шундан кам бўлмаган миқдорда уйлар қуриш чораларини кўрамиз.

Бундан буёғига қишлоқларда ҳам кўп қаватли уйлар қурилади. Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер бериш қатъий тақиқланади.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, канализация тизимини такомиллаштириш борасида муаммоларни ўрганиб чиқиб, ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширамиз.

Транспорт тизимини ривожлантириш бўйича — 2021 йилда 150 та замонавий автобуслар ва 50 та микроавтобуслар сотиб олинади;

— Қўштепа тумани аҳолисига сифатли ва намунали хизмат кўрсатиш мақсадида замонавий автостанция қурилади;

— йўловчиларга қулай ва арзон автобус хизматини кўрсатиш мақсадида 7 та янги автобус йўналишларини очилади:

(“Янгиқўрғон-Узумчилик”, “Бағдод-Дўстлик” шаҳар атрофи, “Риштон-Айланма” шаҳар атрофи, “Илғор-Марказ” шаҳар ичи, “Қўқон-Урганжи” шаҳар атрофи, “Бағдод-Уйрат” шаҳар атрофи, “Қўқон-Марғилон” вилоят ичи шаҳарлараро);

— вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда 446 та автобекатларни қуриш ва таъмирлаш, уларни ақлли бекатларга айлантириш мақсадида ташаббускор тадбиркор ёшларга берилади. Бунинг учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Ҳожиаҳмедов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси (Ғаниев) билан биргаликда дастур ишлаб чиқади.

 Бешинчи йўналиш, қишлоқ хўжалигида:

1) Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида:

вилоятда 2021 йил ҳосили учун 354,1 минг гектар экин ер майдонларида, шундан 246,1 минг гектар аосий, 90 минг гектар такрорий ҳамда 18 минг гектар оралиқ майдонларга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган асосий майдонлар ўтган йилга нисбатан 4513 гектарга кўпайтирилади.

Шу билан бирга 2021 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган 72,6 минг гектар ҳамда 15,1 минг гектар боғ ва ток қатор ораларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида мавжуд 584,3 мингта аҳоли хонадонларидаги 41 минг гектар томорқа ерларининг 18 минг гектарига тўқсонбости, 23 минг гектарига эртаки ва 34 минг гектарига ўртаки экинлар экиш ишлари ташкил этилади.

Бу тадбирлар натижасида 3087 минг тонна, шундан, 716 минг тонна бошоқли дон, 262 минг тонна пахта, 1383 минг тонна сабзавот, 85 минг тонна полиз, 141 минг тонна картошка, 8,3 минг тонна мойли, 43 минг тонна дуккакли, 387 минг тонна мева, 22 минг тонна узум, 140 минг тонна гўшт, 780 минг тонна сут, 20 минг тонна балиқ, 500 млн. дона тухум ишлаб чиқарилди.

2) Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш бўйича:

2021 йилда вилоятнинг барча туманларида пахта хом ашёси етиштириш кластер усулда амалга оширилади ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан қўшилган қиймат занжирини яратиш мақса-дида ҳудудларда қиймати 1 трлн. 730 млрд. сўмлик 23 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилади.

Ғаллачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларнинг камида 40 фоизи ғаллачилик кластерлари учун ажратилади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш, шунингдек, маҳсулотнинг реализация қилиш жараёнини соддалаштириш мақсадида барча ҳудудларда 33 та мева-сабзавотчилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилади.

Уларга аҳоли ва деҳқон хўжаликларидаги 11,8 минг гектар мевали боғ ва узумзорлар ҳамда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги 42 минг гектар мевали боғлар ва 1401 гектар токзорлар фюьчерс шартномалари асосида ихтиёрий бириктирилади.

Шунингдек, пиллачиликда маҳсулот етиштириш, дастлабки ва чуқур қайта ишлаш жараёнида қўшилган қиймат занжирини тўлиқ қамраб олиш мақсадида мавжуд 6 та пиллани қайта ишлаш корхоналариниг моддий-техника баъзаси кенгайтирилади ҳамда Қувасой, Фарғона шаҳарлари ҳамда барча туманларда пиллачилик кластерлари ташкил этилади.

3) Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш бўйича:

вилоятда 2021 йилда 6097 гектар майдонлар фойдаланишга киритилди (шундан, 2720 гектар оборотдан чиққан экин ер майдонлари фойдалинишга қайтарилади ва 3377 гектар ерлар ер ости сувлари ҳисобига оборотга киритилади).

Шунингдек, 180,0 млн. м3 ҳажм-даги йирик гидротехник иншооат (Марказий Фарғона сув омбори) қу-риш ишлари якунланади.

4) Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва мас-лаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш бўйича:

қишлоқ хўжалиги билим ва инновациялар тизими (AKIS) доирасида “Ягона дарча” тамойили асосида фаолият олиб борадиган давлат муассасаси шаклидаги Фарғона вилояти “Агрохизматлар маркази” ташкил этилади.

Шунингдек, соҳага замонавий иновацион технологияларни жорий этиш ишлари ҳажми жорий йилга ниссбатан икки баробарга оширилади.

Хусусан, 50,2 минг гектар майдонларда сувни тежайдиган технологиялар, шундан, 21,7 минг гектар томчилатиб, 2,7 минг гектар ёмғирлатиб, 15,8 минг гектар лазер текислаш, 10,0 минг гектар кўчма эгилувчан қувур орқали суғориш тизими жорий қилинади.

 Олтинчи йўналиш, туризм ва спортни ривожлантириш:

1) Туризмни ривожлантириш йўналишида 2021 йилда жами қиймати 212,8 млрд. сўмлик 14 та лойиҳа амалга оширилади.

2) “Водий ҳалқаси” (Fergana Valley Circuit) номли маршрутнинг интернет ва мобиль иловалар орқали барча фойдалана оладиган электрон харитасини ишлаб чиқиш орқали туристларга қулайлик яратилади.

3) Фарғона туманининг “Водил”, “Аввал”, “Саткак” МФЙлари, Олтиариқ туманининг “Қизилтепа”, Риштон туманининг “Мискин”, “Чиннигарон”, Марғилон шаҳрининг “Ёрқин” МФЙларида 36 та оилавий меҳмон уйлари ташкил қилинади.

4) Қува туманидаги “Каркидон” сув омборининг муҳофаза ҳудудида жойлашган ҳамда Фарғона тумани, «Шоҳимардон» МФЙда ишламай турган дам олиш масканларининг фаолиятини тиклаш чоралари кўрилади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш бўйича альпинизм, треккинг (тоғда пиёда юриш) ва осма дор йўллари (канатка) ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

5) Вилоятда туризм салоҳиятини кенг намойиш этиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида “Атлас байрами”, “Аския кечалари”, “Дорбозлар ва полвонлар”, “Респуб-лика ҳунармандлар фестивали”, “Узум сайли” каби фестиваллар ташкил этилади.

6) Вилоятнинг Туркия Республикаси билан савдо-иқтисодий ва сайёҳлик муносабатлари ривожланган “Фарғона” халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига чартер рейслар йўлга қўйилади.

7) Марғилон ва Риштон шаҳарларидаги Бурҳониддин Марғиноний ар-Рошидонийнинг шариат ва фикҳ илми бўйича мусулмон давлатлари ўртасида илмий конференциялар ўтказиш, экскурсиялар уюштириш (Ислом давлатлари бўйича) чоралари кўрилади.

Бундай тадбирларни амалга оширилиши натижасида, 2021 йил давомида туризм соҳасида хорижий сайёҳлар сони 250 мингтага етиши кўзда тутилмоқда.

 Спортни ривожлантириш борасида — 2021 йил давомида Инвестиция дастури доирасида 5 та йирик спорт объектлари (16,9 млрд. сўм) ва ташаббускор тадбиркорлар томонидан 51 та (32,4 млрд. ўз маблағи, 33,4 млрд. сўм кредит) янги лойиҳалар амалга оширилади. Бу мақсадларга қарийб 83 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

(20 та спорт зал, 8 та тренажёр ва фитнес, 4 та очиқ ва ёпиқ сузиш ҳавзалари, 19 та табиий ва сунъий қопламали футбол майдонлари).

Шунингдек, ҳудудларда жами 130 км. дан иборат бўлган аҳолининг велосипед ва пиёда ҳаракатланишлари учун “Саломатлик йўлаклари” ташкил қилинади.

Ҳудудлардаги халқ таълими муассаса ва ташкилотлари ихтиёрида бўлган 268 та спорт иншоотларини таъмирлаш ва зарур спорт жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, ушбу спорт иншоотларида 804 та спорт тўгараклари фаолиятини қайта тиклаш орқали 22 000 нафарга яқин аҳоли ва ёшлар спортга жалб этилади.

Бунинг ҳисобига, вилоят бўйича спорт билан шуғулланувчилар сонини умумий аҳоли сонига нисбатан қарийб 30 фоизга оширишга эришилади.

Вилоятдаги барча ёш тоифасидаги аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммвий спортга жалб этиш мақсадида 2021 йил давомида 4520 та оммавий спорт мусобақалари, 420 та вилоят биринчиликлари ҳамда 171 та ўқув машғулот йиғинлари ўтказилади.

Шу билан бирга вилоятдаги барча меҳнат жамоаларини спортга жалб этиш юзасидан ҳар ҳафтанинг жума ва шанба кунлари спорт мусобақалари ўтказилади. Бир сўз билан айтганда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш билан барча шуғулланади.

 Еттинчи йўналиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида:

1) Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармонига асосан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чоралари кўрилади.

Фармонга мувофиқ, Марғилон шаҳри ва Олтиариқ туманида жорий йил якунига қадар такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати устувор равишда тўлиқ жорий қилинади.

“Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4911-сонли қарорга асосан институт фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш бўйича қарорда белгиланган топшириқлар ижроси таъминланади.

Шу билан бирга хусусий тиббиёт секторини ривожлантириш борасида умумий қиймати 367,0 млрд. сўм бўлган 13 та лойиҳалар амалга оширилади.

Мисол учун, Фарғона шаҳрида “Меридиан Диагностик Хоспитал” МЧЖ томонидан Россия, Туркия ва Ҳиндистон давлатлари билан ҳамкорликда 24,0 млн. доллар маблағ ҳисобига кўп тармоқли стационар ташкил этилади.

Қўқон шаҳрида “Йигитов клиник” хусусий корхонаси томонидан 57 млрд. сўм маблағ ҳисобига кўп тармоқли стационар фаолияти йўлга қўйилади.

 2) Халқ таълими тизими бўйича — ўқувчиларни таълим-тарбияси билан шуғулланиш, таълим сифатини яхшилаш кундалик фаолиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолади.

Давлатимиз раҳбари бу масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратаётганликлари барчамизга маълум. Ўқувчиларга таълим-тарбия ва илм беришни сифат даражасини юқори босқичга олиб чиқиш мақсадида халқ таълими бошқармаси ва унинг қуйи бўлимлари раҳбарларига ҳокимларнинг малаҳатчиси мақоми берилди.

 Шундан келиб чиқиб, 2021 йил давомида:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябр-даги ПФ-6108-сонли Фармонига мувофиқ, навбатлилик коэффициенти 0,7 дан паст бўлган 38 та мактабларни тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга бериш;

— вилоятдаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар сонини 4,3 фоиздан — 3 фозига тушириш;

— шаҳар ва туманлардаги 190 та мактаблар негизида ихтисослаштирилган синфлар ташкил этиш. Уларнинг 95 тасини математика фанига, 60 тасини кимё-биология фанига, 35 тасини информатика фанига ихтисослаштириш;

— умумтаълим мактаблари битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга киришини камида 25-30 фоизга етказиш;

— вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчиларини 2021 йилда илк маротаба халқаро тадқиқотларида (PISA, TIMSS, PIRLS халқаро баҳолаш дастури) иштирок этишга тайёрлаш;

— таълим сифати паст, моддий-техника таъминоти етарли бўлмаган 100 та умумтаълим мактабларини “намунали мактаблар”га айлантириш;

— умумтаълим мактабларидаги 250 нафардан зиёд директорлар ҳамда 10 425 нафар педагог ходимларни 2021 йил давомида малакасини ошириш чоралари кўриш.

Шунингдек, Қўқон шаҳридаги 41 та умумтаълим мактаблари рақамлаштирилади.

 3) Вилоят бўйича 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамров кўрсаткичини ошириш мақсадида 2021 йил давомида:

— тўлиқ қувватда ишламаётган ташкилотларнинг 25 та гуруҳ хоналарини таъмирлаш;

— 7 та педагогика коллежлари базасида янги давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш;

— 16 та давлат мактабгача таълим муассасаларида инвестиция дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш;

— мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган майдонларига 60 та енгил типдаги боғчалар (контейнерли) қуриш ҳисобига 24,5 минг нафар бола-ларни қўшимча қамраб олиш ва қамров кўрсаткичларини 75,0 фоизга етказиш белгилаб олинган.

 4) Олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, янги олийгоҳлар ташкил этиш борасида 2021 йилда Туркиянинг “Бурса Улудаг” университетининг Марғилон шаҳрида “Тўқимачилик технологиялари ва тўқимачилик муҳандислиги” институти филиали ташкил этилади;

Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали фаолияти йўлга қўйилади;

Қўқон автотранспорт коллежи негизида Тошкент давлат Транспорт университетининг Фарғона транспорт институтини ташкил этиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, АҚШнинг “Webster” университети филиалини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Жаҳон университетлари рейтинггида 601-ўринда турган Мисрнинг “Oстоber 6 University”, Малайзиянинг “City University” олийгоҳлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилади.

Бир сўз билан айтганда, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса, қизларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган бу ишларнинг барчаси юртимизда Учинчи Ренессанс — миллий тараққиётимизнинг янги даври пойдеворини яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.

 5) Касб-ҳунарга ўргатиш ва миграция масалалари бўйича:

Хорижга чиқиб кетаётган миг-рантларга касб-ҳунар ва чет тилларини ўргатиш, шунингдек, ушбу мигрантларни тартибли меҳнат миграцияси билан қамраб олиш бўйича қабул қилинган Фармон ва қарорлар асосида ишлар ташкил этилмоқда.

Бу йўналишдаги ишларни тизимли ташкиллаш масаласида 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сонли қарорга асосан Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали раҳбари — Фарғона вилояти ҳокими ёрдамчиси этиб тайинланди.

Тартибли меҳнат миграциясини амалга ошириш борасида Фарғона шаҳрида саноат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган вилоят “Ишга марҳамат” мономаркази ва унинг 17 та филиалларида, шунингдек, 22 та касб-ҳунар мактаблари, 7 та техникум, 5 та коллежларда қисқа муддатли касб-ҳунарга ўргатиш курсларини ташкил этиш орқали йилига 12,0 минг нафардан ортиқ ишсиз ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўқув курсларига қамраб олинади.

Бунинг ҳисобига Россия ва бошқа ривожланган хорижий давлатларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларига қарийб 10 минг нафар фуқароларни ташкилий тартибда юбориш ва ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

 Саккизинчи йўналиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш:

 1) Бугунги кунда “Темир даф-тар”да қолаётган, 16 629 та оилаларда истиқомат қилаётган 15 061 нафар фуқаролар иш билан таъминланган бўлса-да, топаётган даромадлари оиласини тўлиқ моддий таъминлашга етмай қолмоқда.

Шу йил якунига қадар ушбу оилаларнинг даромадларини оширишга ҳамда меҳнатга лаёқатли ишсиз 1568 нафар фуқароларни тўлиқ иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

2021 йилда “Темир дафтар”дан чиқариш имконияти чекланган 9 801 та доимий ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш тизими яратилади.

 Маълумот учун:

— 839 та оилада оғир касаллари бор;

— 260 та оилада 5 ва ундан ортиқ фарзандлари мавжуд;

— 2 173 та оилада боқувчисини йўқотган (бева аёллар);

— 4 815 та оилада ногиронлар яшайди;

— 1714 та оилалар якка-ёлғиз кексаларни ташкил этади.

 2) Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан вилоятдаги 817 445 нафар ёшлар (18-30 ёш) хонадонма-хонадон хатловдан ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилди ва электрон базага рўйхатга олинди. Навбатдаги вазифамиз – уларни белгиланган мезонлар асосида “Ёшлар дафтари”га киритиш давом этяпти.

3) Бу борада олиб бораётган барча ишларимиз энг қуйида ҳам ижросини таъминлашга масъул бўлган маҳалла фуқаролари йиғинлари нуфузини кўтариш, уларнинг ҳам масъулиятини ошириб, ўқитиб, ўргатиб бориш сиёсатимизнинг ажралмас қисми бўлади.

Бунинг учун мавжуд 1 041 та маҳалла фуқаролар йиғинларини бинолар билан тўлиқ таъминлаш, таъмирга муҳтожларини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.

Айниқса, ўз хизмат биносига эга бўлмаган 45 та МФЙлар биноларини шу йил охирига қадар қуриб битказиш, тасдиқланган дастурга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилиши режалаштирилган 124 та лойиҳаларни муддатидан олдин ишга тушириш бўйича ишлар ташкил этилади.

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича берилган топшириқлар асосида вилоятдаги 803 393 нафар аёлар (30 ёшдан юқори) хонадонма-хонадон хатловдан ўтказилиб, анкета сўровномалари тўлдирилди ва электрон базага рўйхатга олинди. Эндиги вазифамиз – уларни белгиланган мезонлар асосида “Аёллар дафтари”га киритиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Шунингдек, оилавий ажримларни камайтириш, ажрим ёқасига келиб қолган 2355 та оилани яраштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

 Тўққизинчи йўналиш, IT со-ҳасини ривожлантириш борасида ҳар бир ҳудудда IT парк ўқув марказларини ташкил этиш бўйича Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Данғара, Ёзёвон, Сўх, Фурқат ва Бувайда туманларида “Рақамли технологиялар” ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

2020 йил якунига қадар худди шундай ўқув марказлари Қувасой шаҳри, Бағдод, Олтиариқ, Ўзбекистон ва Қува туманларида ташкил этилиши белгиланган.

“Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида 2020-2022 йилларда Фарғона вилоятини рақамли трансформация қилиш дастури тасдиқланган бўлиб, унга кўра вилоятда 46 та лойиҳалар амалга оширилади.

Шу билан бирга ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича Ёзёвон ва Бағдод туманларини намуна сифатида танлаб олиниб, тегишли “Йўл хариталари” тасдиқланган. “Йўл хариталари” бўйича 2020 йил якунига қадар Ёзёвон тумани ҳамда 2021 йилнинг биринчи чораги давомида Бағдод тумани рақамли трансформация қилинади.

 Ўнинчи йўналиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими изчил давом эттирилади.

Халқ қабулхоналари фаолиятини кучайтириш, аҳолининг ариза-мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнлари ва самарадорлиги қаттиқ назоратга олинади.

Фарғона шаҳрида, кейинчалик Қўқон ва Марғилон шаҳарларида “Халқ назорати” онлайн платформасини ишга туширамиз.

Муаммоларни секторлар томонидан хонадонбай ўрганиш ва ҳал этиб бориш, секторларда аҳолини доимий қабул жадвалларини шакллантириб, доимий қабулларни ўтказиб, масала ва муаммоларни ечиб боришга қараб сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш тизими жорий қилинади.

 Бундан ташқари, 2021 йилда вилоятда халқаро ва мамлакат миқёсида қуйидаги адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади:

— Фарғона давлат университетида улуғ адиб ва шоир Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллигига бағишланган илмий-адабий анжуман ўтказилади (2020 йил декабрь);

— Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 84 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади (2020 йил 27-28 декабрь);

— “Буюк мутафаккир, жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аллома зотлар — Аҳмад ал-Фарғоний ва Бурҳониддин ал-Марғилоний маданий меросининг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади (2021 йил май);

— Қўқон адабий муҳити етиштирган, дунё тамаддуни ривожига юксак ҳисса қўшган ўзбек адабиёти намояндалари умрбоқий хазинасининг тутган ўрнига бағишланган “Халқаро Қўқон адабий форуми” ташкил этилади (2021 йил май);

— “Водий овози” кўрик-танлови ўтказилади, шунингдек, мақом, эстрада ва опера йўналишида ёш ижрочи хонандалар халқаро кўрик танлови ташкил этилади. Бунинг учун бир ой ичида Низом ва қарор ишлаб чиқамиз.

Якунда шуни айтмоқчиманки, бу вазифаларни аҳил бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, темир интизом ва кучли ижро назоратини йўлга қўйиб, амалга оширишимиз лозим бўлади.

Муҳтарам Президентимиз бизга аниқ вазифа ва мақсадларни белгилаб бермоқдалар.

Биз ақл билан ҳар бир ишни ти-зимли йўлга қўйиб, талабчанликни ошириб ҳаракат қилсак, ушбу улкан вазифаларни бажариб, халқимиз олдида, муҳтарам Президентимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

Сизлар билан синовли, оғир ўтаётган йил поёнида ва янги йил арафасида турибмиз. Бугун яхши ният қилайлик, янги йилимиз қутлуғ ва баракали бўлсин. Келаётган йилимиз “Фарғона йили” бўлсин, илоҳим!