Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚАНДАЙ МАСАЛА, МУАММО НИМАДА 

×

 2020-12-23 15:43:02    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодиётнинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга керакли имтиёз ва имкониятларни яратиб бериш мақсадида барча куч ва имкониятлар сафарбар этиляпти. Солиқдан озод этиш бўладими, маҳсулотни сотишдаги эркинликми, коммунал хизмат кўрсатишдаги имтиёзларми, хуллас ҳамма шароит муҳайё қилиняпти.  

Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви ҳам ана шундай имкониятлардан бири дейиш мумкин. 

 Учрашув жараёнида аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароит яратиш, яъни бизнес-режани тузишдан тортиб, кредит олиш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни реализация қилишгача бўлган жараёнлар кўриб чиқиляпти, таҳлил қилиняпти, камчиликлар бартараф этиляпти, тўсиқлар олиб ташланяпти, қўйингки тадбиркор билан бирга нафас олиняпти. 

Бу галги юзма-юз мулоқотда 52 нафар фуқаро иштирок этган бўлса улар томонидан билдирилган 60 дан ортиқ хусусийлаштириш, ер майдонлари ажратиш, солиқ тизимидаги муаммолар, кичик саноат зонасидан ер олиш, мол-мулк даҳлсизлиги бўйича, бинони хусусийлаштириш, кластер ташкил этиш, лойиҳани амалга оширишда инвестор топишга кўмаклашиш, экин майдонлари учун сув чиқариш каби масалалар ҳокимликнинг тегишли мутасадди идора ва ташкилотлар вакиллари билан қисқа фурсатда ҳал этиш чораси белгиланди. 4 нафар такроран мурожаат қилган тадбиркорлик субъектининг муаммоси эса ўз ўрнида ҳал этилди.  

Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан анъанавий учрашуви келгуси ҳафтанинг душанба куни “Тадбиркорлар уйида” бўлиб ўтади. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги