Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАДБИРКОРЛАР МАСАЛАСИ ЎЗ ҲУДУДИДА ҲАЛ ЭТИЛСА МАҚСАДГА МУВОФИҚ БЎЛАДИ

×

 2021-01-12 10:11:43    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров ҳафталик иш кунини вилоят “Тадбиркорлар уйи”да анъанавий тадбиркорлар билан учрашишдан бошлади.

Вилоят раҳбарининг юзма-юз суҳбатлари орқали шаҳар-туманлардаги тадбиркорларнинг мушкули осон бўлиб, янги-янги истиқболли лойиҳалар, ташаббуслар ҳаётга тадбиқ этилишига эришиляпти.

Навбатдаги қабулда 80 га яқин тадбиркор ва ишбилармонларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Вилоят раҳбари билан учрашув давомида тадбиркорлар томонидан замонавий иссиқхона ташкил этиш, дебитор қарздорликни ундириш, давлат хусусий шерикчилик асосида боғча ташкил этиш, хусусий клиникани кенгайтириш, гипермаркет қуриш, ўқув маркази ташкил этиш, ёшлар маркази қуриш учун ер майдони ажратиш, кадастр ҳужжатларини тайёрлашда кўмак, чорва ҳайвонларига озуқа учун экин майдони ажратиш, бузилган бино иншоотлари учун компенсация тўлаб бериш, хусусий спорт мактаби очиш учун имтиёзли кредит олиш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Эътиборлиси шундан иборатки, вилоят раҳбари билан учрашувга иштирокчиларнинг сони кундан-кунга ортиб боряпти. Улар томонидан билдирилаётган инновацион ғоя ва лойиҳалар вилоят иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эгалиги билан ажралиб турибди. Мана шундай тадбиркорлик субъектлари билан шаҳар-туманларда фаолият юритаётган “Тадбиркорлар уйи” мутасаддилари ҳам мунтазам шуғулланишлари талаб этилади. Шундагина биз кўзлаган мақсадимизга тезроқ эришамиз, деди вилоят ҳокими.

Маълумот учун, шу кунга қадар вилоят, шаҳар ва туманлардаги “Тадбиркорлар уйи”га жами 2397 та тадбиркорлик субъектларидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 1494 таси (63 фоиз) ижобий ҳал этилди, 580 таси (24 фоиз) тадбиркорга керакли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, 323 таси (13 фоиз) тегишли бошқарма ва ташкилотлар томонидан ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича барча зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги