Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 250 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲУДУД РИВОЖЛАНСА, АҲОЛИ ЯШАШ ТАРЗИ ҲАМ ЎЗГАРАДИ

×

 2021-01-18 15:31:22    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров шаҳар-туманларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишмоқда.  

Вилоятни ҳар томонлама тараққий эттириш, тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан муҳим ўрин тутади. Шу боис бугунги кунда ҳар бир ҳудуд учун “йўл харитаси” ва дастурлар ишлаб чиқилди. Белгилаб олинган вазифалар ижроси билан танишиш мақсадида вилоят раҳбари Қўштепа туманида бўлди.

Дастлаб тумандаги агросаноат касб-ҳунар коллежининг бўш турган ўқув биносида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маскани фаолияти билан танишилди. Ушбу масканда ишсиз аҳолининг талабидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатилади. Ҳозирда йигит-қизлар тикувчилик ва чилангарлик қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларида таҳсил олмоқдалар.

Вилоят раҳбари бу ердаги ёшларнинг қизиқишлари, келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди. 

Марказни ёшларнинг қайси касб-ҳунарга қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда жиҳозлаш кераклиги бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

- Қўштепада катта тикувчиликка ихтисослашган технопарк ташкил қиламиз, бу ерда 2000 га яқин иш ўрни яратилади, деди вилоят раҳбари.

Туман марказида замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг биноси қуриб битказилди. 2020 йилнинг май ойида бошланган қурилиш ишларига 1,3 миллиард сўм маблағ сарфланди. 2 қаватли замонавий бинода фуқароларни қабул қилиш учун қулай шароитлар яратилди. Эндиликда марказга келганлар шу ернинг ўзида тегишли мутахассисларга учраб, ўз муаммоларини ҳал этишларига шароит яратилди.

Мазкур бинонинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Вилоят раҳбари бу ерда аҳолига яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди ва бинодаги шароитлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифларини айтди.

Шунингдек, туман марказини замонавий архитектура талаблари асосида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларида ҳам топшириқлар берилди.

Шу куни туманда янги ахборот-кутубхона маркази ҳам фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокими очилиш маросимида иштирок этиб, марказдаги китоб фонди, китобларни сақланиши билан яқиндан танишиб чиқди. Ахборот-кутубхона марказига келган ёшлар билан суҳбатлашди. Вилоят ҳокимига ҳудуддаги кекса, нуроний отахонлар ҳамроҳ бўлдилар. Марказнинг янада самарали фаолият кўрсатиши, 3-4 мингдан зиёд янги китоблар жамланмаси олиб келиш, аҳоли гавжум жойларда китоб дўконлари ташкил этиш юзасидан тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Туманда уй-жойларга эҳтиёж катта. “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида майдони 4 сотихли бўлган 230 та 1 қаватли уй жойлар қурилмоқда. Ушбу турар-жойларнинг умумий суммаси 260 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу каби уй-жойларни яна қўшимча 188 та қуриш режалаштирилган.

Вилоят раҳбари 3 хонали уйларнинг қурилиш жараёнини бориб кўрди. 

Шунингдек, 2021 йил Қўштепа туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган “Yasnur tex” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган қиймати 114,4 млрд сўм бўлган сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси, “Уз Самарали Сервис” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 6 млрд.сўм бўлган ҳамда "Шарқ Равон" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 9 млрд.сўм бўлган пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш лойиҳалари билан ҳам танишилди. Ушбу лойиҳалар жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Натижада 500 га яқин маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.

Янги лойиҳалар билан танишиш давомида тадбиркорлар томонидан кредит, ер майдони бўйича қилган мурожаатлари ҳам ҳал этиладиган бўлди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги