Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"UZSALAMAN" ШУҲРАТИНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ЗАРУР

×

 2021-01-18 16:03:17    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Фарғона шаҳридаги пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzsalaman” қўшма корхонасида бўлди. Бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганди. Соҳа мутахассислари билан муаммолар бўйича атрофлича суҳбатлашди.

Бир пайтлар мазкур корхонада 4 минг нафар ишчи-ходимлар ишлаган бўлса, бугунга келиб бор йўғи 160 нафар киши меҳнат қилмоқда холос. 15 минг квадрат метр ёпиқ бинолар фойдаланилмасдан бўш турибди.

Вилоят ҳокими корхона цехларини кўздан кечириб, унинг имкониятларини ўрганди. Айни пайтда 10 турдан ортиқ пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган бўлиб, ички ишлар, миллий гвардия соҳа вакиллари учун ҳам махсус пойабзаллар тайёрланяпти.

Учрашув давомида корхонанинг солиқдан қарздорлиги мавжудлиги мутасаддилар томонидан айтилди. Бу йўналишда амалий кўмак бериладиган бўлди.

Вилоят ҳокими биноларни 2021 йил давомида тўлиқ ишга солиш бўйича мутасаддиларга топшириқ бериб, ушбу бино негизида чарм ва тикувчилик йуналишида технопарк ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги