Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВНИНГ БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ БИР КУНИ

×

 2021-01-18 17:11:51    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонага ташриф буюрган юртдошларимиз вилоятнинг қайси бир ҳудудида бўлмасин қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг шоҳиди бўлиши мумкин. Вилоятнинг Бувайда туманида ҳам ислоҳотлар жадаллик билан олиб бориляпти. Айниқса, мамлакат Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси бўйича талайгина ишлар амалга оширилди.

Мазкур ташаббуснинг ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришни янада яхшилаш йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида 2 миллиардан ортиқ маблағ эвазига туман Маданият маркази биноси ёшлар ихтиёрига топширилди.

2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки ойида мазкур масканнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров иштирок этди. Унда вилоят раҳбари сўз олиб, мазкур маскан туман ёшлари учун давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг амалдаги кўриниши эканлигини айтиб, келгусида ватанимиз довруғини бутун дунёга таратадиган иқтидорли ва истеъдодли ёшлар етишиб чиқишига умид ва ишонч билдирди. Зеро, санъатни севган инсон она юрти ва халқининг қадри ва қаддини ҳамиша сарбаланд этади, деди вилоят ҳокими.

Тантанали тадбир маданият марказида ташкил этилган Расулқори Мамадалиев номли мақомчилар ва “Табассум” ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди.

Туманга вилоят раҳбарининг ташрифи яна бир янги масканнинг очилиш маросими билан давом этди. Туман марказида Аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси қад ростлади. 1 миллиард 300 минг сўм маблағ эвазига қуриб битказилган бинода барча қулайликлар яратилган. Вилоят раҳбари ана шундай шароитлар билан танишар экан, аҳолига қулайлик яратиш ва намунали хизмат кўрсатиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, туманда аҳолини муқим иш ўрни билан таъминлаш борасидаги ишлар билан яқиндан танишиш мақсадда вилоят раҳбари 100 нафардан ортиқ хотин-қизларни иш билан банд қилган “SUNTEX UZ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонанинг трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикасида бўлди. Фабрика ишчи-хизматчилари билан суҳбатда вилоят ҳокими Хайрулло Хайитбаевич, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргирлиги ва сифатига алоҳида эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлишигини таъкидлади.

Шу ернинг ўзида тумандаги 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги инвестиция лойиҳалари намойиши бўлиб ўтди.

Туманнинг “Қоратепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 5 қаватли 60 хонадондан иборат туман аҳолиси учун уй-жойлар қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари қурилишда иштирок этаётган барча уста қурувчилар билан юзма юз суҳбатлашди. Уйларни тез, сифатли қилиб қуриш, аҳолига арзон нархларда сотиш ва янги қурилиш лойиҳалари билан ишларини давом эттириш кераклиги ҳақида ўз таклифларини билдирди. Вилоят раҳбарининг таклифи ва бу соҳага кўрсатаётган эътибори қурувчилар томонидан мамнуният билан тилга олинди.  

Бувайда туманида азалдан азиз ва муборак қадамжолар мавжуд. Сўфи азизлар зиёратгоҳ мақбараси ана шундай тарихий маскан ҳисобланади. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур зиёратгоҳда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари мазкур зиёратгоҳда ҳам бўлиб, маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан суҳбатлашди. Ўз навбатида кўпни кўрган оқсоқоллар бошланган хайрли ва савобли ишлар бардавом бўлишлигини тилаб, дуода бўлишди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги