Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САЙЁР ҚАБУЛ: ДАВЛАТ ИДОРАЛАРИ ХАЛҚ БИЛАН БИРГА НАФАС ОЛИШИ КЕРАК

×

 2021-01-19 19:38:40    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳолининг барча қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ечимини кутаётган долзарб муаммоларни жойида аниқлаш, ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ҳудудларда сайёр қабул ўтказмоқда.

Бугун, 19 январь куни Қўштепа туманидаги “Ёшлар” марказида вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокимлигининг барча бўлим ва бошқармалари, давлат ва тижорат банклари мутасадди раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шу куни вилоят ҳокимининг қабулида вилоятнинг Қўштепа, Олтиариқ, Тошлоқ, Қува, Бағдод, Данғара, Бувайда, Учкўприк туманлари, Фарғона, Марғилон шаҳарларидан келган 112 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, улар томонидан билдирилган 130 та турли йўналишдаги масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилди ва айрим мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Жумладан, фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, алимент тўловини ундириш, тоза ичимлик суви, эшитиш мосламасини олиш, соғлигини тиклаш, кредит муддатини узайтириш, моддий ёрдам олиш, электр энергиясидаги носозликларни бартараф этиш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, имтиёзли кредит, давлат хусусий шерикчилик асосида боғча қуриш, эгаликни тиклаш каби масалалар, бундан ташқари бошқа соҳаларга доир таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Вилоят ҳокими сайёр қабул давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган масалаларга аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича тегишли идора раҳбарларига топшириқлар берди. 

Вилоят раҳбарининг халқ билан очиқ мулоқоти сўнггида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги