Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 252 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТИНЧ ВА ОСОЙИШТА ҲУДУДДА ФАЙЗ-БАРАКА АРИМАЙДИ 

×

 2021-01-25 17:44:59    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги  таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканлиги, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Қўқон шаҳридаги 52-сонли “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда ўтган йил давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда иштирок этди. 

Унда 4-сектор ҳудудидаги маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Йиғилишда шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Фарҳод Ҳасанов мазкур масала юзасидан ахборот берди. Унда таъкидланишича, “Янгиобод” маҳалласида 2500 та оила, 7 та кўча мавжуд. Маҳаллада ўтган 2020 йилда 74 та жиноят содир этилган бўлиб, бу 2019 йилга нисбатан 51 тага ортган. Бу ачинарли ҳол албатта. Бу маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, профилактика инспекторларининг ўз ишига масъулият билан ёндашмаганлигидан далолатдир. 

 Йиғилишда вилоят раҳбари сўз олиб, шаҳардаги барча сектор раҳбарларига ўз ҳудуди бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганлиги бўйича хабардор эмаслиги, маҳалла раислари, инспекторлар маҳаллаларда тизимли иш ташкил этмаганлигини қаттиқ танқид остига олди. Келгусида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳоким ўринбосари ҳар куни 2 та маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиши, муаммолар бўйича сектор раҳбарларини хабардор қилиши ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш кераклиги ҳақида топшириқлар берди. Ўз навбатида маҳалла оқсоқоли ва профилактика инспектори ишни ўз ҳудудидаги мактаб ҳаёти билан танишишдан бошлаши зарурлигини айтди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари шаҳар Давлат хизматлари марказида шаҳардаги барча МФЙ раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. 

Ҳеч кимга сир эмаски, халқ билан давлат идоралари ўртасидаги кўприкни мустаҳкамлашда хонадонма - хонадон юриш механизми кутилган самарани беради. Шундагина, ҳар бир оилада, маҳаллада, шаҳарда осойишталик ҳукм суради, файз-барака бўлади.

Мулоқот давомида жорий йилда жиноятчиликни олдини олишда маҳалла раиси ва профилактика нозирлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаоллари бирдам ва ҳамфикр бўлиб фаолият олиб боришлари ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров шунингдек,  шаҳарнинг “Навбаҳор” кўчасида жойлашган "Ризқ Барака" савдо комплексида жамоатчилик тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Мазкур савдо комплексида содир этилиши мумкин бўлган майда жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида ўрнатилган кузатив камераларининг афзаллиги хусусида ўз фикрларини билдирди. Ушбу назорат камералари ўрнатилиши натижасида Қўқон шаҳрида хавфсиз шаҳар ва хавфсиз бозор концепцияси йўлга кўйилади.

Тадбиркорлар аҳолига намунали ва сифатли савдо хизмати кўрсатиш бўйича берилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, бозор ҳудудида обод ва осойишта муҳит барқарор бўлишига ваьда бердилар. 

 Фарғона вилояти ҳокимлиги