Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


САНОАТ ИҚТИСОДИЁТНИНГ АСОСИЙ НЕГИЗИ ҲИСОБЛАНАДИ 

×

 2021-01-25 18:17:31    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари азалдан иқтисодиётнинг негизи ҳисобланган. Қўқон шаҳар собиқ “Селикат” ғишт ишлаб чиқариш заводи ҳам салоҳиятли қурилиш маҳсулотларини етказиб берувчи завод ҳисобланган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров Қўқон шаҳрига ташрифи жараёнида мазкур заводда бўлиб, соҳага тегишли мутасаддилар билан суҳбатлашди. Ҳудуд аҳолисини иш билан банд этиш ва бўш турган завод биносидан оқилона фойдаланиш мақсадида технопарк ташкил этишга келишиб олинди.

Режалаштирилган ишларни амалга ошириш натижасида 1000 нафар фуқароларни ишга жалб этиш имконияти яратилади.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Қўқон эркин иқтисодий зонасида бугун ишлаб чиқариш корхоналарининг кўлами ва самарадорлиги кундан кунга ортиб бормоқда. Шу куни вилоят ҳокими Хитой давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган “Анделай” қўшма корхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, эркаклар кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг фаолиятига омад тилади. 1,5 млн. АҚШ доллар инвестиция маблағи ҳисобига қурилган корхонада бугунги кунда 200 нафар юртдошларимиз ўз иш ўринларига эга бўлдилар. Бу албатта бизни қувонтиради. 200 та оила ҳаёти фаровон бўлади, даромади ортади, деди вилоят раҳбари ўз сўзида.

Шундан сўнг, меҳмонлар корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.  

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Қўқон эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлар томонидан янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилмоқда. Шулардан яна бири "Glorius business" масъулияти чекланган жамиятидир. Бу ерда аҳоли эҳтиёжи учун керакли бўлган велосипед ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тадбиркор Абдувоҳид Аҳмедов томонидан 15 млрд. сўм маблағ ҳисобига 100 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Вилоят раҳбари ташаббускор тадбиркорнинг янги лойиҳаси тақдимоти билан танишар экан, унинг эл-юрт манфаати йўлида амалга ошираётган хайрли ишларига омад тилади.

“Қўқонтехинвест” хусусий корхонасида бугунги кунда 300 нафар ишчилар меҳнат қилишади. Улар томонидан GM автомобилларига эҳтиёт қисмлари, қурилиш ва техник жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Корхонанинг йиллик қуввати 2,5 млрд. ташкил этади.

Вилоят раҳбари корхонада бўлиб, ишчи-хизматчилар билан суҳбатлашди. Корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш бўйича керакли таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Заводнинг илгариги мавқеи ва салоҳиятини яна тиклаш борасида фикрлар алмашилди.

Шунинг билан вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровнинг Қўқон шаҳрига қилган икки кунлик сафари ўз якунига етди.  

Фарғона вилояти ҳокимлиги