Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДАН БАНГЛАДЕШГА АВИАҚАТНОВЛАР, ЗИЁРАТЧИ ТУРИСТЛАР, ТЕКСТИЛДА ДУНЁ БОЗОРИНИ БИРГАЛИКДА ЗАБТ ЭТИШ: ФАРҒОНА ВА БЕНГАЛ КЎРФАЗИ ДАВЛАТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚАДИ

×

 2021-02-02 12:24:02    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят хокими Хайрулло Бозоров Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Аламни қабул қилди.

Учрашувда, савдо-иқтисодий, инвестициялар, туризм, таълим каби соҳаларда Фарғона вилояти ва Бангладеш ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.



Фарғона вилоятининг текстил соҳасидаги улкан имкониятларини қайд этган Жаҳонгир Алам, текстил маҳсулотлари экспорти ҳажми бўйича дунёда етакчи мамлакатлардан бири бўлган Бангладешнинг илғор компаниялари вилоятда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

Хайрулло Бозоров, ўз навбатида дунё бозорида ўз мустаҳкам ўрнига эга бўлган Бангладеш текстил компанияларининг Фарғонада амалга оширадиган лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ҳамкорлик кўламидан келиб чиқиб Фарғона вилоятида Бангладеш компаниялари учун махсус эркин иқтисодий зона ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди.



Бангладешлик сайёҳларни Фарғона вилояти бўйлаб зиёрат туризмига жалб этиш, Фарғона-Дакка авиақатновларини йўлга қўйиш, таълим соҳасида мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари бўйича ҳам алоҳида сўз борди.