Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА БАЛИҚЧИЛИГИ

 2017-06-10 12:25:09    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятда садок усулида балиқ етиштиршнинг бугунги ва ертанги истиқболлари

Фарғона вилоятида охирги 4-5 йил давомида балиқчиликни ривожлантиришга устувор вазифа сифатида еътибор берила бошланди. Айниқса, балиқ етиштиришда Ветнам тажрибалари кундан-кунга оммалашиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, Ветнамда балиқ етиштиришнинг асосий қисми садок (қафас) ларда интенсив усулда етиштирилади.

Интенсив усул - сувни қисқа муддатларда алмашинишига ва ортиқча исрофсиз ирригация тизимига қайтарилишига асосланган мосламаларда балиқ етиштириш - интенсив балиқ етиштириш усули деб аталади.

Бассейнларни ўлчамлари квадрат, узунчоқ ёки юмалоқ шаклда бўлиши ва балиқчилик хўжаликлари талабларидан келиб чиқиб унинг тарафлари 2х2 метр, 2,5х2,5 метр ва 5-10 метргача, чуқурлиги еса 0,5 -1,0-1,5 ни ташкил етиши мумкин.

Балиқ етиштириш бассейнлари бетон, металл ва стеклопластикдан ишланиши мумкин.

Ветнамда балиқчилик хўжаликлари 30 мингтани ташкил етиб, йилига ички сув ҳавзаларидан 3.8 млн. тонна, денгиз ҳавзасидан 2.8 млн тонна, жами 6,6 млн. тонна балиқ овланади.

Ветнамда 600 та қайта ишловчи корхоналар, 160 дан ошиқ давлатга балиқ маҳсулотлари експорт қилинмоқда. Експорт миқдори 3,8 млн. тоннани, експортдан олинадиган даромад 7,1 млрд. АҚШ долларини ташкил етади.

Вилоятимизнинг охирги даврдаги балиқчилик соҳасидаги натижаларига назар ташлайдиган бўлсак, 2016 йилда балиқчилик бўйича 237 лойиҳа амалга оширилиб, 5200 тонна балиқ етиштирилди. Албатта бу ўринда Ветнам тажрибаларига катта еътибор қаратилди.

2016 йилда сув омборларида 82 та садок усулида балиқ етиштириш мосламалари ўрнатилган бўлса, 2017 йилда янгидан 2500 та садок ўрнатилиб, уларнинг сони 2582 тага етади. Бунинг учун 2017 йилда еса 264 та лойиҳа амалга оширилиши ва 5810 тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, бу йил вилоятимизда 27 та балиқчилик хўжалиги янгитдан ташкил етилади.

Балиқ чавоқларини етиштириб берувчи хўжалик ва корхоналар сони ҳам йилдан-йилга ўсмоқда.

Бундай корхоналар қаторида Қувасойдаги «Омад», Бағдоддаги «Шўртепа Ойдин кўли»,   Бувайдадаги «Ёқуб Али» фермер хўжаликлари, Фарғонадаги «Булоқ» АС ва Бешариқдаги «Саховатли уммон неъмати», «Балиқ» МЧЖларни тилга олиш мумкин.

2017 йилда яна қўшимча 10 миллион дона балиқ чавоқлари етиштириладиган янги цех ўрнатилади.

Садок усулида балиқлар қандай парваришланади?

Садок мосламасини тайёрлаш вилоятимизнинг ўзида тайёрланмоқда. Садокларнинг ўлчами 6х6 (36м2), Ҳар бир садокга 250 кг. карпсимон (сазан) балиқ чавоғи ўстириш учун (1000 дона, ҳар бири 250 граммдан) ташланади.

1 кг. карпсимон (сазан) чавоғининг нархи «Бешариқбалиқ» корхонасида 12,0 минг сўм. 250 килограмм чавоқ учун 3 миллион сўм сарфланади.

Бир дона садокдаги балиқларни парваришлаш учун 3 тонна ем маҳсулоти талаб етилади.

Дастлабкитажрибалар ўзининг қандай натижаларини бермоқда?

Марказий Фарғона сув омборида «ДОЛИНА ЛИАНА» КТХФ корхонаси 40 дона садокда балиқ парваришлаш тажрибасини амалга оширди. Садокларнинг ўлчами 6х6 (36 м2).

Ҳар бир садокка 301 килограммдан, жами 40 та садокка 12040 килограмм зоғора (сазан) туридаги балиқ чавоқлари ташланган.

Балиқларни парваришлаш учун ҳар бир садокка 4500 килограмм, 40 дона садок учун 180 тонна ем сарфланган.

Жами сарфланган маблағ 667,8 миллион сўмни (572,8 миллион сўми ўз маблағи, 95 миллион сўми банк кредити ҳисобидан) ташкил етган. Яратилган иш ўрни 6 нафар. Етиштирилган балиқ миқдори 100 тонна. Сотилган маҳсулот 800 миллион сўм. Соф фойда 132,2 миллион сўмни ташкил етган.

Корхона 2017 йилда садоклар сонини 90 тага етказиб, етиштириладиган балиқ маҳсулотини 270 тоннага, ялпи даромадни 2 миллиард 835 миллион сўмга, кутиладиган соф даромадни 1 миллиард 602,6 миллион сўмга етказишни режалаштириб,иш олиб бормоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жами 1232,6 миллион сўм маблағ, шундан 739,5 миллион сўми корхонанинг ўз маблағидан, 493 миллион сўми иппотека банки кредити ҳисобидан сарфланиши режалаштирилган.

Садок усулинингафзалликларинимада?

Садокда интенсив усулда балиқ етиштиришни афзаллик томонлари шундаки, ҳовуз сувини янгилаб туриш имконияти бўлган ҳар қандай шароитда ҳар бир оила ҳам ташкил етиши мумкин.

Қолаверса, қишлоқ ва уй шароитида балиқ боқишга имконияти бўлмаган оилалар оилавий тадбиркорлик асосида банклардан кредит олиб, ўз имконияти даражасида садок усулида балиқ етиширишни Қўрғонтепа, Каркидон ва Марказий Фарғона сув омборларида алоҳида жойни егаллаб,режалаштиришлари мумкин.

Фарғона вилоятидаги табиий сув ҳавзаларининг умумий майдони 4629 га, жумладан:

Қўрғонтепа сув омбори сув майдони 176 га, сиғими 21 млн куб м.

Каркидон сув омбори сув майдони 953 га, сиғими 211 млн куб м.

Марказий Фарғона сув омбори сув майдони 3500 га, сиғими 350 куб м.

Сунъий сув ҳавзалари умумий майдони 2126 га.

Садок усулининг келажагини нимада кўрамиз?

Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, вилоятимизда бу усулни имкониятлари ва истиқболи катта. Қолаверса, «Ипотека» банки томонидан ҳеч қандай тўсиқларсиз имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Айниқса, иш ўринларини яратилишида бу усулнинг аҳамияти беқиёс. Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, Ветнамда 4 та садок устида битта оила ўтирар екан. Демак, 4 та садок бутун оилани боқяпти. Фақатгина тан олиб айтиш керакки, Ветнамликлар бу ишга илмий асосда ёндашганлиги боисидан, бир садокда 3,5 тоннадан 4,5 тонна, айрим ҳолларда 5 тоннагача балиқолишар екан. Бизда еса дастлабки натижалар 1 тоннадан ортиқроқ бўлмоқда,холос. Шу сабабдан ҳам раҳбариятларимизнинг таклифларига биноан, садокда балиқ парваришини ўргатиш учун Ветнамдан бир гурух мутахассисларнинг келиши кутилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу усулда жуда кўп иш ўринлари ҳамда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятлари яратилади. Ўринли гапни айтадиган бўлсак, тирик балиқ сотиш минимал даромад келтиради, асосий фойда қайта ишлашда. Балиқ боқиш учун бир ишчи ўрни яратилган бўлса, бир ишчи етиштирган балиқни қайта ишлашда 30 ишчи ўрни яратилади.

Вилоятимиз учун бу усулнинг яна бир устунлик томонлари шундаки, бизда сув имкониятлари чексиз емас, чегарали. Шундай шароитда садок усулда балиқларни зич ҳолатда парваришлаш бизнинг шароитимизга жуда ҳам мос ва қулай ҳисобланади. Фақатгина зич ўстиришга мос бўлган балиқ турларини кўпайтириш, изланиш талаб етилади,холос.

Сўнгги даврлардаги маълумотларга қараганда, Африка лаққаси зич ўстиришга мос бўлиб, 6-8 ойда бир килограммгача ўсади. Бугунги кунда вилоят миқёсида «Африка лаққаси» парваришлаш тажрибалари олиб борилмоқда. Ўрни келиб бу борада ҳам чуқурроқ тўхталамиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, вилоятимиздаги балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари бугун бозорларимизда кўрина бошлади. Галдаги натижалар еса одамларимизнинг соғлиғида кўринади.