Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

 2017-06-12 17:38:58    346

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони тўғрисида

Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича енг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал кунги ПФ-4947-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:

Аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда – Ҳаракатлар стратегияси) 1-иловага асосан тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг бешта:

давлат ва жамият қурилишини такомиллаштирилишга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Електрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизимларини амалда тадбиқ етиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш;

қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишгайўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий етиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;

иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳатларни давом еттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий еттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва худудларига хорижий сармояларни фаол жалб етиш;

ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий–сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо етиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;

хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бўйича устувор йўналиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ва Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар 2-7-иловаларга мувофиқ тузилганлиги;

Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланганлиги;

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиқиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши;

2017 йил Ўзбекистон Республикасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб еълон қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг қилиш ҳамда унинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб борилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларга ривожланган хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тараққиёт тажрибасини, зарур бўлганда, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, ўрганишда кўмаклашиши;

Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил етиш ва назорат қилиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини 2018-2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик Давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юкланганлиги инобатга олинсин.

4. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури) даги амалга оширилиши назарда тутилган тадбирларни ўз ичига олган Фарғона вилоятининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Ҳудудий дастури 8-иловага, Дастурни ижросини ташкил етиш ва ижроси назоратини таъминлаш бўйича Ишчи гуруҳи 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Вилоят Ишчи гуруҳи (Қўчқоров, Ахмедов, Носиров, Имомов, Тожиева)га:

Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Фарғона вилоятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан ҳамкорликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириб бориш, унинг жойларда ижро етилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

Давлат дастури бажариб борилиши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Фарғона вилоятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш юзасидан ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, тегишли ишчи гуруҳлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим етиб бориш вазифаси юклатилсин.

6. Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун масъул давлат органлари ва муассасалари қуйидагиларга:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали усул ва механизмларини жорий етиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини амалда тадбиқ етиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда бюрократик тўсиқ ва ғовлар яратилишига, аҳоли билан мулоқот жараёнини кампаниябозликка айланишига йўл қўймасликка;

Давлат дастури доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очиқлиги, уларда фуқаролар, барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ижодий ва илмий муассасалар вакилларининг кенг иштирок етишига алоҳида еътибор қарацин.

7. Шаҳар ва туман ҳокимликларига:

бир ҳафта муддатда Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган устувор йўналишларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сўзсиз ижро етилишини таъминлаш, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишюзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиласинлар ва ўзларининг қарорлари билан тасдиқласинлар;

Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган устувор йўналишларни ҳамда ҳудудий дастурнинг бажарилиши тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 25 санасига қадар вилоят ҳокимлиги Ишчи гуруҳига тақдим етиш вазифаси юклатилсин.

Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар зиммасига Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил етиш Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Фарғона вилоятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан ҳамкорликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб борилишини, унинг жойларда ижро етилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

8.  Вилоят Телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот бошқармаси, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда:

қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, шунингдек инсон ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва еҳтиёжларини ҳал етиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликнинг қарор топишига мақсадида давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтиришга йўналтирилганини жамоатчиликка тушунтирилишини;

Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис, тўлиқ маълумотларни аҳолига тезлик билан етказилишини таъминласин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вилоят ҳокими                                                         Ш.Ғаниев