Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Соғлом она ва бола йили

 2017-06-12 17:42:30    365

PDF юклаш
Чоп этиш


"Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастури тўғрисида

Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган олий қадрият бўлиб, мустақиллик йилларида ушбу масалалар, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи енг муҳим устувор вазифага айланди.

 Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, аёллар учун ижтимоий, маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-еътибор муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН :

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. "Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Қуйидагилар унинг устувор вазифалари ва амалга оширилишининг йўналишлари етиб белгилансин:

оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарурий шарт-шароитларни яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо етиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом еттириш;

тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;

никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда ҳуқуқий тушунтириш ишларини олиб бориш;

аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;

ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб етиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;

мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-еҳтиром, ер-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;

қиз болаларни - бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга ега бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни егаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий етган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш;

дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал етишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-еътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб етиш;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан електрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил етиш.

3. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 14 декабрдаги Ф-255-сон фармойиши билан ташкил етилган вилоят комиссиясига "Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастурига киритилган тадбирларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил етиш ҳамда назорат қилиш вазифалари юклансин.

Вилоят комиссиясига:

бир ҳафта муддатда шаҳар ва туман ҳокимлари бошчилигида вилоят дастурини амалга ошириш бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар ташкил етилишини таъминлаш ва уларнинг зиммасига дастурда белгиланган тадбирлар сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий масъулиятини юклаш;

икки ҳафта муддатда бошқармалар, ташкилотлар, корхоналар, шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан ҳар бир бошқарма ва ташкилот, шаҳар, туман ва аҳоли пунктларининг "Соғлом она ва бола йили" бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини;

вилоят Дастурига киритилган тадбирларни тўлиқ ўз вақтида бажарилиши учун ишлар вилоят бошқармалари, ташкилотлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари даражасида мувофиқлаштирилишини таъминлаш, тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш;

йилнинг ҳар чорак якунлари бўйича "Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастурида белгиланган тадбирлар бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимлигига ахборот бериб борилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.

"Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастурини ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида шаҳар, туманларга бириктирилган раҳбарлар таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. "Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастурини бажарилишини таҳлил қилиш, мувофиқлаштириш ва натижаларини вилоят ҳамда Республика комиссиясига белгиланган муддатларда тақдим етиб бориш мақсадида вилоят ҳокимлигида Мониторинг гуруҳи ташкил етилсин.

Мониторинг гуруҳига вилоят Адлия, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Статистика, Соғлиқни сақлаш, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ва Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раҳбарлари бир нафардан малакали ходим ажрацинлар ҳамда уларни жорий йилнинг 10 мартидан Мониторинг гуруҳига юборсинлар.

5. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Ф.Қосимов, вилоят Телерадиокомпанияси (М.Акбаров), “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти (Н.Собиров):

босма ва електрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет-тармоғи жалб етилган ҳолда, аҳоли ўртасида "Соғлом она ва бола йили" вилоят Дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ҳамда чора-тадбирларни мунтазам ва кенг ёритилишини таъминласинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни  ўз зиммамда қолдираман.

Вилоят ҳокими                                                            Ш.Ғаниев