Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятини 2016 йилнинг январ-декабр ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида МАъЛУМОТ

 2017-06-19 18:11:09    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятини 2016 йилнинг январ-декабр ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида

МАъЛУМОТ

Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш жараёнини давом еттириш, ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишлари ва вазифаларини амалга оширилиши вилоятда жорий йилда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг барқарор суръатини ва иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичлари мувозанатини таъминлади.

И. Макроиқтисодий ўзгаришлар.

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига еришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (прогноз 104,7% - амалда 106,3%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 109,1% - амалда 109,2), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 106,2% - амалда 106,2%), қурилиш ишлари (прогноз 111,0% - амалда 111,0%), чакана савдо (прогноз 114,5 - амалда 114,5%), жами хизмат (прогноз 
114,9 - амалда 116,4%)
 ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
13922,9 млрд. сўмни ташкил етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 107,6 фоизни ташкил етмоқда.

Унинг ҳажмида хизматлар соҳасининг улуши 51,0 фоизга
(2014 йилда 45,8%) ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши
63,4 фоизга (63,2%) тенг бўлди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 3938,7 минг сўмдан (2015 йилда 3483,4 минг сўм) тўғри келди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ташқи савдо айланмаси
1288,6 млн. АҚШ долларини ташкил етиб, шундан 480,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар експорти амалга оширилиши кутилмоқда.

                                                               

ИИ.Молиявий ҳолат.

                           

Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоят маҳаллий бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичи 2269,2 млрд. сўм бўлиб, ҳақиқатда 2179,1млрд. сўмга бажарилишига (107,3%) еришилди. Маҳаллий бюджетнинг аниқланган ҳаражатлар режаси еса 2269,2 млрд. сўм белгиланиб, амалда 2179,1 млрд. сўмга (107,3 %) бажарилди.

Солиқ ва тўловлар тушуми. Вилоятда солиқ ва тўловлар тушуми 2016 йиллик прогнози 1770,3 млрд. сўм бўлиб, хақиқатда 
1773,3 млрд. сўмга (105,2 %) бажарилди ҳамда режага нисбатан 
3,6 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ бюджетга жалб етилди.

Дебитор ва кредитор қарздорликлар. 2016 йилнинг 1 декабр ҳолатигакорхона ва ташкилотларнинг умумий дебиторлик қарзлари 4314,0 млрд. сўм (шундан муддати ўтгани 1,2 млрд. сўм)ни, умумий кредитор қарзлар еса 5620,7 млрд. сўм (шундан муддати ўтгани
94,7 млрд. сўм)
ни ташкил етди.

2016 йилда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида дастлабки маълумотларга кўра вилоят тижорат банкларининг барча молиялаштириш манбаларидан жами 2178,3 млрд. сўм, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 597,4 млрд. сўм (137,8 %) ортиқ 
(1595,4 млрд.сўми узоқ муддатли) кредит маблағлари ажратилди.

ИИИ. Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқларини

ривожланиши.

2016 йил январ-декабр ойида вилоятда барча манбаалар ҳисобидан 2346,8 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилган.Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан 198,8 млрд. сўм, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари 152,5 млрд.сўм, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 553,7 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан (якка тартиб уй-жой қурилиши, ичимлик сув ва табиий газ тармоқларини қурилиши ва бошқалар) 778,4 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 406,4 млрд. сўм ҳамда 193,9 млрд.сўмлик тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ёки ўтган йилга нисбатан 
2,2 мартага ўсган.

Жами ўзлаштирилган инвестицияларни 1170,6 млрд.сўми ишлаб чиқариш сохасига тўғри келади.

Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши.“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг 2016 йил «Манзилий дастур»га асосанИнвестиция Дастурини (ПҚ-2458) ижроси доирасида 167 та (режа 138,0 млрд.сўм) шундан 78 та ижтимоий ва 89 та бошқа соҳа объектларида 138,0 млрд.сўмлик (100%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 167 та объектлар   фойдаланишга топширилди.

Пудрат ишлари. 2015 йил январ-декабр якунига кўра бажарилган пудрат ишлари ҳажми 1968,4 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,0 фоизни ташкил етди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 
25 декабрдаги ПҚ-2458-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 
2016 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 11 та йирик корхоналарга жами 148,4 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 21,0 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 8,8 млрд.сўм ва 41,1 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 226 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан, жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига 154,5 млрд.сўм (шундан 
119,7 млрд.сўм жиҳозлар сотиб олишга,8,8 млрд.сўмқурилиш монтаж ишларига ва25,9 млрд.сўм бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган.

Қўқон шаҳридаги "Индорама Коканд Текстил" ҚКда тўқувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқишни ташкил етиш (ИВ-босқич) лойиҳасига чет ел инвестицияси ҳисобидан 113,7 млрд.сўм маблағларга Германия, Хитой, Япония, Индия, Туркия, Италия,Индонезия, Швейцария давлатларидан дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди. Лойиҳа амалга оширилди натижада 280 та янги иш ўринлари яратилди. Ишчи гурух томонидан 08.07.2016 йилдаги 1-сонли далотланомага асосан фойдаланишга қабул қилинди.

Фарғона шахридаги "Фарғонаазот" ОАЖда карбамид ва аммиак селитраси ишлаб чиқариш ўрнига ескирган жиҳозларни модернизациялаш лойиҳасига ўз маблағи хисобидан 288,8 млн. сўм маблағларлар сарифланиб янги янги жихозлар ўрнатилди. 2016 йил 15 июндаги №1041 сонли буйруғи ва 2016 йил 10 июндаги рақамсиз далолатномага асосан фойдаланишга қабул қилинди.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2015 йил 31 декабрдаги 293-сонли қарорига асосан 2016 йилга белгиланган ҳудудий инвестиция қарори доирасида вилоят бўйича 138 та лойиҳаларга жами 225,9 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 
105,4 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 98,5 млрд.сўм ва 22,0 млрд.сўм тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилган. Натижада 3641 нафар иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 
29 январдаги ПҚ 2483-сонли қарорига асосан 2016 йилда 15 та туман 22 та массивларда 1095 та уй-жойларни қурилиши режалаштирилган. Хисобот даврида 1095 та уй-жойларда қурилиш монтаж ишлари якунига етказилиб, туман ҳокимликларининг фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли қарорлари қабул қилиниб, 1095 нафар фуқаролар кўчиб кирди. Қишлоқ массивларида 15 та инфратузилма объектлари тўлиқ фойдаланишга топширилди.

ИВ. Саноатни изчил ривожлантириш.

Вилоятда 2016 йилда 8103,1 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,3 фоизни ташкил етди.

2016 йилнинг январ-декабр ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 2786,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,9 фоизни ташкил етди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудий саноат корхоналарининг улуши 35,4 фоизни ташкил етди.

Вилоят бўйича 5 та йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш хажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 300,5 млрд.сўмга пасайтирилган. Жумладан,

Фарғона шаҳридаги "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" УКда 2016 йилда 1207,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
87,4 фоизга тенг бўлди. Бунга корхонага нефт етказиб берувчилар томонидан углеводород хом-ашёсини ўтган йилга ва жорий йил учун тасдиқланган графикка нисбатан кам миқдорда етказиб берилганлиги сабаб бўлди.

"Узсангву" қўшма корхонасида 2016 йилда 19,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга тенг бўлди. "УЗ ҲАНГWОО ЕНГИНЕЕРИНГ" қўшма корхонасида 2016 йилда 2,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 49,3 фоизга тенг бўлди. "Евразия Тапо-Диск" қўшма корхонасида 2016 йилда 15,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,0 фоизга тенг бўлди. "Автоойна" АЖ корхонасида 2016 йилда 34,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,5 фоизга тенг бўлди.

Бунга корхона маҳсулотлари фақат “ГМ Узбекистан” компаниясига сотилиши ва жаҳон иқтисодиётида юзага келаётган иқтисодий вазиятлар сабабли “ГМ Узбекистан” компанияси томонидан буюртмаларни кам берилганлиги сабаб бўлди.

Ушбу корхоналардаги камайиш бир неча дастурлардаги янги амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда. Хусусан, 2016 йилда “Фарғонаазот” ИЧБда 538,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 113,5 фоизни, Қўқон шаҳридаги “Индорама Коканд текстил” қўшма корхонасида 243,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 
124,7 фоизни ташкил етди.

Вилоятда 2016 йилнинг январ-декабр ойларида 38 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатди.

Вилоятда 15 дан ортиқ тармоқларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида енгил саноатда ўсиш 
114,7 фоизга ёки 2425,3 млрд.сўмлик, кимё ва нефт кимё саноатида 
116,3 фоизга ёки 847,9 млрд.сўмлик, озиқ-овқат саноатида 
104,1 фоизга ёки 1426,0 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, бир қанча муҳим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишга еришилди.

2016 йилда 3274,0 млрд. сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,2 фоизни ташкил етди.

Жами ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмида ноозиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1640,0 млрд.сўмни, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1600,8 млрд. сўмни, вино-ароқ ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш еса 33,2 млрд.сўмни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури. Вилоятда 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги 
“2014-2016 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги 
ПҚ-2120-сонли ҳамда 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарорларига асосан жами 14 та корхоналарда 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида “ГМ-Узбекистан” корхонасида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун еҳтиёт қисмлар, қандолат маҳсулотлари кир ювиш воситалари, газ ташиш ва тарқатишга мўлжалланган ярим тиркамали цистерналар, иситиш батареялари, юмшоқ болалар ўйинчоқлари, полиефир тола, красител, кабел сендвич-панел, електр чойнаклари, кимёвий дори сепиш аппаратлари, аёллар сумкалари, аёллар гигиеник воситалари каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Дастурга киритилган корхоналар томонидан 2016 йилда                 37,8 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шундан 33,7 млрд. сўмлик маҳсулот сотилиб, 183,4 минг АҚШ долларилик маҳсулот експорт қилинди. Натижада 11,6 млн. АҚШ доллари миқдорида валюта заҳирасини тежашга еришилди. Бу корхоналарда 26 та янги ишчи ўрни яратилди.

Шу жумладан, ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан жами 52,5 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Маҳсулот реализацияси 41,1 млрд.сўмни ташкил етиб, 279 минг долларлик маҳсулот експорт қилинди. Еришилган валюта иқтисоди 9,4 млн. долларни ташкил етди ҳамда ушбу корхоналарда 61 та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоятни 2016 йилда саноат салоҳиятини ошириш борасида 752 та лойиҳалар амалга оширилди, 16121 та янги иш ўринлари яратилди. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан 183,0 млрд.сўм, кредит маблағлари ҳисобидани 228,9 млрд.сўм ва хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 6,3 млн.доллар маблағлар сарфланди.

Жумладан, ҳисобот даврида кимё ва нефт-кимё саноатини ривожлантириш бўйича - 50 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича - 223 та, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича - 193 та, енгил саноат йўналишида – 154 та, саноатнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича - 132 та лойиҳалар амалга оширилди.

Амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига янги турдаги саноат маҳсулотлари – қуруқ сут, аёллар гигиеник воситалари, електр чойнаклар, пластмасса учун махсус бўёқ махсулоти каби маҳсулотларнинг вилоятда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

В. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ижобий натижаларга еришилди. Хусусан, юридик, консалтинг, мехмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия ва банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турларининг ҳамда бугунги кунда соҳа вакилларининг кўпаяётганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Натижалар еса ўз навбатида соҳадаги рақобат муҳитининг шаклланишига, аҳоли арзон ҳамда сифатли харид ва хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига ега бўлмоқда.

Ҳисобот даврида жами хизматлар ҳажми 5900,0 млрд.сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,4 фоизга ўсишга еришилди.

Шунингдек, 3087,8 млрд. сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,6 фоиз ўсиш суръатини ташкил етди.

Кўрсатилган маиший хизматлар ҳажми 389,7 млрд. сўм (ўсиш 123,3%) дан иборат бўлди.

2016 йилда жами 1150 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил етилиши белгиланган бўлиб, амалда 1156 тамаиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди ва 5500 дан ортиқ меҳнат ёшидаги аҳоли доимий иш ўрнига ега бўлди.

2016 йилда давомида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 
36840 млн.сум миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Чакана савдо айланмаси. Вилоятдаҳисобот даврида чакана савдо айланмаси ҳажми 7654,4 млрд. сўмни ташкил етиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 114,5 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми еса 2165,4 минг сўмни ташкил етди.

Транспорт ва алоқа. 2016 йилда вилоят бўйича барча транспорт турларида 118,3 млн. тонна юклар ташилди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,0 фоизни ташкил етди.

Жумладан, автомобил транспортида юк ташиш 110,6 млн. тоннани ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 108,3 фоизни ташкил етди.

Вилоятда 2016 йилда барча транспортларда юк айланмаси 
3972 млн.тҒкмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,4 фоизни ташкил қилди. Бу ўсиш хусусий автомобил транспортида юк айланмасининг 2534 млн.тҒкмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,2 фоизни ташкил етганлиги ҳисобига бўлмоқда.

Йўловчилар ташиш миқдори барча транспорт турлари бўйича 711,3 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
105,6 фоизни ташкил етмоқда. Бу ўсиш асосан хусусий автомобил транспортида йўловчи ташиш ҳажмини 709,9 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,8 фоизни ташкил етганлиги ҳисобига кузатилмоқда.

Ҳисобот даврида транспортларда йўловчи айланмаси 
10072,2 млн. йўлҒкмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
106,5 фоизни ташкил етган. Шу жумладан, автомобил транспортида йўловчи айланмаси 9955,7 млн. йўлҒкмга ёки 106,0 фоизга ўсишга еришилди.

Транспорт хизматларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишни таъминланиши ўз навбатида олинган даромадлар ҳажмини ортишига олиб келди. Жумладан, йўловчи ташишдан даромад 
567,5 млрд. сўмни ва ўсиш 130,8 фоизни ташкил етди. Бу асосан хусусий автотранспорт хизматидан олинган даромадлар ҳисобига бўлиб, жорий даврда бу кўрсаткич 494,5 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 134,5 фоизни ташкил етди.

Шунингдек, ҳисобот даврида юк ташишдан олинган даромад 
610,1 млрд.сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
113,1 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, темир йўл транспортида юк ташишдан олинган даромад 178,7 млрд сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,0 фоизни ҳамда хусусий автомобил транспортида юк ташишдан олинган даромад 356,9 млрд.сўмни ва ўсиш 108,3 фоизни ташкил етмоқда.

Вилоятда ҳисобот даврида 485,8 млрд. сўмлик алоқа хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,3 фоизни ташкил қилмоқда. Шундан, аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари 453,8 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,5 фоизга тенг бўлмоқда.

ВИ. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш.

Вилоятда 2016 йилда вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида барча соҳаларда белгиланган Дастурлар доирасида муҳим вазифаларни бажарилишини таъминлаш, рақобатбордош ва бозор талабларига мос бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенг йўлга қўйиш, експорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарҳ-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда пировардида аҳолининг реал даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Жумладан;

Ялпи махсулот ишлаб чиқариш хажми амалдаги бахоларда                     4032,4 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2 % га кўп бажарилди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 34,1 фоизи ёки 
1376,0 млрд. сўмлигини чорвачилик маҳсулотларини, 63,9 фоизи ёки 
2577,6 млрд.сўмлигини дехкончилик маҳсулотларини, 2,0 фоизи ёки 78,7 млрд сўмини бошқалар ташкил етди.

Ялпи махсулот ишлаб чиқаришда фермер хўжаликлари улуши                 32,6 фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши еса 64,0 фоизни, бошқа хўжаликларнинг улуши еса 1,6 фоизни ташкил етди.

Пахтачилик соҳаси бўйича.

Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва амалий ёрдамлар вилоятимизда пахтачилик соҳасида кутилган натижаларга еришишимизда катта замин яратмоқда.

Вилоятда 2016 йилда жами 98,7 минг гектар ер майдонига пахта екиш белгиланиб, жами 274,0 минг тонна ялпи хосил олиш кўзда тутилган.

Жорий йилда 2016 йил пахта ҳосилини аванслаш мақсадида тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун 141,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда пахта етиштириш учун соф холда 22,2 минг тонна азотли, 4932 тонна фосфорли ва 1479 тонна калийли ўғитлар етказиб берилди.      

Ҳисобот даврида жами 236,4 минг тонна пахта етиштирилди.

       Ғаллачилик соҳаси бўйича.

Ғаллачилик соҳасида вилоятда еришилаётган ютуқлар замирида соҳада алоҳида тизим яратилганлиги, кўп йиллик тўпланган бой тажриба, уруғчиликка берилаётган еътибор ва агротехник тадбирларни ўз вақтида тўғри ташкил етилаётганлиги турибди.

Вилоятда фермер хўжаликларига 2016 йилда жами 108,5 минг гектар ер майдонига галла екиш белгиланиб, жами 653,5 минг тонна ялпи хосил олиш кўзда тутилган.

Ғалла ҳосилини аванслаш мақсадида тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бошоқли дон етиштириш учун
56,6 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда соф холда 25,5 минг тонна азотли, 4322 тонна фосфорли ва 
211 тонна калийли ўғитлар етказиб берилди.

Жами екилган бошоқли дон майдонларидан 751,9 минг тонна бошоқли дон етиштириш, шундан Давлатга дон сотиш режаси еса 284,3 минг тонна белгиланган бўлиб, 2016 йил хисобот даврида барча тоифадаги хўжаликларида жами 755,5 минг тонна бошоқли дон ишлаб чиқарилиб, ўртачача хосилдорлик 61,7 цҒгани ташкил етди. Давлатга 303,2 минг тонна дон сотилди. Давлатга бошоқли дон сотиш режаси 107,0 фоизга бажарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил                     29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-2460-сонли қарори билан вилоят бўйича 2016-2020 йилларда жами 
17,5 минг гектар, шундан 12,5 минг гектар пахта ва 5 минг гектар ғалла майдонлари қисқартирилиши белгиланди.

Ҳозирда вилоятнинг жами екин майдони 245,5 минг гектарни ташкил қилади. Екин майдонининг 100,1 минг гектари пахта, 
111,7 минг гектари бошоқли дон ва 33,7 минг гектари бошқа екин ерларига тўғри келади. Дастлабки хисоб-китобларга кўра, 17,5 минг гектар пахта ва ғалла екини ўрнига 7,0 минг гектар сабзавот екилиб, 126 минг тонна сабзавот; 4,1 минг гектарига картошка екилиб, 
61,5 минг тонна картошка; 3,3 минг гектарига озуқа екинлари екилиб, 132 минг тонна; 700 гектарига мойли екинлар екилиб, 3,2 минг тонна маҳсулот етиштирилиши, шунингдек 1800 гектарида интенсив боғ барпо етилиб, 36 минг тонна мева; 600 гектарида узумзор ташкил етилиб, 12 минг тонна узум етиштирилиши белгилаб олинди.

Кейинги беш йил давомида жами 370,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

2016 йилда вилоят бўйича 2300 гектар пахта майдонлари қисқартирилиб 539 гектар картошка, 920 гектар сабзавот, 434 гектар озуқа екинлари, 79 гектар мойли екинлар екилди ҳамда 237 гектар интенсив боғ, 92 гектар токзор барпо етилди.

Ҳозирги кунда 2017 йилда 2500 гектар пахта ва 1000 гектар ғалла жами 3500 гектар майдонларни қисқартириш бўйича режалар ишлаб чиқилмоқда.

Ушбу майдонларга 850 гектар картошка, 1400 гектар сабзавот, 
660 гектар озуқа екинлари, 120 гектар мойли екинлар екилиши ҳамда 
360 гектар интенсив боғ, 110 гектар токзорлар барпо етилиши режалаштирилган.

Озиқ-овқат Дастурлари ижроси бўйича

Вилоятда Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган еҳтиёжини барқарор таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида мева-сабзавот, картошка, гўшт, сут, тухум, асал, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича манзилли Дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил                     4 январдаги №1-сонли “2016 йилда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишнинг истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, вилоятда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ўз вақтида қайта ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда жорий йилда мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини експорт қилиш ҳажмларини ошириш мақсадида 
2016 йил 8 январда вилоят ҳокимининг   №10-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, жорий йилнинг хисобот даврида вилоят бўйича
859,2 минг тонна сабзавот, 336,7 минг тонна картошка, 108,7 минг тонна полиз, 416,5 минг тонна мева, 106,5 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Ҳисобот даврида вилоят бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 465,3 минг тонна мева (ўтган йилга нисбатан 112,3 %),               867,2 минг тонна сабзавот (110,0 %), 304,4 минг тонна картошка (110,0 %), 77,9 минг тонна полиз (109,6%),127,8 минг тонна узум (112,6%) маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Вилоятда мавжуд 3357.9 минг ахолининг мева-сабзавот махсулотларига бўлган йиллик талаби - мева 220 минг тонна, узум                 46,0 минг тонна, сабзавот 383,7 минг тонна, полиз 76,2 минг тонна, картошка 169 минг тоннани ташкил етиб, 2016 йил давомида етиштирилган мева билан 212 фоизга, узум 278 фоизга, сабзавот 
226 фоизга, полиз 102 фоизга, картошка 180 фоизга талаби қопланади.

Совуткичли камералар қуриш бўйича

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил         29 февралдаги №34-сонли “2016 йилда республика ҳудудларида янги совуткичли сиғимлар қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан вилоятда 2016 йилда умумий қуввати 16,3 минг тонна янги музлаткичли камералар қуриш (шундан, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси тизимидаги корхонада 500 тонна, бошқа хусусий корхоналарда 15,8 минг тонна) белгиланган.

Ушбу лойиҳалар учун жами 19,5 млрд сўм, шундан 10,8 млрд сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 8,7 млрд. сўм тижорат банклари кредитлари сарфланиши кўзда тутилган.

Мазкур йиғилиш баёнига асосан вилоятда 2016 йил давомида умумий қуввати 16,3 минг тонна (100 %) (шундан, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси тизимидаги корхонада 500 тонна, бошқа хусусий корхоналарда 15,8 минг тонна) янги музлаткичли камералар қуриб, фойдаланишга топширилди.

Совуткичли омборхоналарни ташкил етиш учун жами 27,1 млрд сўм, шундан 13,7 млрд сўм банк кредитлари, 13,4 млрд сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари сарфланди.

Маҳсулотларни қайта ишлаш. Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш борасида катта имкониятларга ега.

Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда етиштирилаётган пахта ва бошоқли доннинг асосий қисми вилоятнинг ўзида қайта ишланмоқда. Жумладан, пахтанинг 100,0 фоизи, бошоқли доннинг салкам 70 фоизи қайта ишлашга йўналтирилмоқда.

Жорий йилда вилоятда етиштирилган узумнинг 17,1 фоизи, сабазвотнинг 18,4 фоизи, меванинг 19,2 фоизи, гўштнинг 14,2 фоизи, сутнинг 18,3 фоизи қайта ишланди.

Чорвачилик бўйича.

    

Чорвачиликни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш дастури бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 148,0 минг тонна гўшт (ўтган йилга нисбатан 106,6%), 909,6 минг тонна сут (106,4%) маҳсулотлари ва 349,9 млн. дона тухум (114,5%) ишлаб чиқарилди.

Чорвачиликни ривожлантириш доирасида 2016 йил давомида жами 396 та лойиҳа амалга оширилди. Бу мақсадлар учун жами 
54,5 млрд сўм, шу жумладан 34,3 млрд сўм банк кредит маблағлари сарфланди. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1374 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан:

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 140 та лойиҳада (режа 140 та) 3653 бош қорамол ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 35,3 млрд. сўм, шу жумладан, 25,4 млрд сўм тижорат банклари кредит маблағлари сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 646 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 60 та лойиҳада (режа 60 та) 550 минг бош парранда боқиш ташкил етилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 8,4 млрд. сўм, шу жумладан, 3,5 млрд сўм тижорат банклари кредит маблағлари сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 274 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами             56 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда жами 289 гектар майдонда кўллар, шундан, 21 гектар майдонда интенсив усулда балиқчилик ташкил етилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 5,6 млрд. сўм, шу жумладан, 2,1 млрд сўм тижорат банклари кредит маблағлари сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 216 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича 124 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда 10,2 минг дона асалари уялари ташкил етилди. Асалари хўжаликларини ташкил етишга жами 
3,9 млрд. сўм, шу жумладан 2,4 млрд. сўм банк кредитлари сарфланди. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 195 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, 6545 та хонадонларда 100 бошдан 654,5 минг бош паррандачилик ташкил етилди. бунинг учун жами 11,8 млрд. сўм, шу жумладан 4,9 млрд сўм банк кредитлари сарфланди.

Қўйчиликни ривожлантириш бўйича 15 та лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиб, уларда 1,0 минг бош қўйчилик ташкил етилди. Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 678,0 млн. сўм, шу жумладан 225,0 млн. сўм банк кредитлари сарфланди. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 39 та янги иш ўринлари яратилди.

Ечкичиликни ривожлантириш бўйича режалаштирилган 1 та лойиҳа амалга оширилиб, 320 бош ечкичилик ташкил етилди. Бу лойиҳа учун жами 560,0 млн. сўм банк кредит маблағи сарфланди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 4 та янги иш ўринлари яратилди.

ВИИ. Уй-жой ва коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар

2016 йил январ-декабр ойларида вилоятда коммунал тўловлардан бўлган жами дебитор қарздорлик 1173,3 млрд. сўмни (шундан аҳоли қарздорлиги 893,9 млрд. сўм) ташкил етди. Йил бошига нисбатан умумий қарздорлик 252,4 млрд. сўмга ошган.

Жумладан:

- табиий газ таъминоти бўйича жами қарздорлик 412,2 млрд. сўмни (шундан аҳоли 390,7  млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 46,3 млрд. сўмга;

- електр енергияси бўйича умумий қарздорлик 744,0 млрд. сўмни (шундан аҳоли 487,5 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 205,8 млрд. сўмга ортган.;

- иссиқлик таъминоти бўйича қарздорлик 4,0 млрд. сўм (шундан аҳоли 3,2 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 0,6 млрд. сўмга кўпайган.

- ичимлик ва оқава сув бўйича қарздорлик 12,9 млрд. сўмни (шундан аҳоли 12,4 млрд. сўм) ташкил етиб, йил бошига нисбатан қарздорлик -0.24 млрд. сўмга камайган.

Сурункали коммунал тўловлардан бўлган қарзларини тўламаётган, коммунал хўжаликдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва ноқонуний равишда фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиб, тармоқдан узиб қўйилмоқда.

Аҳоли ва корхона маблағлари ҳисобидан хисобот даврида 127,1 км. ичимлик сув тармоқлари ва 36,9 км табиий газ тармоқлари тортилган.

Аҳоли яшаш пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Республика бюджет маблағлари хисобидан жорий йилда вилоятимизнинг Аҳоли ва корхона маблағлари ҳисобидан хисобот даврида 127,1 км. ичимлик сув тармоқлари ва 36,9 км табиий газ тармоқлари тортилган.

Аҳоли яшаш пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Республика бюджет маблағлари хисобидан жорий йилда вилоятимизнинг 68 та (11,3 млрд.сўм) ичимлик суви билан таъминланмаган қишлоқларида жами 21 та ичимлик суви қудуғи қазилиши, 24 та қудуқлар таъмирланиши ҳамда 72 км сув тармоқлари тортилиши натижасида 60 мингдан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига еришиш кўзда тутилган.

Амалда еса 68 та қишлоқлар тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, бунинг учун жами 11,3 млрд.сўм маблағ сарфланган.

68 та (11,3 млрд.сўм) ичимлик суви билан таъминланмаган қишлоқларида жами 21 та ичимлик суви қудуғи қазилиши, 24 та қудуқлар таъмирланиши ҳамда 72 км сув тармоқлари тортилиши натижасида 60 мингдан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига еришиш кўзда тутилган.

Амалда еса 68 та қишлоқлар тоза ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, бунинг учун жами 11,3 млрд.сўм маблағ сарфланган.

ВИИИ. Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожланиши.

2016 йилда дастлабки таҳлилар асосида вилоят ташқи савдо айланмаси 1278,3 млн. АҚШ долларини, шундан маҳсулот експорти 470,5 млн. АҚШ долларини, импорти еса 807,7 млн. АҚШ долларини ташкил етиб, ташқи савдо айланмаси салдоси 
-337,2 млн. АҚШ доллари хажмида якунланмоқда.

Ўтган йилга нисбатан ташқи савдо айланмаси 104,5 фоизни, маҳсулот експорти 111,5 фоизни, импорти 100,8 фоизни ташкил етмоқда.

Ташқи савдо айланмаси прогнози 101,0 фоизга, експорт прогнози 100,6 фоизга, импорт прогнози 101,2 фоизга бажарилмоқда.

Експорт тузилмасида пахтадан тайёрланган маҳсулотлар експорти 112,2 фоизга, пахта толаси експорти 131,3 фоизга, кимё маҳсулотлари 143,9 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари 94,6 фоизга, қора ва рангли металлар 127,8 фоизга, машина ва ускуналар 
153 фоизга ўсди.

Шу билан бирга нефт маҳсулотлари (94,1%), хизматлар експорти (68,7%) камайди.

Нефт маҳсулотлари експортини камайганига еса ишлаб чиқарилаётган енергия ресурсларини ички бозорда сотилаётган хажмини ортганлиги сабаб бўлмоқда.

Импорт тузилмасида еса корхоналарни қайта жиҳозлаш хисобига машина ва жиҳозлар 117,4 фоизга ўсди.

Қора ва рангли металлар импорти (76,6%), кимё маҳсулотлари (82,3 %), озиқ-овқат маҳсулотлари (68,6%), нефт хом-ашёси (87%), хизматлар импорти (83,2%) ва бошқа маҳсулотлар импорти (99%) камайди.

Вилоят тасарруфидаги корхоналарга 2016 йил учун 
284,4 млн.долларлик експорт прогнози белгиланган бўлиб, хақиқатдан 268,3 млн.долларга ёки 94,3 фоизга бажарилмоқда. 2015 йилга нисбатан ўсиш 132 фоизни ташкил етди. Худудий експорт прогнозини бажарилмаганига хизматлар експорти прогнози тўлиқ бажарилмагани сабаб бўлди. (52,6%)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 
25 августдаги 02-08-60-сонли йиғилиш баёнининг чора-тадбирлари топшириғига асосан вилоят худудий корхоналари томонидан експортни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф етиш чора-тадбирлари белгиланиб, ўтган ойларда амалий ишлар қилинди.

Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллик експортни амалга оширмаган 38 та (12,8 млн. АҚШ доллар) ва режани бажармаган 21 та (8,6 млн. АҚШ доллар) корхоналардаги холат тўлиқ ўрганиб чиқилди ва республика Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 62 та корхона ва якка тартибдаги тадбиркорлар объектив сабабларга кўра (фаолияти тугатилгани, банкрот бўлгани, бошқа вилоятга кўчгани, маҳсулотга сифат сертификати бўлмагани, модернизация ишлари олиб борилаётгани ва бошқалар) 2016 йил експорт прогнозидан чиқариш таклифи ишлаб чиқилди.

Шунингдек, йил давомида експортга 96 та янги корхоналар ва якка тардибдаги тадбиркорлар жалб етилиб, булар учун ойма-ой експорт прогнози белгилаб борилди ва прогноз бажарилиши бўйича кунлик мониторинг олиб борилди. Юзага келиши мумкин бўлган муаммолар олди олинди. Натижада янги експортер корхоналар томонидан 
62,7 млн.долларлик експорт амалга оширилди.

Експортер хорижий давлатлар сони 8 тага (Япония, Португалия, Белгия, Славакия, Хиндистон, Шири-Ланка, Сингапур, Индонезия) ортиб 71 тани ташкил етди. Експортга чиқарилаётган маҳсулот турлари 163 тага етди.

Вилоятда 2017 йил 1 январ ҳолатига рўйҳатдан ўтган хорижий инвестицияли корхоналар сони 158 тани ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 3 тага ортди. Корхоналарнинг 154 таси фаолият кўрсатмоқда.

Улар томонидан ишлаб чиқарилган ва хизматлар хажми 
1030,4 млрд.сўмни ёки ўтган йилга нисбатан ўсиш 107,6 фоизни ташкил етмоқда. Вилоят ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 
20,3 фоиздан 21,2 фоизга ортди.

Қўшма корхоналарнинг експортида ўсиш 115 фоизни, импортида еса 163,3 фоизни ташкил етмоқда.

Ўтган ойларда 15 та янги хорижий инвестицияли корхона ташкил етилди. (Фарғона шаҳрида қурилиш монтаж ишларига ихтисослашган Таиланд "РОЙАЛ ТҲАЙ БРАНCҲ" ХК, , енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "ГРЕАТ СИЛК ИНВЕСТМЕНТ УЛУГ” ХК, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “Улуғ ИСКАНДАР ИНВЕСТ " ХК ва колсалтинг хизмати кўрсатувчи “ИМПЕКС КОНСАЛТИНГ ФЕРГҲАНА” ҚК, табиий ва сунъий чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Кирғистон “Фаворит Фергана” қўшма корхонаси, Қўқон шаҳрида метан газ балонлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Хитой “Шаффоф метан саноат” ҚК, ип газлама ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Туркия “Ейркотис текистил групп” қўшма корхонаси,   Бешариқ туманида тикув махсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Туркия “Наргиз тонг” ҚК, Фарғона туманида текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Тайланд “Баходир Логон текстил” қўшма корхонаси, Қува туманидаги калава ип ишлаб чиқарувчи “Қува текстил” ҚК)

ИХ. Кичик бизнесни ривожлантириш.

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2016 йил якуний ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 63,4 фоизни ташкил етди. Ёки ўтган йилнинг (63,2%) шу даврига нисбатан
0,2 бандга ошди.

Рўйҳатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 18783 таниташкил етди.Шундан, 18390 нафари (жамига нисбатан             97,9 %) фаолият кўрсатмоқда. Ҳисобот даврида 2549 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил етилди.Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 68,2 минг та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида     1068,6 млрд. сўмлик (шундан, микрокредитлар 360 млрд. сўм) кредит маблағлари ажратилди ҳамда топшириқ режаси 131,7 фоизга бажарилди.

Х.Ижтимоий соҳани ривожланиши

Меҳнат ва даромадлар.Вилоятда давр охирига доимий аҳоли сони 3564,6 минг нафарни ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан
59,3 минг нафарга ёки 101,7 фоизга ортган.

Иқтисодий ислохотларни жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 фоизга ўсиб, 1508,3 минг кишини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 
3 декабр СҚ-63-ИИИ-сонли қарори бўйича “2016 йилда иш ўринлари ташкил етиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”га асосан, ҳисобот даврида 93292 та (қишлок жойларда 66560 та) янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 100,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Йилнинг давомида иш ахтарувчи сифатида жами 34805 нафар фуқаролар рўйҳатга олинди, шундан 33883 нафари ишга жойлаштирилди, 263 нафар фуқароларга еса ишсизлик мақоми берилди.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи вилоят бўйича 1512,2 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,0 фоизга ўсганлиги қайд етилди.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида биринчи еътибор аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 14696 ўринли 134 та шифохона ва бир пайтнинг ўзида бир сменада 42,6 минг қувватга ега бўлган 581 та оилавий ва бошқа амбулатория-поликлиника муассасалари самарали фаолият олиб бормоқда.

Тиббий муассасаларда жами 42,6 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 7,1 минг нафардан зиёд врачлар фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари нодавлат тиббий муассасалар фаолиятининг такомиллаштирилишига жиддий еътибор берилмоқда. Натижада нодавлат шифохоналар сони 74 тани ташкил етди. Нодавлат тиббий муассасалар сони еса 294 тани ва якка тартибда тиббий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар сони 695 нафардан иборат. Шунингдек, пуллик тиббий хизмат олган шахслар сони 2016 йилнинг якунида 2519,0 минг нафарни ташкил етиб, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми 132,8,0 млрд.сўмни ташкил етди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,7 фоизга ошган.

Таълимни ривожлантириш. Вилоятда 89,1 минг ўринга ега бўлган жами 678 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, уларда 75,8 минг нафардан зиёд болалар тарбияланмоқда.

Вилоятда 2016Ғ2017 ўқув йилида 920 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатиб, 37,4 минг нафар педагог ходимлар 508,9 минг нафардан зиёд ўқувчиларга таълим бермоқда.

Бугунги кунда вилоятда 12 та академик лицейлар ва 145 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар сони 
162,0 минг нафарни ташкил етди. (Жумладан,академик лицейларда 8274 нафар, касб-ҳунар коллежларда– 153671 нафар)

Спорт. Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний-маънавий жиҳатдан саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етказиш мақсадида, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тасдиқланган режага асосан 2016 йил давомида, шаҳар ва туман ҳокимликлари, турли давлат хамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 1201 та турли спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида 592423 нафар (шундан 283526 нафари қизлар) ёш спортчилар иштирок етишди. Мазкур тадбирларни ўтказишга ва ғолиб бўлган совриндорларни тақдирлашга жамғарма ва ҳомий ташкилотлар томонидан 39,2 млн.сўм маблағлар (шундан, жамғарма ҳисобидан 21,8 млн.сўм) сарфланди.

Ўтган ойлар давомида вилоятимизнинг 108 нафар (шундан 
38 нафар қизлар) ёш спортчилари жами 17 та Республика мусобақаларига юборилиб, фахрли 1,2,3-ўринларни егаллаб қайтдилар.

Маданият. Вилоятда 4 та театр ва 14 та музейлар, 8041,5 минг нусха китоб фондига ега бўлган 1130 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоятда 91 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаолият кўрсатмоқда. Мазкур марказларда 775 та тўгараклар мавжуд бўлиб, тўгаракларда 20,0 минг нафардан зиёд болалар ва ўсмирлар бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқда.